Žалгирио Арена — Литванинг Каунас шаҳридаги кўп мақсадли ёпиқ арена. Арена Немунас дарёси яқинидаги оролда жойлашган. Болтиқбўйидаги энг катта ёпиқ арена ҳисобланади[1]. Арена баскетбол ўйинлари пайтида 15 415 муҳлис[2], концертлар пайтида 22 500 томошабин (агар саҳна ўртага жойлаштирилса, 17 000 томошабин[3])ни ўз бағрига сиғдира олади. Žалгирис Арена қурилгандан сўнг Каунасдаги асосий ўйингоҳга айланган. Бунгача ушбу мақомни Каунас спорт зали эгаллаб турган.

Žалгирио Арена
Манзили Каунас, Литва
Координаталари 54°53′25″Н 23°54′52″Э / 54.89028°Н 23.91444°Э / 54.89028; 23.91444
Сиғими
Конструксия
Бузилган жой 26-сентябр, 2008-йил
Очилган 18-август, 2011-йил
Кенгайтирилган 2022 (сузиш ҳавзаси қўшилган)
Қурилиш қиймати €50 миллион
Архитектор Эугенижус Милиūнас
Асосий пудратчилар Вėтрūна
Ижарачилар
БC Žалгирис (Латвия баскетбол лигаси, Евролига) (2011-ҳозиргача)
Wебсите
залгириоарена.лт

Žалгирио Арена баскетбол ўйинлари ва концертларни ўтказиш учун фойдаланилади. Ҳозирда Латвия баскетбол лигаси ва Евролигада мусобақаларида иштирок этувчи БC Žалгирис баскетбол клуби Žалгирис Аренада барча уй учрашувларини ўтказади. Евролиганинг 2011-2012, 2012-2013, 2017-2018, 2018-2019, 2019-2020 ва 2020-2021-йилги мавсумларида Žалгирис Арена ўйинларига муҳлислар ташрифи бўйича етакчилик қилган.

Тарихи

Арена қурилиши 2008-йил сентябр ойида бошланган. Қурилиш жараёнлари Литванинг Вėтрūна қурилиш компанияси томонидан молиялаштирилган. Бош архитектори — Эугенижус Милиūнас. Аренанинг умумий қиймати 168,8 миллион лит (50 миллион евро). Арена 2011-йил 18-августда Литва ва Испания ўртасидаги баскетбол ўйини билан очилган.

Žалгирис Аренада 2011-йил сентябр ойида бўлиб ўтган баскебол бўйича Европа чемпионатининг плей-офф ва финал босқичи ўйинлари ўтказилган.

2015-йил 5-декабр куни Литванинг СЕЛ гуруҳининг консерт дастури ўтказилган. Мана шу консерт дастурида томошабинлар ташрифи бўйича янги рекорд ўрнатилган. Ўша куни аренага 20 517 нафар томошабин ташриф буюрган.

2016-йил 6-январ куни Евролига клубларининг бош мураббийлари Žалгирис Аренани мусобақанинг энг яхши аренаси деб эътироф этишган[4][5]. Žалгирис Аренадаи футзал бўйича 2021-йилги жаҳон чемпионатининг баъзи ўйинлари ўтказилган. Мусобақанинг очилиш ва финал ўйинлари ҳам айнан шу аренада ўтказилган.

Манбалар

  1. ↑ „Каунас Žалгирио арена“. Висит.Каунас.лт. Қаралди: 2023-йил 30-декабр.
  2. ↑ „Каунас анд Берлин то ҳост ЭуроЛеагуэ Финал Фоур ин 2023 анд 2024“. Спортcал (2022-йил 19-декабр). Қаралди: 2023-йил 3-сентябр.
  3. ↑ „„СЕЛ“ апиэ плануожамą конcертą Кауне: бус панаšу į пасакą“ (лт). Кауно диэна (2023-йил 7-декабр). Қаралди: 2023-йил 9-декабр.
  4. ↑ „Эуролйгос клубų вадовų апклауса: "Žалгирио" арена – гериаусиа Эуропоже“. 24сек.лт. Қаралди: 2016-йил 5-январ.
  5. ↑ Урбонас. „Магиšка виэта Кауне, куриос павйди виса Эуропа“. 24сек.лт. Қаралди: 2016-йил 6-январ.