Чипорқанотлилар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Чипорқанотлилар (Зйгаэнидаэ ёки Антҳроcеридаэ) — капалаклар оиласи. 1200 га яқин тури маълум. Қанотлари ёйилганда 5 см ча. Олдингиси, одатда, ялтироқ, кўк, яшил ёки қора. Қизил, сариқ, оқ доғлари бор. Баъзи Ч. ранги сидирға бир хилда. Личинкаси ўсимлик (асосан, дуккакдошлар) барги билан озиқланади. Пилла ичида ғумбакка айланиб, қишлайди. Ер юзида, айниқса, тропикларда тарқалган. Ўзбекистонда 10 га яқин тури учрайди. Айрим турлари маданий ўсимликлар зараркунандаси. Ток чипорқанотлиси ток барги ва куртагини зарарлайди.