Зоран Марушич (сербча: Зоран Марушић; талаффузи: Зоран Марушич; 1993-йил 29-ноябр, Кралево) — сербиялик профессионал футболчи, „Нефтчи“ клубида ҳужумчи ампуласида ўйнайди.

Зоран Маруšиć
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Зоран Маруšиć
Таваллуд санаси 1993-йил 29-ноябр (1993-11-29) (32 ёш)
Таваллуд жойи Кралжево, ФР Югославиа
Бўйи 1.87 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи / Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи
Рақами 32
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Слога Кралжево
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2010–2016 Слога Кралжево 84 (10)
2014 →  Воžдоваc 2 (0)
2016 Славижа Саражево 7 (1)
2016 Крупа 10 (1)
2017 БСК Борčа 9 (0)
2017—2018 Темниć 29 (2)
2018 Слобода Уžиcе 14 (0)
2019 Дняпро Могилев 25 (4)
2020 Неман Гродно 27 (10)
2021 Динамо Тбилиси 9 (16)
2022 Навбаҳор 25 (11)
2023 Динамо Тбилиси 33 (17)
2024 Насаф 22 (9)
2025— Нефтчи 35 (12)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 4-май учун)

Биографияси

У ўз шаҳридаги Бамби мактабида футбол ўйнашни бошлаган, кейин маҳаллий Слога жамоасининг мактабига ўтади. У 2010/11 йилги мавсумда Слога жамоаси учун асосий жамоа дар ажасидаги биринчи ўйинларини Сербия учинчи дивизионининг ғарбий зонаси турнирида ўтказади ҳамда у ерда жамоаси ғалабага эришади[1]. 2012/13-йилги мавсумдан бошлаб у жамоанинг асосий таркибида доимий ўрин эгаллайди. Аввалига у ҳимоячи ва марказий ярим ҳимоячи позициясида ўйнайди, кейинроқ ҳимоя марказига ўтказилади. 2013-йил сентабр ойида ҳужумчиларнинг жароҳати туфайли у ҳужум позициясига ўтади ва биринчи лиганинг иккита баҳсида 5 та гол уради ҳамда жами 2013/14 йилги мавсумнинг кузги қисмида 7 та гол уришга эришди, лекин келаси мавсум қайси жамоада тўп суриши мавҳумлигича қолди[2][3].

2014-йилда молиявий қийинчиликларга дуч келган Слога клуби барча футболчиларга клубни тарк этишга рухсат беради ва Марушич юқори дивизионда ўйнаган „Вождовац“га ижарага ўтади. У клубдаги дебют ўйинини 2014/15 йилги мавсумнинг учинчи даврасида тўғри келди, 2014-йил 23-августда Белграднинг „Рада“ клубига қарши ўтказади ҳисоб эса (1:6), танаффусда алмаштирилади[4]. Кейинги ўйинда у тўлиқ 90 дақиқа ўйнади, аммо шундан сўнг у қишки танаффусгача, яъни клубни тарк этгунга қадар майдонда тушурилмади.

2015-йил бошида у Слога клубига қайтади, аммо жароҳатлар туфайли жуда кам ўйнади. Клуби билан биргаликда у иккинчи дивизиондан учинчи дивизионга тушиб кетади.

2016-йил бошида у Босния чемпионатининг „Славия“ (Сараево) клубига ўтади ва ёзда у Босния лигасининг янги клуби ҳисобланган „Крупа“ жамоасига қўшилди аммо дастлаб, у захирадан майдонга тушади. 2017-йилда у Сербияга қайтади ва биринчи лига клубларида ўйнайди Борcа, Темниc ва Слобода (Узиcе), бу клубларнинг барчаси Марушич ўйнаган мавсумларда қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан жой олишган[5].

2019-йилда у Беларус чемпионатининг „Дняпро“ жамоасига ўтади. У биринчи мавсумда 4 та гол ва „Рух Брест“га қарши ўтиш ўйинларида битта гол урди, бироқ унинг жамоаси пеналтилар сериясида мағлуб бўлади ва олий лигадан тушиб кетганидан сўнг клуб тарқатиб юборилади. 2020-йилда у Беларуснинг яна бир клуби — „Неман“(Гродно) таркибида ўйнайди, 10 та гол билан чемпионат тўпурарлари ўнталигига киради ҳамда ўйинларнинг бирида — Мозирнинг „Славия“ (3:1) жамоасига қарши баҳсда хетрик қайт этади[6].

2021-йилда у Тбилисининг „Динамо“ клубига ўтиб, икки йилга мўлжалланган шартнома имзолайди[7][8]. 2021-йилги Грузия Суперкубоги соҳиби, энг яхши тўпурар (16 гол) ва 2021-йилги Грузия чемпионатининг кумуш медали соҳиби. 2022-йилда Ўзбекистоннинг „Навбаҳор“ жамоасига ўтди. Ушбу жамоа билан дастлабки мавсумнинг ўзида Ўзбекистон вица-чемпионигига эришиб, жамоа билан Ўзбекистон кубоги финалигача етиб борди[9]. 2023-йилги мавсумда Грузийга, ФC Динамо Тбилиси жамоаси таркибига қайтди.

