Üмит Айдıн Давала (1973-йил 30-июлда туғилган) — собиқ туркиялик футболчи ва ҳозирда мураббий.

Üмит Давала
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Üмит Айдıн Давала
Таваллуд санаси 1973-йил 30-июл (1973-07-30) (53 ёш)
Таваллуд жойи Маннҳеим, Ғарбий Германия
Бўйи 1.86 м
Амплуаси Яримҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1981—1990 ВфР Маннҳеим
1990—1992 АСВ Феуденҳеим
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1992—1994 Тüркспор Маннҳеим 0 (0)
1994 Афёнкараҳисарспор 11 (3)
1995—1996 İстанбулспор 21 (6)
1996 → Диярбакıрспор (Ижара) 15 (2)
1996—2001 Галатасарай 125 (15)
2001—2002 Милан 10 (0)
2002—2004 Интерназионале 0 (0)
2002—2003 → Галатасарай (Ижара) 23 (1)
2003—2004 → Wердер Бремен (Ижара) 22 (0)
2004—2005 Wердер Бремен 11 (0)
Миллий терма жамоа
1996—2004 Туркия 41 (4)
Бошқарган клублари
2007—2008 Туркия У21
2013 Галатасарай (Ёрдамчи)
2017 Тузласпор
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Давала „Галатасарой“даги фаолияти давомида 1996—2001-йилларда 4 марта Суперлига, 3 марта Туркия кубоги, 1 марта УЭФА кубоги ва 1 марта УЭФА Суперкубоги ғолиби бўлган.

Давала Туркия шарафини ҳимоя қилиб халқаро мусобақаларда 41 та ўйин ўтказиб, 4 та гол уришга эришган. У 2002-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Туркия терма жамоасининг асосий ўйинчиси бўлган.

Жамоалардаги фаолияти

Давала 1997-йилда Галатасаройга қўшилишдан олдин ВфР Маннҳеим, АСВ Феуденҳеим, Туркспор Маннҳеим, Афёнспор, Диярбакирспор ва Истанбулспор клубларида ўйнаган. У кетма-кет учта Туркия чемпионлигини қўлга киритган. 2000-йилда у „Бешиктош“га қарши финалда иккита гол уриб, клубга Туркия кубогини ютишига ёрдам берган. Ўша йили у клубга 2000-йилда "Арсенал" га қарши УЭФА кубоги финалида ва 2000-йилда „ Реал Мадрид“ га қарши УЭФА Суперкубогида ғалаба қозонишга ёрдам берган.

2001-йилнинг сентабрида Давала „Милан“га ўтган. У ўзининг Галатасаройдаги собиқ мураббийи, Фотиҳ Теримга эргашишни хоҳлагани учун трансферни амалга оширган. Бироқ ноябр ойида Терим ишдан бўшатилган ва унинг ўрнига Карло Анчелотти келган, шундан сўнг Давала асосий жамоадаги ўрнини бой берган.

2002-йил июн ойида Давала Дарио Шимич эвазига „Интернасионале“га сотилган, аммо дарҳол „Галатасарой“га ижарага берилган[1] 2003-йил июл ойида Давала „Wердер“га ижарага берилган ва бу клубга Бундеслига ҳамда ДФБ-Покал дублини ютишда ёрдам берган. 2004-йил июл ойида у Бремен билан доимий равишда шартнома имзолаган, аммо жароҳатлар унинг фаолиятини чеклаб қўйган. 2005-йил октабр ойида сон қисмидан жиддий жароҳат олган ва 2005\06-йилги мавсумнинг қишки таътилида Давала клуб томонидан қўйиб юборилган. Кейинчалик у профессионал футболни тарк этган.

Халқаро фаолият

Давала УЭФА Евро 2000 ва 2002 ФИФА Жаҳон чемпионати учун Туркия терма жамоасининг асосий ўйинчиси бўлган. Жаҳон чемпионатида у соч турмаги билан ажралиб турган ва гуруҳ босқичида Хитой жамоасига гол урган. Иккинчи турда Японияга қарши ўйинда ҳам майдонга тушган. Шунингдек, чорак финалда Илҳан Мансизнинг Сенегалга қарши ўйиндаги олтин голига сабаб бўлган ажойиб тўп узатишни амалга оширган. Туркия турнирни учинчи ўринда якунлаган.

