Эдгар Херардо Луго Аранда (талаффузи: Эдгар Херардо Луго Аранда) – мексикалик футболчи, ярим ҳимоячи. У Мексика терма жамоасида ҳам фаолият юритади.

Герардо Луго
Луго плайинг фор Морелиа ин 2011
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Эдгар Герардо Луго Аранда
Таваллуд санаси 1984-йил 31-декабр (1984-12-31) (41 ёш)
Таваллуд жойи Мехиcо Cитй, Мехиcо
Бўйи 1.82 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Мидфиэлдер
Тотал 304 (36)

Эдгар Мексика терма жамоаси билан 1978-йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган мексикалик футболчи Херардо Лугонинг ўғли[1]. Кичик Луго ташқи кўринишидан у таниқли отасига жуда ўхшайди, лекин шунга қарамай, у ҳали футболда катта карерага эришгани йўқ.

Жамоалардаги фаолияти

Луго — „Cруз Азул“ футбол академиясининг битирувчиси, отаси кўп йиллар давомида ҳимоя қилган клуб. 2007-йил 27-январда „Атланта“га қарши ўйинда кичик Луго Мексика Премер-лигасида дебют қилган. 2007-йил 14-октабрда „Пуэбла“га қарши дуэлда у „Азул“ жамоаси учун биринчи голини урган[2]. 2008-йилги мавсумда у мунтазам равишда майдонга тушган ва унинг жамоалари „Клаусура“ ва „Аперутра“да кумуш медалларни қўлга киритишга муваффақ бўлган. 2009-йил 24-январда „Атлас“ жамоасига қарши ўйинда Луго хет-трик қайд этган[3]. Эдгар, шунингдек, 2008-2009 ва 2009-2010- йилги мавсумларда КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси кубогида жамоа билан икки марта иштирок этган, иккала марта ҳам финалда мағлуб бўлган[4]. Янги мураббий Энрике Меса келиши билан Луго жамоага камроқ тушдган, кўпроқ захирада қолиб кетган. 2010-йилда ўйин амалиётига эга бўлиш учун у „Пуэбла“га ижарага ўтган. 25-июл куни „Гуадалажара“га қарши дуэлда Эдгар янги жамоа сафида дебют қилган[5]. 9-август куни „Эстудиантес Теcос“ қарши ўйинда у „Пуэбла“ учун биринчи голини урган[6]. 2011-йилнинг ёзида Луго яна „Монарcас Морелиа“ жамоасига ижарага ўтган. 24-июл куни „Тижуана“га қарши ўйинда у шафтолилар сафида дебют қилган[7]. 26-октабр куни „Пачуcа“ жамоасига қарши кечган дуэлда Эдгар „Монарcас Морелиа“ сафида илк голини урган[8][9].

2012-йилнинг ёзида Эдгар мамлакатнинг амалдаги чемпиони „Сантос Лагуна“ клуби билан шартнома имзолаган. 22-июл куни „Сан Луис“га қарши ўйинда у янги клубида дебют қилган[10][11].

2017-йил бошида Луго „Қуэрéтаро“га ижарага берилди. 5-феврал куни „Cруз Азул“га қарши ўйинда у янги клубида дебют қилган[12]. 19-феврал куни „Неcах“а жамоасига қарши дуэлда Эдгар „Қуэрéтаро“ учун биринчи голини урган [13].

Халқаро фаолияти

2012-йилнинг 29-февралида Эдгар Мексика терма жамоасидаги дебютини Колумбия терма жамоасига қарши ўтказган ва 2:0 ҳисобида колумбияликлар фойдасига Жесус Хавала ўрнига майдонга тушган[14].


Статистикаси

Клуб Мамлакатлар Йил Ўйинлар Голлар
Cруз Азул Meksika bayrogʻi Мексика 2007-2010 85 14
Пуэбла Meksika bayrogʻi Мексика 2010-2011 33 0
Монарcас Морелиа Meksika bayrogʻi Мексика 2011-2012 39 0
Сантос Лагуна Meksika bayrogʻi Мексика 2012-2013 90 0
Тигрес УАНЛ Meksika bayrogʻi Мексика 2013-2016 16 7
Вераcруз Meksika bayrogʻi Мексика 2016 11 0
Қуэрéтаро Meksika bayrogʻi Мексика 2017 21 0
Лас Вегас Лигҳц ФC AQSH bayrogʻi АҚСҲ 2017
Cлуб Спорт Ҳередиано 2017-2019 34 0

Ютуқлари

Жамоавий ютуқлари

"WАНЛ Тигрес"

  • Мексика чемпиони — Апертура-2015
  • Мексика кубоги ғолиби — Клаусура-2014

"Вераcруз"

  • Мексика кубоги ғолиби — Клаусура-2016

"Қуэрéтаро"

  • Мексика кубоги ғолиби — Апертур-2016
  • 2017-йилги Мексика Суперкубоги соҳиби

"Ҳередиано"

  • 2018-йилги КОНКАКАФ лигаси ғолиби
  • Коста-Рика чемпиони — Апертура-2018

Манбалар

  1. ↑ „Пресентан а Луго; портарá эл 7“ (эс). Эл Сол де ла Лагуна (2012-йил 23-июн). 2012-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-июн.
  2. ↑ „Мехиcан Апертура Сундай ревиэw“. эспнстар.cом (2010-йил 16-август). 2012-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 14-октябр.
  3. ↑ „Крус Асуль ВС. Атлас 4:0“ (эн). соccерwай.cом (2009-йил 25-январ). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-август.
  4. ↑ Éдгар Герардо Луго Аранда // Ас (исп.) — Мадрид: Групо ПРИСА, 1967.
  5. ↑ „Гвадалахара ВС. Пуэбла 0:0“ (эн). соccерwай.cом (2010-йил 25-июл). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-август.
  6. ↑ „Эстудиантес Текос ВС. Пуэбла 1:3“ (эн). соccерwай.cом (2010-йил 9-август). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-август.
  7. ↑ „Тихуана ВС. Монаркас Морелия 1:2“ (эн). соccерwай.cом (2011-йил 24-июл). 2014-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-август.
  8. ↑ „Монаркас Морелия ВС. Пачука 2:2“ (эн). соccерwай.cом (2011-йил 26-октябр). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-август.
  9. ↑ Éдгар Луго // Трансфермаркт.cом (мн.) — 2000.
  10. ↑ „Сантос Лагуна ВС. Сан-Луис 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2012-йил 22-июл). 2017-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-август.
  11. ↑ ЭДГАР ГЕРАРДО ЛУГО // Басе де Датос дел Футбол Аргентино (исп.)
  12. ↑ „Крус Асуль ВС. Керетаро 1:1“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 5-феврал). 2017-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-апрел.
  13. ↑ „Некакса ВС. Керетаро 1:4“ (эн). соccерwай.cом (2017-йил 19-феврал). 2017-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-апрел.
  14. ↑ „Мексика ВС. Колумбия 0:2“ (эн). соccерwай.cом (2012-йил 1-март). 2017-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-август.