İbrahim Bey I
İбраҳим Бей И (туркча: İбраҳим Бей И) — 1291-1461-йиллар орасида Онадўлида ҳукм сурган турк-ислом беклигининг асосчиси Яман Cандарнинг набираси. Ибраҳим Бей ушбу бекликни 1340-1345-йиллар орасида бошқарган[1][2][3].
| İбраҳим Бей И | |
|---|---|
| туркча: İбраҳим Бей И' | |
| Cандароğулларı беки | |
| Салтанат | 1340-1345 |
| Ўтмишдоши | Сüлейман Бей И |
| Давомчиси | Якуп Бей |
| Вафоти | 1345-йил |
| Уй | Cандароğулларı |
| Отаси | Сüлейман Бей И |
| Дини | Сунни Ислом |
Тарих
Ибраҳим Бейнинг бобоси Яман Cандар 1291-йилда бекликка асос солган бўлиб, 1309-йил, ўлимига қадар бек сифатида давлатни бошқарган. Ўлимидан сўнг, Ибраҳим Бейнинг отаси Сüлейман Бей И беклик тахтига чиқди. Перванеоğлу Гази Çэлеби ўғил фарзанди бўлмаганлиги учун Сулейман Бей ҳокимиятини тан олди. Гази 1322-йилда вафот этганидан кейин, Синопда қизи ўз беклигини эълон қилаи. Аммо Сулейман Бей қизни ўлдиртирди ва Синоп шаҳри бутунлай Cандароğулларı беклиги таркибига қўшиб олди. Синопда 1322-йилдан 1340-йилга қадар Ибраҳим Бей ҳокимлик қилди. 1340-йилда отаси вафот этгач, беклик тахтига чиқди.
Ибраҳим Бей 1340-1345-йиллар орасида ҳукмдорлик қилган бўлиб, унинг беклик даври ҳақида деярли маълумотлар учрамайди. Укаси Çобаннинг тахт вориси деб эълон қилиниши ортидан, тахтни эгаллаш учун исён кўтаради ва беклик тахтига ўтиради. Иброҳим бекнинг онаси Ибн Баттута шаҳарга келганидан 4 кун ўтиб вафот этган. Бу дафн маросимида Ибн Баттута ҳам қатнашган бўлиб, мотам 40 кун давом этгани, аскарлар кийимини чаппа кийиб юргани, ҳар куни овқат тарқатилганини ёзган.
Ибраҳим Бей Қора денгизда Венеция ва Генуя флотларини бир неча марта мағлубиятга учратган. Ал-Умари ёзишича, Иброҳим Бейнинг кўплаб қал’алари бор бўлган ва унинг даврида ҳам бобоси ва отаси давридаги каби Мамлуклар давлати билан алоқалар дўстона бўлган[4].
Ибраҳим Бей 1345-йилда вафот этганидан кейин, тахтга амакиси Якуп Бей чиққан.
Манбалар
- ↑ Узунçарşıлı, İсмаил Ҳаккı (1937). Анадолу Бейликлери ве Аккоюнлу, Каракоюнлу Девлетлери (2019 бас.). Тüрк Тариҳ Куруму Яйıнларı. ИСБН 9789751624574
- ↑ Йücел, Яşар (1980). Анадолу Бейликлери Ҳаккıнда Араşтıрмалар И: Çобан-Оğулларı Бейлиğи, Çандар-Оğулларı Бейлиğи, Меликü’л-Эбсар’а гöре Анадолу бейликлери (1988 бас.). Тüрк Тариҳ Куруму Яйıнларı. ИСБН 9789751600806
- ↑ Яман, Талат Мüмтаз (1935). а.г.э, сйф. 109
- ↑ Йücел, Яşар (1980). а.г.э (1988 бас.), сйф. 66.
| Ҳумкдорлик унвони | ||
|---|---|---|
| Ўтмишдоши: Сüлейман Бей И |
Cандароğулларı беки 1340-1345 |
Вориси: Якуп Бей |