Şehsuvar xonim
| Şэҳсувар хоним | |||||
|---|---|---|---|---|---|
|
Şэҳсувар хонимнинг 1898-йилдаги сурати, эри Абдулмажид ИИ томонидан чизилган. | |||||
| Туғилиши | 1881-йил 2-май | ||||
| Вафоти |
тах. 1945 (ёши 63–64) Париж, Франсия | ||||
| Дафн этилган жой |
Бобигнй қабристони | ||||
| Турмуш ўртоғи |
Абдулмажид ИИ (турм. 1896; ваф. 1944) | ||||
| Фарзандлари | Шаҳзода Умар Фарук | ||||
| |||||
| Уй | Усмонлийлар (никоҳ орқали) | ||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||
Şэҳсувар хоним (усмонли туркча: شهسوار خانم – „жасур, қаҳрамон аёл“[1]; 1881-йил 2-майда туғилган – 1945-йилда вафот этган), Şэҳсувар Кадıн номи билан ҳам аталган, Усмонийлар империясининг сўнгги халифаси Абдулмажид ИИ нинг биринчи хотини.
Ҳаёти
Келиб чиқиши турк[2] ва убихлардан бўлган[3] Şэҳсувар хоним 1881-йилда туғилган[4][3]. Усмонийлар империяси халифаси Абдулмажид ИИ га 1896-йил 22-декабрда 15 ёшида турмушга чиққан. Уларнинг ягона ўғли Шаҳзода Умар Фарук[5][6][7][8] 1898-йил 29-февралда туғилган. 1920-йилда Şэҳсувар ўғлига амакиси Меҳмед ВИ нинг қизи Сабиҳа Султонга уйланишига рухсат олишда ёрдам берган. Сабиҳанинг отаси Меҳмед аввалига бунга рози бўлмаган. Шундан сўнг Şэҳсувар қизнинг онаси Назикеда Кадıн билан гаплашган ва улар биргаликда Меҳмеддан розилик олишган. Тўй 1920-йил 29-апрелда бўлиб ўтган[9].

Абдулмажид классик мусиқага қизиққан. Баъзан у хотинлари ва халфалар билан бирга мусиқа ижро этарди. У пианино олдида бўлар, Şэҳсувар ва Меҳисти хоним скрипка, Ҳайрüниса хоним эса виолончел чаларди[10].
1924-йил мартида Усмонийлар сулоласи оила аъзолари сургун қилинганда Şэҳсувар эрининг ортидан аввал Швейсарияга, сўнгра Франсиянинг Ниcе шаҳрига жойлашгди[11]. Şэҳсувар энг кичик набираси Неcла Султоннинг энагаси Беҳзаде халфа билан муаммоларга дуч келди. Дарҳақиқат, Беҳзаде халфа уни ёқтирмас, доимо Неcлани унга қарши қайрашга уринарди[12]. Şэҳсувар франсуз тилида гаплаша олган[13][2], инглиз тилини ҳам тушунган[2].
Расмларда

Абдулмажиднинг 1898-йилдаги „Пондеринг/Гоэтҳе ин тҳе ҳарем“ асарида Şэҳсувар диванда ёнбошлаб ётган ҳолда тасвирланган[14]. Бироқ 2002-йил 26-май куни Неслиşаҳ Султон билан олинган интервюда у Şэҳсуварнинг расмдаги қиёфаси аслига ўхшамаслигини айтган[15]. Шуни ҳам айтиш керакки, Неслиşаҳ 1921-йилда, яъни расм чизилган санадан қарийб 25 йил ўтиб туғилган, унинг бувиси ҳақидаги хотиралари эса камида яна 15 йил кейинги даврга тааллуқлидир. Абдулмажиднинг 1915-йилда „Ҳармонй оф тҳе Ҳарем/Беэтҳовен ин тҳе Ҳарем“ асарида у скрипка чалаётган ҳолда тасвирланган[14].
Вафоти
Şэҳсувар хоним 1945-йилда[5] вафот этган, эридан қарийб 1 йил кўпроқ яшаган. Вафотидан кейин Париждаги Бобигнй мусулмонлар қабристонига дафн қилинган[4][6].
Фарзандлари
| Исм | Туғилган | Вафот этган | Изоҳлар |
|---|---|---|---|
| Шаҳзода Умар Фарук | 1898-йил 27-феврал[6][16][8] | 1969-йил 28-март[6][16] | икки марта уйланган, уч қиз фарзанди бўлган |
Манбалар
- ↑ Аргит, Бетüл Ипсирли. Лифе афтер тҳе Ҳарем: Фемале Палаcе Славес, Патронаге анд тҳе Империал Оттоман Cоурт. Cамбридге Университй Пресс, Оcтобер 29, 2020 — 66-бет. ИСБН 978-1-108-48836-5.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Моралı, Сениҳа Сами. Меşрутиет, Долмабаҳçэ Сарайı ве Анкара'нıн İлк Гüнлерине Даир, 1978 — 60-бет.
- ↑ 3,0 3,1 Уçан 2019, с. 256.
- ↑ 4,0 4,1 Сакаоğлу 2008, с. 713.
- ↑ 5,0 5,1 Уçан 2019, с. 256-57.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 37–38-бет.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 21.
- ↑ 8,0 8,1 Уçан 2019, с. 261.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 27-29.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 114.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 203.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 131.
- ↑ Бардакçı 2017, с. 109.
- ↑ 14,0 14,1 Wендй М. К. Шаw. Оттоман Паинтинг: Рефлеcтионс оф Wестерн Арт фром тҳе Оттоман Эмпире то тҳе Туркиш Републиc. И.Б.Таурис, Марч 15, 2011 — 85–8-бет. ИСБН 978-1-848-85288-4.
- ↑ Öмер Фарук Şэрифоğлу. Абдüлмеcид Эфенди, Оттоман принcе анд паинтер. ЙКЙ, 2004 — 103-бет. ИСБН 978-9-750-80883-8.
- ↑ 16,0 16,1 Бардакçı 2017, с. хви.
Адабиётлар
- Бардакçı, Мурат. Неслишаҳ: Тҳе Ласт Оттоман Принcесс. Охфорд Университй Пресс, 2017. ИСБН 978-9-774-16837-6.
- Сакаоğлу, Неcдет. Бу мüлкüн кадıн султанларı: Вâлиде султанлар, ҳâтунлар, ҳасекилер, кадıнефендилер, султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6.
- Уçан, Лâле (2019). Сон Ҳалифе Абдüлмеcид Эфенди'нин Ҳаятı - Şэҳзâлик, Велиаҳтлıк ве ҳалифелик Йıлларı (ПДФ) (ПҳД Тҳесис). Истанбул Университй Институте оф Соcиал Сcиэнcес.