Жасон Жамал Жаcксон (1987-йил 26-июлда туғилган), 03 Греэдо тахаллуси билан танилган — америкалик репер, қўшиқчи, қўшиқ муаллифи ва продюсер [1]. У 2016-йилда ўзининг „Пурпле Суммер“ микстейпи орқали танила бошланган[2]. Кейин у „Тҳе Wолф оф Грапе Стреэт“ микстейпини чиқарганидан кейин машхурликка эришган. У дебют албомини 2018-йил 26-июнда чиқарди.

03 Греэдо
Таваллуди Жасон Жамал Жаcксон
1987-йил 26-июл
Лос-Анжелес, Қо'шма Штатлар.
Жанрлар ҳип ҳоп • трап
Касби репер • қўшиқчи • қўшиқ муаллифи • продюсер
Фаолият йиллари 2010–ҳозиргача
Лейбллар Голден Гренаде Эмпире • Аламо

2018-йил июл ойида у гиёҳванд моддалар савдоси ва ўқотар қурол сақлашда айбланиб, 20 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Греэдо қамоқда бўлишига қарамасдан бир қанча қўшиқларини чиқарди[3].

Ёшлик

Жасон Жамал Жаcксон 1987-йил 26-июлда Лос-Анжелесда Мичаэл анд Лиса Жаcксон оиласида туғилган. 1988-йил охирида, Жаcксон эндигина бир ёшга тўлганида, отаси ҳалок бўлди. Бу унинг Калифорниянинг Гардена шаҳрига кўчиб ўтганидан кейин кўп ўтмай содир бўлди, у ерда Жаcксон акаси ва опаси билан бирга ўсган. У оилада кенжа фарзанд эди. Отасининг вафотидан олдин у оиласи билан Лос-Анжелесда яшаган. Ёшлигида у бир қатор қулоқ инфекциялари билан касалланган ва натижада тимпаностомия найчаси пайдо бўлган. У 18 ёшга тўлганида қиз фарзандли бўлган. У оиласини боқиш учун гиёҳванд моддаларни сотишни бошлади. Жаcксон унинг нопок хатти-ҳаракатларидан чарчагани учун онаси уни уйидан ҳайдаб юборди. У бир муддат уйсиз яшади. У Лос-Анжелеснинг Wатц ҳудудига кўчиб ўтди[4].

Карера

Жаcксон дастлаб Греэдй Гиддй тахаллуси остида олтита микстейп чиқарган[5]. Греэдй Гиддй сифатида Жаcксон 2014 ва 2016-йиллар оралиғида СоундCлоуд-га кўплаб трекларни жойлади. 2016-йилда Жаcксон ўз исмини 03 Греэдога ўзгартирди ва „Пурпле Суммер“ ва „Пурпле Суммер 2: Сун Донът Шине“ микстейпларини ишлаб чиқарди. У шунингдек, 2016-йилда ўзининг „Голден Гренаде Эмпире“ овоз ёзиш студиясига асос солди. 2017-йилда Жаcксон „Пурпле Суммер 03: Пурпле Ҳеартед Солдиэр“, „Фирст Нигҳт Оут“ ва „Моней Чангес Эверйтҳинг“ микстейпларини чиқарди.

2018-йил 22-июн куни Жаcксон репер Лил Узи Верт билан ҳамкорликда ўзининг „Невер Бенд“ синглини чиқарди[6].

2019-йил сентабр ойида Жаcксон Кеннй Беац билан биргаликда „Нетфлих & Деал“ номли янги албомини чиқардилар.

2022-йил 4-февралда Жаcксон Сонй Мусиc Энтертаинмент орқали „Поурин“ номли янги синглини чиқарди[7].

Шахсий ҳаёт

Жаcксоннинг омманинг э'тиборини тортган хусусиятларидан бири бу унинг юзига татуировка қилинган „Ливинг Легенд“ атамаси.

2016-йилда Жаcксон Техасда гиёҳванд моддалар савдоси ва ўқотар қурол сақлаганликда айбланиб ҳибсга олинган. Полиция ҳисоботига кўра, Поттер округи Шерриф депутатлари наша ҳидини сезганидан сўнг унинг машинаси юкхонасидан метамфетамин ва иккита ўғирланган тўппонча топилган"[8]. Жаcксон дастлаб айбловлар учун 300 йилга қамалган. Бироқ, у охир-оқибат айбни тан олди ва 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Дискография

Студия албомлари

  • Год Левел (2018)
  • Стилл Суммер Ин тҳе Прожеcц (2019)
  • Нетфлих & Деал (& Кеннй Беац) (2019)
  • Лоад Ит Уп Вол 01 (wитҳ Рон-РонТҳеПродуcер) (2020)

Микстейплар

  • Би-полар Дисc Оне (2010)
  • Би-полар Дисc Тwо (2010)
  • Би-полар 3 (2011)
  • Би-полар 4 (2011)
  • Моней, Поwдер, Регрец (2012)
  • Эверйбодй Wеак (2012)
  • Пурпле Суммер (2016)
  • Пурпле Суммер 2: Сун Донът Шине (2016)
  • Пурпле Суммер 03: Пурпле Ҳеартед Солдиэр (2017)
  • Фирст Нигҳт Оут (2017)
  • Моней Чангес Эверйтҳинг (2017)
  • Тҳе Wолф оф Грапе Стреэт (2018)

Кенгайтирилган релизлар

  • Портер 2 Грапе & Неф тҳе Пҳараоҳ (2018)
  • Меэт тҳе Друммерс &Травис Баркер (2019)
  • 03 Инна Кей (2021)

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Импоссибле Тале оф 03 Греэдо, тҳе Футуре оф Wест Cоаст Рап“ (эн-ус). Ноисей (2018-йил 16-январ). 2018-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-апрел.
  2. ↑ „03 Греэдо: Тҳе Wолф оф Грапе Стреэт Албум Ревиэw | Питчфорк“ (эн). питчфорк.cом. Қаралди: 2018-йил 23-апрел.
  3. ↑ Финдлай, Митч. „03 Греэдо & Кей Глоcк Дроп Офф "Дрип Кеэп Гоинг"“. ҲотНеwҲипҲоп (2020-йил 12-август). Қаралди: 2020-йил 12-август.
  4. ↑ Ҳе мовед то тҳе Wатц ареа оф Лос Ангелес анд латер сеттлед ин тҳе Жордан Доwнс Ҳоусинг Прожеcц ин Wатц.
  5. ↑ Ҳис эарлй cареэр wас ҳеавилй инфлуэнcед бй Соутҳерн рап wитҳ ауто-тунед ҳармониcс анд мелодиc трап инструменталс. Тҳис эарлй wорк ис фрагментед wитҳ а ҳандфул оф реcордингс он ДатПифф, ЁуТубе, анд Тумблр.
  6. ↑ „03 Греэдо шарес "Невер Бенд" ремих феатуринг Лил Узи Верт“ (эн). Тҳе ФАДЕР. Қаралди: 2018-йил 5-сентябр.
  7. ↑ „03 Греэдо – "Поурин" фт. БлуэБуcксCлан“ (2022-йил 9-феврал).
  8. ↑ „Ливинг Легенд: Wҳй 03 Греэдо Маттерс“ (эн-УС). Пассион оф тҳе Wеисс (2018-йил 30-апрел). Қаралди: 2018-йил 17-май.