| Зураб Серетели |
 |
Зураб Константинович Серетели (1934-йил, 1-апрел, Сулукидзе шаҳри) – рассом, ҳайкалтарош, Россия Бадииёт акадимяси академик (1992), 1997-йилдан президента. Грузияда хизмат кўрсатган рассом (1967), Халқ рассоми (1980), Меҳнат Қаҳрамони (1990). Грузия Бадииёт акадимяси да таълим олган (1952—59). С.нинг ёрқин безакдор монументал асарлари (намоён, мозаика, витраж, ҳаракатланувчи безак ҳайкаллари) меъморий ҳамда атроф муҳит билан уйғунлиги, ёрқин ранги, шаклга бойлиги, хом ашёси билан ажралиб туради. Пицунда (1967), Адлер (1973) каби курорт мажмуалари, Москвадаги „Измайлово“ меҳмонхона мажмуаси (1980), „Абадий дўстлик“ монументи (ҳамкорликда, 1983), „Петр И ҳайкали“ (1997), Поклонная тепалиги (1995) ҳамда Манеж майдони (1996) даги ва бошқа мемориал мажмуаларни безашда иштирок этди. С. китоб ва журнал иллюстрацияси, театр рассомлиги соҳаҳсида ҳам ишлади.