Статистика

Клуб

Клуб Мавсум Лига Кубок Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Тüркспор Маннҳеим 1992-93 — 0 0 0 0 — — 0 0
1993-94 — 0 0 0 0 — — 0 0
Жами 0 0 0 0 — — 0 0
Афёнспор 1994-95 ТФФ Иккинчи Лигаси 11 3 1 0 — — 12 3
İстанбулспор 1994-95 ТФФ Иккинчи Лигаси 16 5 0 0 — — 16 5
1995-96 ТФФ Биринчи

Лигаси

5 1 1 0 — — 6 1
Жами 21 6 1 0 — — 22 6
Диярбакıрспор (Ижара) 1995-96 ТФФ Иккинчи Лигаси 15 2 0 0 — — 15 2
Галатасарай 1996-97 1. Лиг 28 3 2 0 4 0 4 1 38 4
1997-98 15 3 3 0 6 0 2 1 26 4
1998-99 25 2 8 3 6 1 — 39 6
1999-2000 28 0 5 2 13 3 2 0 48 5
2000-01 26 5 4 3 15 2 — 45 10
2001-02 Сüпер Лиг 3 2 0 0 5 1 — 8 3
Жами 125 15 22 8 49 7 8 2 204 32
Милан 2001-02 А Серия 10 0 0 0 0 0 — 10 0
Интер 2002-03 А Серия 0 0 0 0 0 0 — 0 0
2003-04 0 0 0 0 0 0 — 0 0
Жами 0 0 0 0 0 0 — 0 0
Галатасарай (Ижара) 2002-03 Сüпер Лиг 23 1 3 0 5 0 — 31 1
Wердер Бремен (Ижара) 2003-04 Бундеслига 22 0 0 0 0 0 — 22 0
Wердер Бремен 2004-05 Бундеслига 10 0 0 0 1 0 0 0 11 0
2005-06 1 0 0 0 1 0 0 0 2 0
Жами 11 0 0 0 2 0 0 0 13 0
Карерада жами 223 25 27 8 51 7 8 2 309 42

Халқаро

Миллий терма жамоа Мавсум Ўйин Гол
Туркия
1996 2 0
1997 —
1998 —
1999 4 0
2000 5 0
2001 9 1
2002 15 3
2003 5 0
2004 1 0
Жами 41 4

Халқаро майдондаги голлар

Üмит Давала томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 28.03.2001 Скопе, Македония  Шимолий Македония 2-1 2-1 2002-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
2 13.06.2002 Сеул, Жанубий Корея  Хитой 3-0 3-0 ФИФА Жаҳон чемпионати 2002
3 18.06.2002 Мияги, Япония  Япония 1-0 1-0 ФИФА Жаҳон чемпионати 2002
4 16.10.2002 Истанбул, Туркия  Лихтенштейн 2-0 5-0 УЭФА Евро-2004 саралаши

Ютуқлар

Туркия
Галатасарой
Wердер Бремен

Манбалар

  1. ↑ „ИЛ МИЛАН ПРЕНДЕ СИМИC А ТИТОЛО ДЕФИНИТИВО, АЛЛ'ИНТЕР УМИТ CҲЕ ВИЭНЕ ТРАСФЕРИТО ИН ПРЕСТИТО АЛ ГАЛАТАСАРАЙ“ (италянча). ФC Интерназионале Милано (29-июн 2002-йил). 1-апрел 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-январ 2013-йил.
  2. ↑ Cроуч, Террй. Тҳе Wорлд Cуп - Тҳе Cомплете Ҳисторй. Греат Бритаин: Аурум Пресс Лтд, 2002 — 548-бет. ИСБН 1845131495. 
  3. ↑ „2002 ФИФА Wорлд Cуп Кореа/Жапан™“ (Эн). ФИФА. 8-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-феврал 2022-йил.
  4. ↑ „Кореа Републиc 2 – 3 Туркей“ (Эн). ФИФА. 8-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-феврал 2022-йил.

Ҳаволалар