Égoïste
Éгоïсте — Чанел франсуз мода уйининг эркаклар учун ишлаб чиқарган атири[1][2]. Уни парфюмер Жаcқуэс Полге яратган[3]. Атир 1990-йилда тақдим этилган[4]. „Éгоïсте“ сўзи франсуз тилида „эгоист“, „эгосентрик“ маъноларини билдиради, яъни ўз манфаатини устун қўювчи, ўзига йўналтирилган шахс демакдир.
| Éгоïсте | |
|---|---|
![]() | |
| Чанел атири | |
| Қўллаб қувватловчи | Жак Полж |
| Чиқарилган сана | 1990 |
| Бренд | Чанел |
| Яратувчи(лар) | Жак Полж |
| Wебсите | Éгоïсте ат чанел.cом |
Атир учун реклама роликларини Жеан-Паул Гоуде суратга олган.
Маҳсулот тарихи
Боис дес Îлес асосида яратилган Éгоïсте — асосий нота сифатида сандал ёғи ишлатилган илк эркаклар атири сифатида тилга олинади. Унинг яна бир муҳим компоненти амбретте уруг’и ҳисобланади[5].
Атир дастлаб 1980-йилларда ички бозорда Боис Ноир (“Блаcк Wоод”) номи остида тақдим этилган. Бу ном аслида ишлаб чиқиш жараёнидаги ишчи ном бўлган. 1990-йилги халқаро тақдимотдан олдин Чанел маркетинг бўлими Боис Ноир номини ма’қул кўрмай, маҳсулотни қайта номлашга қарор қилади. “Éгоïсте” номини ишлатиш ҳуқуқини олиш учун компания фотожурнал нашриётчиси Ниcоле Wисниакдан ушбу ном бўйича ҳуқуқларни сотиб олишга мажбур бўлган.
Реклама кампанияси
Éгоïсте атирининг реклама кампаниясининг асосий диққат маркази Европада 1990-йил апрел ойида, АҚШда эса бир йил ўтиб намойиш этилган “Ле Cарлтон” номли 30 сониялик ролик бўлди[6]. Роликни Жеан-Паул Гоуде суратга олган ва унинг ишлаб чиқариш харажати 1 миллион доллардан ошган[7][8]. Реклама Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри яқинидаги саҳрода тасвирга олинган. Ролик учун Cарлтон Cаннес Ҳотел фасадидан илҳомланган гипсли бино макети 300 нафар ишчи томонидан тўрт ҳафтадан кам вақт ичида барпо этилган.
Рекламанинг асосий элементи — ҳар бири панжарали эшиклар билан жиҳозланган 36 та айвон бўлиб, улар тўрт қатор баландликда ва тўққиз устун кенгликда жойлаштирилган эди. Сергей Прокофевнинг Ромео ва Жулиэтта балетидан олинган “Данcе оф тҳе Книгҳц” мусиқаси остида ролик оқ-қора форматда очилади. Бало либосидаги аёллар айвонлардан туриб, Пиэрре Cорнеилленинг Ле Cид асаридан олинган драматик жумлаларни айтиб, ҳайқиради:
Éгоïсте. Оù эс-ту? Монтре-тои мисéрабле! Прендс гарде à мон cоурроух! Же сераи имплаcабле! Ô раге! Ô дéсеспоир! Ô мон амоур траҳи! Н'аи-же донc тант вécу қуэ поур cетте инфамиэ? Монтре тои, Éгоïсте! (Эгоист. Қаердасан? Кўрин, бадбахт! Ғазабимдан эҳтиёт бўл! Мен шафқациз бўламан! Эй ғазаб! Эй умидсизлик! Эй хиёнатга учраган муҳаббатим! Мана шу шармандаликни кўриш учун яшадимми? Кўрин, Эгоист![9][10]
Реклама Каннес халқаро реклама фестивалида Голд Лион мукофотини қўлга киритган. Унинг халқаро премерасидан кейинги 15 ой ичида Éгоïсте савдоси дастлабки прогнозлардан 35–40 фоизга юқори бўлган[11].
Манбалар
- ↑ Барчфиэлд, Женнй. „Парис ретроспеcтиве cелебратес ад ман Гоуде“. БусинессWеэк. Блоомберг Л.П. (2011-йил 11-ноябр). 2013-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-октябр.
- ↑ „Éгоïсте - Чанел Фрагранcе“. Чанел. Қаралди: 2013-йил 25-октябр.
- ↑ Бургос, Роwена. „Мастер оф редоленcе: Жаcқуэс Полге ис тҳе носе оф Чанел, респонсибле фор тҳе бранд'с ҳит сcенц“ (2004-йил 18-июн). Қаралди: 2013-йил 25-октябр.
- ↑ Рамíрез, Cлаудиа. „Мадемоиселле Чанел ромпиó эсқуэмас“ (Спаниш). Эл Универсал (2007-йил 30-январ). Қаралди: 2013-йил 25-октябр.
- ↑ Габоуé, Стéпҳане. "Қ&А wитҳ Легендарй Чанел Перфумер Жаcқуэс Полге," Ҳинт (wеб фашион магазине), Тҳурсдай, Септембер 2, 2010. (Wайбаcк Мачине сайтида Деcембер 3, 2017, санасида архивланган) Ретриэвед Деcембер 2, 2017
- ↑ ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=кЙЖW6ВК2вжг Энглиш-дуббед версион оф тҳе Френч оригинал
- ↑ Каннер, Берниcе (18 Марч 1991). „Сcенц оф Аccомплишмент: Соcиэтй анд Éгоïсте“. Неw Ёрк Магазине. 20–21-бет.
- ↑ Фолтз, Ким. „Неw Чанел Мен'с Сcент Гец Провоcативе Cампаигн“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1991-йил 5-март), с. Д22.
- ↑ „Ле Cид де Пиэрре Cорнеилле“. 2018-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-декабр.
- ↑ „Ле Cид бй Пиэрре Cорнеилле“. Поэтрй ин Транслатион. Қаралди: 2017-йил 4-декабр.
- ↑ Лазарус, Георге. „Чанел'с Эгоисте Доублес Иц Аппеал“. Чиcаго Трибуне (1991-йил 26-июн).
