Étienne Gilson
Бу мақола викилаштирилиши керак. (2025-02) |
Éтиэнне Ҳенри Гилсон (1884.13.6. Париж, франсуз диний файласуфи, неотомизм окимининг етакчи намояндаси. Ж. ақп 6-н эътиқоднинг уйғунлашувига, фал. билан диннинг узвий богланишига эришиш зарурлиги ҳақидаги Фома Аквинский таълимотини қайта тиклашни ўз ташкилотининг асосий вазифаси деб билган. У Маритен сингари илоҳий борликни экзистенциал изоҳлашни тавсия этган. Бундай изоҳланишда илоҳий борлик табиат ва жамият дунёсидаги барча хилма-хил нарсалар пайдо бўлишига олиб келадиган соф мавжудлик акти сифатида намоён бўлади. Билиш назариясида Ж. моддий ва руҳий шакллардан ташкил топган нарсаларнинг индивидуал субстанцияларидир, уларни ҳиссий босқичда била олади, деб ҳисоблайдиган бевосита му’тадил реализмга риоя қилади. Борлиқни интуитив билишга таянадиган муҳокамада нарсанинг мавжудлигини қайд этиш билан бир пайтда унинг мохияти ҳам очилади. Ж.нинг бу умум дунёқараш йўналиши унинг тарихий-фалсафавий таҳлил концепциясининг шаклланишида муҳим ахамиятга эга бўлган. Ж.нинг фикрига кўра, турли даврда файласуфлар борлиқни ўзига хос талқин этадилар. Шу маънода, тарихчи Ўзининг борлик сари йўлида ҳеч қачон тўхтатмайдиган абадий фалсафаси билан иш олиб боради. Шу нуқтаи назардан фалсафавий адашувлар дунё ва инсон ҳақидаги нисбий, нототувлик тасаввурларни мутлақлаштирилиш натижаси сифатида намоён бўлади. Ж.нинг қарашларига кўра, антик фал даёк Платон, Арасту ва неоплатончилар борликни билиш соҳасида жуда кўп ишларни амалга оширганлар. Бу билимни патристика намояндалари ва ўрта асрлар мутафаккирлари томонидан христианлик билан бирлаштирилишини Ж. фал. билан илохиётчиликнинг бирлиги стратегиясини белгилаб берган самарали кадам деб баҳолади. Ж. урта асрлар тафаккурининг чуккисини Фома Аквинский тали- мотида куради. Уйгониш ва Янги давр Фал сининг кейинги ҳолатини у салбий окибатларга ҳамда фалсафий-теологик донишмандлик билан фан орасидаги муросанинг бузилишига олиб келган жараён деб қараган. Унинг фикрига кура, Декарт ва Кант асарларида юзага чиққан фанга сциентистик топиниш (сажда килиш) позитивизм анъанасида ривожлантирилди ҳамда бу ҳолнинг қарама-қарши қутби бўлган анти-сциентизм ҳам вужудга келди. Булар орасидаги кураш, Ж.нинг ўлдиришича, 20-а. Ғарб фал.синингумумий манзарасидаги энг муҳим хусусият бўлиб, у факат томизм таъсирининг қайта тикланиши туфайли барҳам топиши мумкин. Ж. ҳозирги давр маданиятининг келажагини диний-ахлоқий қадриятлар таси’рининг қайта тикланиши билан боғлиқ, деб билган.
| Éтиэнне Гилсон | |
|---|---|
|
|
Адабиётлар
Фалсафа қомусий луғат; „ЎЗБЕКИСТОН ФАЙЛАСУФЛАРИ МИЛЛИЙ ЖАМИЯТИ НАШРИЁТИ“ „ШАРҚ“ НАШРИЁТ-МАТБАА АКСИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ БОШ ТАҲРИРИЯТИ ТОШКЕНТ — 2004