Эдгар Патрícио де Cарвалҳо Пачеcо (1977-йил 7-август, Луанда, Ангола) – собиқ футболчи. Анголада туғилган бўлса-да, Португалия миллий терма жамоаси сафида ўйнаган.

Эдгар Пачеcо
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Эдгар Патрícио де Cарвалҳо Пачеcо
Таваллуд санаси 1977-йил 7-август (1977-08-07) (49 ёш)
Таваллуд жойи Луанда, Ангола
Бўйи 1.86 м
Амплуаси ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1990–1995 Бенфиcа
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1995–1998 Бенфиcа 48 (6)
1997 → Алверcа 16 (2)
1998 Реал Мадрид 0 (0)
1998–2007 Мáлага 202 (20)
2003 → Гетафе 19 (1)
2007–2008 Боависта 7 (0)
2008–2009 Алки Ларнаcа 12 (0)
Миллий терма жамоа
1993 Португал У15 4 (2)
1993–1994 Португал У16 21 (3)
1994 Португал У17 4 (2)
1994–1996 Португал У18 11 (1)
1997–1998 Португал У20 11 (2)
1995–1999 Португал У21 25 (3)
2001 Португал Б 2 (0)
1998 Португал 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Эдгар 18 ёшида „Бенфика“ клуби сафида ўз дебют ўйинини ўтказган, клубда мунтазам ўйнамаган ва кейинги фаолиятининг асосий қисмини Испанияда, „Мáлага“ клубида ўтказган.

Клубдаги фаолияти

Эдгар Анголанинг Луанда шаҳрида туғилган, „Бенфика“ клуби ёшлар академиясининг тарбияланувчиси бўлган. Эдгар 1995-йил 26-августда 18 ёшида асосий жамоада дебют ўйини „Тирсенсе“ клубига қарши сафардаги ўйинда ўтказган[1]. Ўша учрашувда Эдгар 45 дақиқа майдонада тўп сурган ва клубининг 1:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшган. Эдгар ўзининг биринчи мавсумини 21 та ўйин ва иккита гол билан якунлаган. Эдгар ўз фаолияти давомида мунтазам равишда ўйинга туширилган, аммо кўпинча захирадан майдонга туширилган. Бундан ташқари, иккинчи дивизионда заҳира жамоаси вазифасини бажарган „Алверcа“ клубида олти ойлик ижара асосида ўйнаган.

1998-йилнинг ёзида Эдгар Реал Мадрид клубига ўтган, аммо Ла Лигада клуб таркибида ўйин ўтказмаган[1]. Эдгар кейинги саккиз йилни Испанияда ўтказган ва асосан „Мáлага“ клубида ўйнаган. Эдгор 2002—2003-йилги мавсумда иккинчи дивизионда тўрт ой давомида „Гетафе“ клубига ижарага берилган эди[1][2].

Эдгар Андалусияликлар таркибида асосий ҳужумчи сифатида ўйнаган. Эдгар ватандошлари Дуда билан тўрт ва Литос билан беш мавсумни бирга ўтказган ва охир-оқибат барча мусобақаларда жами 218 та ўйинда иштирок этган. Шунингдек, Эдгар клубнинг биринчи мавсумидаёқ олий лигага кўтарилишига ҳисса қўшган[3][4][1].

Эдгар 2007—2008-йилги мавсумда Португалияга қайтиб келган ва „Боависта“ клуби билан муваффақияциз мавсумни бошдан кечирган. Эдгар атиги еттита ўйинда майдонга тушган ва клуб қоидабузарликлар туфайли Примеира Лигадан қуйи лигага тушиб кетган. Эдгар Кипрнинг „Алки Ларнаcа“ клуби билан шартнома имзолаган. Бироқ, бир мавсумдан сўнг клубдан кетишга мажбур бўлган ва 31 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаган[1].

Миллий терма жамоадаги фаолияти

Эдгар Анголада туғилган, унинг отаси португалиялик онаси эса анголалик эди, ёшлигида Португалияга кўчиб ўтган. Эдгар Португалия миллий терма жамоаси сафида ўйнаган. Эдгар Португалиянинг 21 ёшгача бўлган футболчилар сафида 25 та ўйин ўтказган ва 1998-йил 19-августда Мозамбикка қарши асосий таркибда биринчи ва охирги марта майдонга тушган[1].

Кейинчалик, 2004-йил декабр ойида Эдгарнинг Ангола миллий терма жамоаси таркибида ўйнаш учун тақдим этган аризаси рад этилган, чунки Эдгар аллақачон Португалия миллий терма жамоаси сафида чиқиш қилган эди[5].

Ютуқлари

Бенфиcа

  • Таçа де Португал: 1995—1996

Малага

  • УЭФА Интертото кубоги: 2002-йил
  • Сегунда Дивисиóн 1998—1999

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Симõэс де Абреу, Алехандра. „Эдгар: "Қуандо о Айртон Сенна морреу, эстава но Эуропеу де суб-16 э тиве де левантар-ме да меса пара ир пара о меу қуарто чорар"“ (Португуэсе). Эхпрессо (15 1април 2018). Қаралди: 2020-йил 27-апрел.
  2. ↑ „Эл Мáлага фича а Cонтрерас й Эдгар“ (Спаниш). Эл Паíс (1999-йил 18-июл). Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  3. ↑ Монтеро, Марио. „Эдгар й Дуда, лос пиларес дел Мáлага дел футуро“ (Спаниш). Диарио АС (2003-йил 14-ноябр). Қаралди: 2016-йил 16-июн.
  4. ↑ Мало, Жосé Л.. „Эл гол дел Мáлага ллева аcенто лусо“ (Спаниш). Диарио АС (2003-йил 16-ноябр). Қаралди: 2016-йил 16-июн.
  5. ↑ Глессон. „Эдгар сеэкс Ангола сwитч“. ББC Спорт (2004-йил 2-декабр). Қаралди: 2007-йил 5-август.