2024-йил январ ойида Қаршининг „Насаф“ жамоаси билан шартнома имзоланган[10]. 2024-йилги мавсум давомида клуб асосий тўпурар ҳужумчиси бўлган ва Ўзбекистон Суперлигасида 22 та ўйинда 9 та гол муаллифи бўлган. Унинг сермаҳсул ўйинлари ва Насаф жамоасининг яхши натижалари сабабли Қашқадарё клуби илк бор Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони бўлган. Умумий мавсум муобайнида 29 та ўйинда иштирок этган ва 14 та ол муаллифи бўлган.

2024-йилги мавсумда якунида Қарши жамоаси билан шартномаси якунланганидан сўнг клубни тарк этган ва 9-декабрда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси билан шартнома имзолаган.

Фаолият статистикаси

2026-йил 12-май ҳолатига кўра[11]
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича ўйинлар ва голлар
Клуб Мавсум Лига Кубок Халқаро Бошқа Жами
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Слога Кралжево 2010–11[1] Сербия Ғарбий лигаси 6 0 0 0 — 0 0 6 0
2011–12 Сербия Биринчи лигаси 13 1 — — — 13 1
2012–13 28 0 1 0 — — 29 0
2013–14 22 7 1 0 — — 23 7
2014–15 5 1 — — — 5 1
2015–16 Сербия Ғарбий лигаси 10 1 0 0 — — 10 1
Тотал 84 10 2 0 — 0 0 86 10
Воžдоваc (ижара) 2014–15 Сербия Суперлигаси 2 0 0 0 — — 2 0
Славижа Саражево 2015–16 Босния Премер-лигаси 7 1 — — — 7 1
Крупа 2016–17 10 1 1 0 — — 11 1
БСК Борčа 2016–17 Сербия Биринчи лигаси 9 0 — — — 9 0
Темниć 2017–18 29 2 — — — 29 2
Слобода Узиcе 2018–19 Сербия Биринчи лигаси 14 0 — — —
Жами 71 4 1 0 — — 72 4
Дняпро Могилев 2019–20 Беларус Олий лигаси 25 4 2 0 — 2 1
Неман Гродно 2020 Беларус Олий лигаси 27 10 1 1 — — 28 11
Жами 52 14 3 1 — 2 1 57 15
Динамо Тбилиси 2021 Эровнули Лига 36 16 1 0 4 1 1 1 42 18
Навбаҳор 2022 Ўзбекистон Суперлигаси 25 11 7 1 — — 32 12
Динамо Тбилиси 2023 Эровнули Лига 33 17 1 0 3 1 1 0 38 18
Насаф 2024 Ўзбекистон Суперлигаси 22 9 3 1 6 4 1 0 32 14
Жами 116 53 12 2 13 6 3 1 144 62
Нефтчи 2025 Ўзбекистон Суперлигаси 24 8 2 1 — — 26 9
2026 11 4 1 2 0 0 1 0 13 6
Тотал 35 12 3 3 0 0 1 0 39 15
Умумий фаолият статистикаси 358 93 21 6 13 6 6 2 398 107

Ютуқлар

Клуб

Навбаҳор
  • Ўзбекистон Суперлигаси иккинчи ўрин соҳиби: 2022
  • Ўзбекистон Кубоги финалчиси: 2022

Динамо Тбилиси

  • Грузия Суперкубоги соҳиби: 2023
Насаф
  • Ўзбекистон Суперлигаси ғолиби: 2024
  • Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби: 2024
Нефтчи

Индивидуал

  • Эровнули Лига тўпурари: 2021, 2023
  • Эровнули Лига мавсумнинг энг яхши футболчиси: 2021

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Марусиc, Зоран“ (ср). србижафудбал.cом. Қаралди: 2018-йил 21-апрел.
  2. ↑ „КРАЛЖЕВČАНИ ПРЕСКОČИЛИ МЛАВУ“. 28-апрел 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-март 2021-йил.
  3. ↑ „МАРУŠИĆ ТОРПЕДОВАО ИНĐИЖCЕ“. 13-январ 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-март 2021-йил.
  4. ↑ „ВОŽДОВАC ВС. РАД БЕОГРАД 1 — 6“. 15-феврал 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-март 2021-йил.
  5. ↑ „КС: ОФК Београд - Слога 5:0“ (ср). спортал.рс (2012-йил 26-сентябр). 2014-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-август.
  6. ↑ СЛАВИА ВС. НЕМАН ГРОДНО 1 — 3
  7. ↑ Зоран Марусиc wилл плай ин Динамо
  8. ↑ Динамо Тбилиси (2021-йил 15-январ). „Зоран Марусиc wилл плай ин Динамо“ (Энглиш). Пресс-релиз.
  9. ↑ Бобур Акмалов. „Аввалгиларига ўхшамаган Суперлига. Якун ва келаси мавсум ҳақида #Борича“ (Ўзбекча). кун.уз (13-ноябр 2022-йил). Қаралди: 28-ноябр 2022-йил.
  10. ↑ „Расман: Зоран Марушич - "Насаф" футболчиси!“ (2024-йил 5-январ).
  11. ↑ Зоран Маруšиć Соccерwай сайтида

Ҳаволалар