100 Grand Bar
100 Гранд (сўзма-сўз таржимаси: 100 минг доллар) (дастлаб $100,000 Cандй Бар деб аталган, кейинчалик 1970-йиллардан 1980-йилларнинг ўрталаригача $100,000 Бар номи билан танилган[1]) — Ферреро томонидан ишлаб чиқариладиган шоколад батончаси.
|
Батонча ярмига бўлинган ҳолатда | |
| Маҳсулот тури | Шоколад батончаси |
|---|---|
| Эгаси | Ферреро |
| Мамлакат | Америка Қўшма Штатлари |
| Ишлаб чиқарилади | Ферреро У.С.А., Инc. |
| Бозорлар |
|
| Аввалги эгалари | |
| Шиор |
|
Мазкур шоколад батончаси 1964-йилда Нестлé томонидан яратилган[2]. Унинг оғирлиги 1,5 унсия (43 г) бўлиб, таркибига шоколад, карамел ва қарсилдоқ гуруч киради. Батонча 201 калория энергия қийматига эга; унда холестерин ва натрий миқдори паст, бироқ тўйинган ёғлар ва шакар миқдори юқори[3]. Унинг илк шиори „Тастес со гоод итъс алмост иллегал!“ („Шунақанги мазалики, гўё тақиқлангандек!“) бўлган. Ҳозирги амалдаги шиори эса „Тҳатъс Рич!“ (Жуда ҳам бой!).
Ҳазил ва оммавий маданиятда қўлланиши
1990-йилларнинг ўрталарида Бостон шаҳридаги WААФ-ФМ радиостансиясида фаолият юритган ДЖлар Опиэ ва Антҳонй бир неча ҳафта давомида „100 Гранд“ соврини эълонини тарғиб қилишган. Охир-оқибат, ғолиб аниқлангач, соврин $100 000 эмас, балки 100 Гранд шоколад батончаси экани маълум қилинган.
Сеинфелд сериалининг „Тҳе Деалершип“ номли эпизодида Георге менежерга механик унинг Тwих шоколадини ўғирлаганидан шикоят қилади ва бунга механикнинг юзидаги печене увоғлари далил бўлаётганини айтади. Менежер бу $100,000 Бар (сўзма-сўз: 100 минг долларлик шоколад) бўлиши мумкинми, деб сўраганда, Георге буни рад этади, чунки у фақат гуруч ва карамел эканини айтади. Шу суҳбатдан сўнг, дилерлик марказининг яна бир ходими $100,000 Бар шоколадининг номи 100 Грандга ўзгартирилганини Георгега маълум қилади.
2005-йил май ойида Кентукки штатидаги бир аёл Лехингтон шаҳридаги WЛТО-ФМ радиостансиясини судга берди. Даъвога кўра, радиобошловчи ДЖ Слиcк томонидан ўтказилган шунга ўхшаш ҳазил ўйини давомида тингловчилар $100 000 пул ютуғи берилмоқда, деб ўйлашган, аслида эса соврин шоколад батончаси бўлган[4].
Комиклар ҳам шоколад номидан шу тарзда фойдаланган. Тҳе Оффиcе сериалининг „Бусинесс Счоол“ эпизодида Мичаэл Сcотт батончани мотивацион восита сифатида ишлатишга уринади. У: „Агар етарлича соцангиз, сиз 100 минг доллар топасиз!“ дейди ва 100 Гранд батончасини кўрсатади. Батончани ҳайратга тушган аудиторияга отганида, одамлар четга чиқиб кетади ва батонча талабалардан бирининг бошига тегади.
Тҳе Cолберт Репорт дастурида 100 Гранд батончаси тасвири Cолберт Платинум деб номланган, ниҳоятда бойлар учун мўлжалланган киноявий янгилик ва маслаҳатлар сегменти кириш қисмида ишлатилган. 2011-йил 24-мартдаги эпизодда Степҳен Cолберт „Cоунcил он Фореигн Релатионс“ ташкилотининг глобал соғлиқ бўйича катта ходими Лауриэ Гарретт билан озиқ-овқат нархларининг ошиши ҳақида суҳбатлашар экан, ҳазил тариқасида шундай дейди: „Шоколад батончалари ҳам қимматлашиб кетди, биттасини кўрдим — нархи 100 Гранд экан!“
Феррерога сотилиши
100 Гранд 2018-йилгача Нестлé томонидан ишлаб чиқарилган. Ўша йилнинг январ ойида Нестлé ўзининг АҚШдаги қандолат бизнесини Ферреро СпА компаниясига сотди ва бу Феррерога Нестлé номидан бир йил давомида фойдаланиш ҳуқуқини берди[5][6]. Дастлаб, Ферреро Нестлé қандолат маҳсулотларини Феррара Cандй Cомпанй билан бирлаштирди[7], ҳозирда эса ушбу маҳсулотлар Ферреро бренди остида ишлаб чиқарилмоқда[8].
Манбалар
- ↑ „Тҳе $100,000 Бар – А 100 Гранд Ҳисторй“. Cоллеcтинг Cандй (2012-йил 28-июн). 2019-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 16-апрел.
- ↑ „50 Еарс оф Нестле'с 100 Гранд Бар Ҳисторй“. Cоллеcтинг Cандй (2014-йил 3-феврал). 2017-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 16-апрел.
- ↑ „50 Еарс оф Нестле'с 100 Гранд Бар Ҳисторй“. Cоллеcтинг Cандй (2014-йил 3-феврал). 2017-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 16-апрел.
- ↑ „Радио Cандй Стунт Нот Со Сwеэт“. Тҳе Смокинг Гун. Қаралди: 2010-йил 28-октябр.
- ↑ „Нестлé Селлс Буттерфингер анд БабйРутҳ Унит то Италиан Cандй Макер“. Wалл Стреэт Жоурнал (2018-йил 18-январ). Қаралди: 2019-йил 16-апрел.
- ↑ „ФЕРРЕРО ТО АCҚУИРЕ НЕСТЛÉ'С У.С. CОНФЕCТИОНАРЙ БУСИНЕСС“. Ферроро Гроуп Пресс Релеасес (2018-йил 16-январ). Қаралди: 2019-йил 16-апрел.
- ↑ „Нестлé Селлс Буттерфингер анд БабйРутҳ Унит то Италиан Cандй Макер“. Wалл Стреэт Жоурнал (2018-йил 18-январ). Қаралди: 2019-йил 16-апрел.
- ↑ „Нестлé Селлс Буттерфингер анд БабйРутҳ Унит то Италиан Cандй Макер“. Wалл Стреэт Жоурнал (2018-йил 18-январ). Қаралди: 2019-йил 16-апрел.