Анъанавий Истрия услубида кийинган „Šавринке“лар

Šавринке (словенча: Šavrinke, бирлик шакли: Šавринка; италянча: саврине ёки саурине) шимолий Словения Истриясининг ҳинтерландларидан, шунингдек, Хорватия Истриясидан келган қизлар ва аёллар бўлиб, улар шаҳар бозорларида экинлар ва бошқа майда товарларни сотиш билан шуғулланганлар.

Фаолияти

Айниқса, ҳозирда Италия ҳудудига қарашли бўлган Триэсте шаҳри атрофида фаол фаолият юритган Šавринке қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини яқин атрофдаги шаҳарларга сотиш орқали ўз уй хўжаликларига даромад келтиришган. Šавринке томонидан сотилган асосий маҳсулот тухум бўлган. Улар харид қилиш учун баъзан игна, ип, тўғноғич, қайчи каби маҳсулотларни ҳам олиб келишган.

Аёлларнинг уйдан ташқаридаги бошқа кўплаб меҳнат турлари сингари, Šавринке ҳам, одатда, ёш ўсмирлик давриданоқ савдо-сотиқ билан шуғулланган. Хусусан, улар бошланғич мактабнинг олти синфини тамомлаганидан сўнг оналаридан ҳунар ўрганган ва турмуш қургач, иш фаолиятини тўхтатганлар. Фақат оғир иқтисодий вазиятларда турмуш қурган аёллар бу ҳунари орқали даромад топишни давом эттирганлар, бу эса баъзан шаҳар ва қишлоқ марказлари орасида бир неча кун юриш ёки кунига камида уч соат юриш сингари қийинчиликларни келтириб чиқарган. Šавринке асосан тухум ва нон сотган, лекин йўлдан резаворлар ва ёнғоқларни ҳам йиғиб борган[1].

Этимологияси

Аёллар Šавринке бўлиб ишлаган уй хўжаликлари асосан жуда камбағал қатламдан бўлган. Шундай қилиб, уй хўжалиги эркаклари кўпинча елкаларида кетмон билан Триэст вилоятидаги қишлоқларни айланиб, пуллик иш қидирганлар[2]. Уша даврда одамнинг елкасидаги кетмон уни ишлашга яроқли ва камбағал эканлигини билдирган. Šавринке учун уларни бошқалардан ажратиб турадиган белгиси оёқлари бўлиб, улар чанг, лой ва йўлларни тўлдирган ҳайвонларнинг ахлатлари билан ифлосланган бўлган. Бу ҳудудда сўзлашувчи словен лаҳжасида (Брžанижа ёки Краšки роб деб номланади) бу турдаги йўл сарқитларини ўзига илаштириб олиш šавре деб аталган, шунинг учун ҳам, бу аёлларга айнан шу ном берилган[3]. Аксарият луғатларда šавра „ноқулай, қўпол“ аёл деб таржима қилинади[4]. Словениядаги Šаврин тепаликлари Šавринке номи билан аталганми ёки аксинчами, бу ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас.

Тарихи

Ушбу меҳнат шакли асосан ХИХ асрнинг охирларида пайдо бўлган ва Иккинчи Жаҳон уруши охирида деярли йўқ бўлиб кетган. Тинчлик даврида Истрия қишлоғидаги Šавринкенинг асосий иши бўлмиш тухум сотиш, Биринчи Жаҳон уруши даврида Австрияда ва урушдан кейин фашизм даврида минтақа тегишли бўлган Италия ҳудудида тухум сотишни тартибга солишга қаратилган ҳукумат қоидалари билан чекланган. Кейинчалик анча қиммат бўлган тухум сотиш лицензияларининг жорий этилиши Šавринкенинг аксарият қисмини ўзларини ва болаларини хавф остига қўйган де-факто контрабандачиларга айлантирган[5]. Италия ҳукмронлиги даврида тухумларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлик учун жазо асосан маҳаллий полиция кучлари томонидан амалга оширилган, улар тухумларни мусодара қилган ва баъзида контрабандачини бир кеча ҳибсда сақлаган. Уларнинг ноқонуний ҳолатга мослашиши Šавринке сотадиган маҳсулотлар қаторига граппа ва сигареталар каби бошқа жуда керакли товарларнинг қўшилишига олиб келган[6].

Замонавий Словенияда Šавринке маҳаллий фолклорнинг бир қисмига айланиб улгурган. Улар машаққатли меҳнат эвазига қишлоқларига ҳавас қилса арзигулик даромад келтирган аёллар сифатида эсга олинади, бу эса уларни маълум бир давр давомида қимматли турмуш ўртоққа айлантирган[7]. Истрия рамзи бўлган Šавринкеларнинг ҳаёти Маржан Томšиčнинг „Šавринке“ (1986) каби романларида, шунингдек, Аложз Коcжанčиčнинг шеърларида (Šавринске песми, 1962) тилга олинган. Словения соҳилидаги Храстовлже қишлоғининг жанубида машҳур рассом, қишлоқда туғилиб-ўсган Жоžэ Поҳлен томонидан 1990-йилда ўрнатилган ҳайкал бўлиб, унда бошига бир сават нон кўтариб олган Šавринка тасвирланган. Маҳаллий „Šаврини ину анка Šавринке“ маданий бирлашмаси меросни муҳофаза қилиш шакли сифатида кўпинча бу аёллар ҳаётидан келтирилган саҳналарни оммага намойиш этишади[8]. Šавринкенинг қайта кашф этилиши баъзи олимлар томонидан давлат чегараларини кесиб ўтувчи минтақавий Истриянинг ўзига хос тарзда ривожланишининг бир қисми сифатида кўрилади, лекин минтақада Словения миллий элементига урғу берилади.

Манбалар

  1. ↑ Дел Белло, Ниcолó. Ла Провинcиа делл' Истриа. Студи эcономиcи.. Копер: Cаподистриа, 1890 — 132-бет. 
  2. ↑ Иванčиč, Милоš. Абитанти со в Истри. Липа, 2014. ИСБН 97896193762-0-1. 
  3. ↑ Андрежабутоло. „Šавринске васи“. скокcезплот (2018-йил 11-июл). Қаралди: 2021-йил 7-март.
  4. ↑ „šавра“, Словар словенскега кнжиžнега жезика, Друга, дополнжена ин делома преновлжена, Инšтитут за словенски жезик Франа Рамовšа ЗРC САЗУ, 2014. 
  5. ↑ Роžаc Даровеc, Вида (2007). "Л'аттраверсаменто дел cонфине неи риcорди делле донне истриане". Қуалесториа ХХХВ (1): 37–58. 
  6. ↑ Вергинелла, Марта (2018). "Ла мобилитà фемминиле тра cонфини политиcи э назионали нелл'ареа алто-адриатиcа тра Оттоcенто э Новеcенто". ДЕП 38: 69–82. 
  7. ↑ Лединек, Šпела. Потепанжа по потеҳ Šавринке Мариже. Лжублжана: Словенско этнолоšко друšтво, 2000. ИСБН 9789619031988. 
  8. ↑ „Културно друšтво Šаврини ин анка Šавринке Граčиščэ“ (сл). савринке.блогспот.cом. Қаралди: 2021-йил 7-март.