Абдусами Солиэвич Солиэв (1943-йил 3-феврал, Исфара тумани, Тожикистон ССР – 2016-йил 18-март, Тошкент, Ўзбекистон) – ўзбекистонлик географ-олим, иқтисодий ва ижтимоий география бўйича тадқиқотчи, география фанлари доктори, профессор[1]. У Ўзбекистон Миллий университетида кўп йиллар давомида фаолият юритган ва Ўзбекистон География жамиятига раҳбарлик қилган.

Абдусами Солиэв
Таваллуди
Абдусами Солиэвич Солиэв

3-феврал 1943-йил
Вафоти 18-март 2016-йил(2016-03-18)
(73 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi Тожикистон ССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби географ олим
Мукофотлари

Ҳаёти

Абдусами Солиэв 1943-йилда Тожикистон ССРнинг Исфара тумани Кулкент қишлоғида туғилган. Дастлаб қишлоқ мактабида таълим олган, 1957-йилдан Конибодом ва Панжакент шаҳарларидаги педагогика билим юртларида ўқиган. Бошланғич синф ўқитувчиси сифатида фаолият бошлаган (1961–1962). Ҳарбий хизматдан сўнг, 1964-йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) География факултетига ўқишга кириб, уни 1969-йилда имтиёзли тамомлаган[2].

1970–1973-йилларда ТошДУнинг кундузги аспирантурасида таҳсил олган. 1973-йилда „Тожикистон шаҳарларининг шаклланиши ва ривожланиши“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган[2].

1973–1974-йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг „Ишлаб чиқариш кучларини ўрганиш маслаҳат кенгаши“да илмий ходим сифатида фаолият юритган[2].

Абдусами Солиэв 2016-йил 18-март куни 74 ёшида вафот этган[2][3].

Фаолияти

1974-йилдан бошлаб Солиэвнинг фаолияти Ўзбекистон Миллий университети География факултети билан боғлиқ бўлди. 1984-йилда иқтисодий ва ижтимоий география кафедраси мудири этиб тайинланган ва 26 йил давомида (1984–2010) ушбу лавозимда ишлаган. 1986-йилда Москва шаҳрида „Ўрта Осиё республикаларида ҳозирги замон аҳоли жойлашувининг ривожланиш омиллари ва тенденсиялари“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган[2].

Унинг илмий раҳбарлиги остида иқтисодий ва ижтимоий география йўналишида 30 дан ортиқ номзодлик ва бир нечта докторлик тадқиқотлари амалга оширилган. Шогирдлари Ўзбекистон билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Хитойда ҳам илмий фаолият олиб бормоқда. Солиэвнинг илмий ишлари аҳоли географияси, урбанизация, саноат географияси, минтақавий иқтисодиёт, тиббиёт географияси ва туризм географияси каби йўналишларни қамраб олади. 1998-йилда ЎзМУда „Минтақавий иқтисодиёт“ бакалавриат йўналишининг очилишида ташаббускорлардан бири бўлган[4].

Ўзбекистон География жамиятидаги фаолияти

2003-йилдан умрининг охиригача Ўзбекистон География жамияти президенти бўлиб ишлаган. Унинг раҳбарлигида жамият ахборотномаларининг янги жилдлари нашр этилган, республика ва халқаро илмий анжуманлар ташкил этилган. 2015-йилда Москва шаҳрида ўтказилган Россия География жамиятининг 170 йиллик фестивалида Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилган[5].

Илмий мероси

Солиэв 400 га яқин илмий ишлар муаллифи бўлиб, улар орасида монографиялар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар мавжуд. Унинг асарларидан баъзилари:[6]

  • Ўрта Осиё шаҳарларининг ривожланиши (1978)
  • География городов республик Средней Азии (1980, 1984)
  • Проблеми расселения и урбанизации в республикас Средней Азии (1991)
  • Иқтисодий география асослари (1996)
  • Минтақавий иқтисодиёт (2003)
  • Тиббиёт географияси (2005)
  • Туризм географияси (2005)
  • Ўзбекистон ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиши (2010)
  • Иқтисодий география: назария, методлар ва амалиёт (2013)
  • „Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси“ дарслиги 2014–2015-ўқув йилида ўтказилган республика танловида совринли ўрин олган.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „АБДУСАМИ САЛИЕВИЧ САЛИЕВ (Узбекистан)“. Қаралди: 2025-йил 11-декабр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 М.И. Назаров. „Солиэв Абдусами Солиэвич“. демография.уз. Қаралди: 2025-йил 11-декабр.
  3. ↑ Маматқодир Назаров; Шуҳрат Қурбонов. „Абдусами Солиев (1943-2016)“. география.уз (2016-йил 19-март). Қаралди: 2025-йил 11-декабр.
  4. ↑ „Экономическая и социальная география“. Қаралди: 2025-йил 11-декабр.
  5. ↑ „Географ олимдан илмий хазина билан бирга дўстлик ва меҳр ришталари қолди...“. Кун.уз (2016-йил 24-март). Қаралди: 2025-йил 11-декабр.
  6. ↑ „Ушёл из жизни Абдусами Салиевич Салиев“ (2016-йил 21-март). Қаралди: 2025-йил 11-декабр.