Ъ, ъ — ўзбек кирилл алифбосининг 28-ҳарфи, айириш белгиси деб аталади. Ҳозирги ўзбек лотин алифбосида унга ъ (тутуқ) белгиси мос келади.

Кирилл алифбоси ҳарфи Ъ
Кирилл ёзуви
А Б В Г Ґ Д Ђ
Ѓ Е (Ѐ) Ё Є Ж З
Ѕ И (Ѝ) І Ї Й Ј
К Л Љ М Н Њ О
П Р С Т Ћ Ќ У
Ў Ф Х Ц Ч Џ Ш
Щ Ъ Ы Ь Э Ю Я
Тарихий ҳарфлар
(Ҁ) (Ѹ) Ѡ (Ѿ) (Ѻ) Ѣ Ꙗ
Ѥ ІѢ Ѧ Ѫ Ѩ Ѭ Ѯ
Ѱ Ѳ Ѵ (Ѷ) Ын
Нославян тиллари ҳарфлари
Ӑ Ӓ Ә Ӛ Ӕ Ԝ Ғ
Ӻ Ӷ Ҕ Ԁ Ԃ Ӗ Ҽ
Ҿ Ӂ Җ Ӝ Ԅ Ҙ Ӟ
Ԑ Ӡ Ԇ Ӥ Ӣ Ӏ Ҋ
Қ Ҟ Ҡ Ӄ Ҝ Ԟ Ԛ
Ӆ Ԓ Ԡ Ԉ Ԕ Ӎ Ҥ
Ԣ Ԋ Ң Ӊ Ӈ Ӧ Ө
Ӫ Ҩ Ҧ Ԥ Ҏ Ԗ Ҫ
Ԍ Ҭ Ԏ Ӳ Ӱ Ӯ Ү
Ұ Ҳ Ӽ Ӿ Һ Ҵ Ӵ
Ҷ Ӌ Ҹ Ӹ Ҍ Ӭ Ԙ
Эслатма. Қавс ичидаги белгилар (мустақил) ҳарф мақомига эга эмас.

Ъ, ъ — ўзбек кирилл алифбосининг йигирма еттинчи ҳарфи—махсус белги. Ҳозирги ўзбек ёзувида алоҳида товушни ифодаламайди, шунинг учун ҳам „ҳарф“ деб эмас, „белги“ („айириш белгиси“) деб аталади. 1940 йилда кирилл графикаси асосидаги алифбога ўтиш вақтида, рус тилидаги ўзлашган сўзларни аслидагидай ёзиш зарурлиги ҳақидаги илмий асосланмаган имловий қоидани амалга ошириш мақсадида алифбога киритилган, айни пайтда ўзбек лотин алифбосидаги апостроф вазифасини ҳам бажара бошлаган. Фақат рус, араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзлар таркибидагина учрайди.

Араб тилидан ўзлашган сўзларда араб тилининг ўзигагина хос бўлган портловчи бўғиз ундоши (£. — айн) ўрнида қўлланади. Бу белги сўз ўртасида (разъэзд, подъэзд; аъло, маъно) ва баъзи арабча сўзлар охирида (мураббаъ, татаббуъ) келади; сўз бошида қўлланмайди. Ундош товушни ифодаловчи ҳарфдан кейин келганда, шу товушни кейинги бўғиндан ажратиб туришга хизмат қилганлиги учун „айириш белгиси“ деб юритилади. Ўзбек халқи фойдаланган ёзувлардан фақат кирилл ёзувидагина айни шаклда учрайди.

Кодлар жадвали

Кодланиши Регистр Ўнлик
код
Ўн олтилик
код
Саккизлик
код
Иккилик код
Юникод Бош ҳарф 1066 042А 002052 00000100 00101010
Кичик ҳарф 1098 044А 002112 00000100 01001010
ИСО 8859-5 Бош ҳарф 202 CА 312 11001010
Кичик ҳарф 234 ЭА 352 11101010
КОИ 8 Бош ҳарф 255 ФФ 377 11111111
Кичик ҳарф 223 ДФ 337 11011111
Wиндоwс 1251 Бош ҳарф 218 ДА 332 11011010
Кичик ҳарф 250 ФА 372 11111010

ҲТМЛда Ъ бош ҳарфини Ъ ёки &#х42А; каби, ъ кичик ҳарфини эса — ъ ёки &#х44А; каби ёзиш мумкин.

Яна қаранг

Манбалар

Адабиётлар

  • Карский Е. Ф. Славянская кирилловская палеография. — 2-нашр., факсимил. — Л., М.(факс.), 1928, 1979 (факс.). — С. 167, 203. — 494 с. — 2 700 нусх.



Андоза:Компутер клавиатураси