101 рейс — Ёшлик киностудияси ва Кинематография агентлиги томонидан суратга олинган ўзбек филми. Ўзбекистонда филм биринчи маротаба 1-июн 2022-йилда намойиш этилган ва филмнинг премераси Тошкентда „Кинематография Уйи“да бўлиб ўтган. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган маданий-ма’рифий тадбирлар доирасида суратга олинган филм ҳисобланади.

101 рейс
Режиссёр(лар) Акром Шаҳназаров
Продюсер(лар) Фирдавс Абдуҳолиқов
Гўзал Юсупова
Азиз Қурбонов
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Акром Шоҳназаров
Шоҳсанам Суфиева
Ролларда Ҳошим Арслонов
Умид Искандаров
Олег Галаҳов
Лола Элтоева
Ҳуршид Тўхтаев
Баҳора Арслонова
Эркин Бозоров
Фарҳод Абдуллаев
Нигина Анорбоева
Самиддин Лутфуллаев
Ҳикоячи(лар) Ҳасан Отобоев
Дилмурод Тўрдибоев
Ҳусан Атобоев
Баҳтиёр Отобоев
Оператор(лар) Эркин Аъзам
Азиз Қурбонов
Монтажёр(лар) Алишер Тўлабоев
Шаҳноза Абдуллажонова
Студия Ёшлик (киностудия)
Премера
санаси
Ўзбекистонда 1-июн 2022-йил
Давомийлик 120 дақиқа
Бюджет 450 000 $

Сюжети

Филм ҳақиқий воқеага асосланган. 2001-йил 11-сентабр куни эрта тонгда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясига тегишли Боэинг 757 самолёти Тошкентдан ҳавога кўтарилди. Манзил Ню-Ёрк шаҳри бўлган эди. Тажрибали учувчи Зариф Саидазимов нафақага чиқишдан олдинги охирги парвоз унинг фаолиятидаги энг қийин парвоз бўлишини ҳозирча билмайди[1].

Жоҳн Кеннедй номидаги халқаро аэропортга яқинлашиб келаётган самолёт командири Зариф Саидазимов тўсатдан диспетчердан Бостондаги бошқа аэропортга қўниши кераклиги ҳақида буйруқ олади. Тинчликни сақлаш талабига қарамай, йўловчилар орасида ваҳима бошланади[2].

Филмни тушириш

Филмнинг туширилиши 2019-йилда бошланди ва 2020-йилнинг октабр ойида якунланди. Биринчи маротаба филм 2021-йилнинг 28-сентабридан 3-октабригача “Ипак йўли гавҳари” Тошкент халқаро кинофестивалида кўрсатилган эди. “Ипак йўли гавҳари” халқаро кинофестивали 50 йилдан ортиқ тарихга эга машҳур “Шарқ юлдузи” Тошкент халқаро кинофестивалининг давоми ҳисобланади[3].

Ролларда

101-рейс филмида Ўзбекистоннинг энг таниқли актёр ва актрисалари ўйнашди. Уларнинг орасида бош ролларни Ҳошим Арслонов, Умид Искандаров, Олег Галаҳов, Лола Элтоева, Ҳуршид Тўхтаев, Баҳора Арслонова, Фарҳод Абдуллаев ва Нигина Анорбоева ва Самиддин Лутфуллаев ижро этган.

Манбалар