Venera (sayyora)
|
Венера ҳақиқий рангида |
|||||||
| Меҳвар таснифи | |||||||
| Ўртача радиус | 108 208 930 км | ||||||
| Экссентриситети | 0,0068 | ||||||
| Айланиш даври | 224,701 сутка | ||||||
| Синодик даври | 583,92 сутка | ||||||
| Энг кичик орбитал тезлиги | 34,784 км/с | ||||||
| Ўртача орбитал тезлиги | 35,020 км/с | ||||||
| Энг катта орбитал тезлиги | 35,259 км/с | ||||||
| Чекиниш | 3,394° | ||||||
| Табиий ё'лдошлар сони | 0 | ||||||
| Физик тасниф | |||||||
| Экваторининг диаметри | 12 103,6 км | ||||||
| Майдони | 4,60×108 км2 | ||||||
| Массаси | 4,869×1024 кг | ||||||
| Ўртача зичлик | 5,24 г/см3 | ||||||
| тортиш кучи | 8,87 м/с2 | ||||||
| Айланиш даври | -243,02 сутка | ||||||
| Эклиптикага оғиш бурчаги | 2,64° | ||||||
| Албедо | 0,65 | ||||||
| Иккинчи космик тезлик | 10,4 км/с | ||||||
| Сиртидаги Ҳарорат |
| ||||||
| (*Минимал ҳарорат булут қатламининг энг устига оид.) | |||||||
| Атмосфера таснифи | |||||||
| Атмосфера босими | 9 321,9 кПа | ||||||
| Углерод диоксиди | 96 % | ||||||
| Азот | ~3,5 % | ||||||
| Олтингугурт диоксиди | 0,015 % | ||||||
| Сув буғи | 0,002 % | ||||||
| Углерод монооксиди | 0,0017 % | ||||||
| Аргон | 0,007 % | ||||||
| Гелий | 0,0012 % | ||||||
| Неон | 0,0007 % | ||||||
| Кислород | излар | ||||||
| Карбонилсулфид | излар | ||||||
| Водород хлорид | излар | ||||||
| Водород фторид | излар | ||||||
Венера ёки Зуҳро – Қуёш тизимининг Қуёшдан узоқлиги бўйича иккинчи сайёра.
Венера – ички сайёра ва Ер осмонида Қуёшдан 48° дан узоқроқ узоқлашмайди. Венера – ёрқинлиги бўйича осмондаги учинчи жисм. У қадим замондан бери танилган сайёраларга киради.
Венера – Қуёш системасининг Қуёшдан узоқлиги жиҳатдан иккинчи сайёраси. Қуёшдан ўртача узоқлиги 0,723 астрономик бирлик (108,3 млн. км), массаси Куёш массасининг 0,9528 улушини ташкил этади, ўртача зичлиги 5,27 г/см³ (Ерники 5,5 г/см³) орбита экссентриситета – 0,0068 (яъни Қуёш атрофида айланиш йўли деярли дойра), орбита текислиги эклиптика билан 3°23’7" бурчак ташкил этади. Венера орбитасида 35 км/сек тезлик билан ҳаракатланиб, Қуёш атрофини 224 сутка 14 соат 49 мин. (0,62 йил) да тўла бир марта айланиб чиқади. У айланиш ўқининг фазодаги вазияти ва ўз ўқи атрофида айланиш даври ҳақида аниқ маълумот йўқ. 1961-йилдан бошлаб собиқ Иттифоқ ва АҚШда ўтказилган баъзи радиолокацион кузатишларга қараганда, ўз ўқи атрофида соат милига тескари томонга айланади. Айланиш даври 117 кун. Венеранинг Ерга ҳар доим бир томони кўринади ва нинг булутли қобиғи билан бирга ҳисобланган диаметри 12228 км. В. учун иккинчи космик тезлик 10,2 км/сек (Ер учун 11,2 км/сек). В. нинг Ердан энг яқин масофаси 38 млн. км, энг узоқ масофаси 261 млн. км. Сайёрани эрталаб шаркда ёки кечқурун ғарбда Қуёшдан к’Ж.иҳ билан 48° узоқликда кўриш мумкин. Италян астрономи Галилей 1610-йил да биринчи бўлиб В. нинг Ойга ўхшаш турли фазаларда кўринишини кузатган. Кетма-кет келган иккита бир хил фазалари орасида ўтадиган вақт (синодикдаври) 584 кун. В. нинг кўринма диаметри 10"— 64". Қуёш системасида Куёш ва Ойдан кейин энг ёруғ жисмдир. Равшанлиги – 3,3; – 4,3 юлдуз катталигида. В. атрофини куюқ булутли атмосфера ўраб туради. В. атмосферасини биринчи марта М. В. Ломоносов сайёранинг Қуёш дискидан ўтиш ҳодисасини кузатиб очган (1761). Бундай ҳодиса июн ёки дек. ойларида, ҳар 8: 105,5; 8, 121,5 йилда такрорланиб туради. Охирги марта 1874-йил 9 дек. ва 1882-йил 6 июнда В. қуёш дискидан ўтган. Яқин келажакда бу ҳодиса 2004 и. 8 июнда ва 2012-йил 6 июнда рўй беради. В. атмосфе-раси, асосан, карбонат ангидрид ва ис гази (-90—95%), азот (-5%), кислород (1%) дан иборат. Атмосферада сезиларли даражада сув буғи топилмаган. Ердагига қараганда 100000 баравар кам водород бор. В. атмосферасининг бундай таркиби ва қуюқлиги сабабли, унинг сиртини Ердан кўриб бўлмайди. Атмосферасининг асосий массаси 60 км қалинликдаги қатламда жойлашган. Назарий ҳисобларга кўра, унинг юқори қисмидаги босим 300—600 мб. Қуёшга қараган томонида температура 400±70°, тескари томонида 200+120°. В. га учирилган „Венера-4“ (1967), „Венера-5“ (1969), „Венера-6“ (1969), „Венера-7“> (1970), „Венера-9“ ва „Венера-10“ (1975) сайёралараро автоматик ст-ялар (САС) ёрдамида олинган маълумотларга караганда, сайёра сиртидан 25 км баландликда босим 1 атм га тенг, температура 40°. Сиртида босим 15—20 атм, температура −280°. Қуёш нури Ерга қараганда В. га 2 баравар ортиқ тушгани билан унинг 70% и яна фазога қайтарилади (В. албедоси 0,7, Ерники эса 0,36). Шунинг учун В. ва Ер Қуёшдан деярли бир хил миқдорда иссиқлик олади. В. нинг инфрақизил нурларини унинг қуюқ атмосфераси тутиб қолади, шу сабабли, унинг температураси юқори бўлади. Парник эффекти деб аталувчи бу ҳодиса туфайли Ернинг ўртача температураси 40° юқори бўлса, В. да унинг таъсири катта бўлади. В. даги магнит майдонининг дипол момнети Ерникига қараганда 10000 баравар кичик бўлганидан унинг магнит майдони деярли йўқ деса бўлади. Тупроғи ғоят иссиқ, асосан, қум-тошли сахро бўлиши керак. В.да ҳаёт борми деган масала ҳал қилинган эмас. В. „Венера11“ва"Венера-12"САС(1978), АКСҲ „Маринер“ (1967), „Пионер-Венера“ ва „Пионер-Венера-2“ ст-ялари (1978) ёрдамида ҳам тадқиқ қилинган.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Венера (сайёра)“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (В-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Астрономияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |