10 Downing Street
10 Доwнинг стреэт – Буюк Британийанинг Лондон шаҳрида жойлашган. Ғазначиликнинг биринчи Лордининг расмий қароргоҳи ва ижроия идораси бўлиб, одатда, конвенсияга кўра, Буюк Британия Бош вазири қароргоҳи ҳисобланади[2]. Wҳитеҳалл 70да жойлашган бу бино Вазирлар Маҳкамаси идораси билан бир қаторда, Буюк Британия ҳукуматининг штаб-квартираси сифатида қаралади.
| 10 Доwнинг Стреэт | |
|---|---|
|
| |
| Умумий маълумот | |
| Меъморий услуби | Георгиан |
| Шаҳар |
Wестминстер Лондон, СW1 |
| Мамлакат | Бирлашган Қироллик |
| Координаталар | 51°30′12″Н 0°07′39″W / 51.5033°Н 0.1275°W |
| Дизайн ва конструксия | |
| Меъмор | Кентон Cоусе |
Лондоннинг Вестминстер шаҳридаги Даунинг-стритда жойлашган қароргоҳ 300 ёшдан ошган ҳамда тахминга кўра 100 та хонадан иборат. Бош вазирнинг шахсий қароргоҳи учинчи қаватни эгаллаган ва подвалда ошхона мавжуд. Бошқа қаватларда Бош вазир ишлайдиган, ҳукумат вазирлари, миллий раҳбарлар ва хорижий давлатларнинг расмийлари кутиб олинадиган ва қабул қилинадиган офислар, конференсия, қабулхона, ўтириш ва овқат хоналари ҳам ушбу бинодан ўрин олган. Орқа томонда ички ҳовли ва терассага қараган боғ мавжуд. Сент Жеймс Паркига улашган, Буюк Британия ҳукуматининг штаб-квартираси тахминан Британия монархининг Лондондаги қароргоҳи Букингем саройидан ва парламентнинг иккала палатасининг йиғилиш жойи бўлган Вестминстер саройи яқинида жойлашган.
Дастлаб учта уйдан иборат бўлган қароргоҳ 1732-йилда қирол Жорж ИИ томонидан сер Роберт Уолполга таклиф қилинган[3]. Сер Уолпол совғани Ғазначиликнинг Биринчи Лорди идорасига бериш шарти билан қабул қилган. Ғазначиликнинг Биринчи Лорди лавозимини 1905-йилдан буён доимий равишда Бош вазир эгаллаб келган. Уолпол Уилям Кентга қароргоҳга яна қўшимча учта уйга қўшилиши топшириғини берган. Мана шу катта уй Даунинг-стрит 10 деб номланган.

Унинг катталиги ва парламентга яқин бўлишига қарамай, Даунинг-стрит 10да бир нечта Бош вазирлар истиқомад қилишган. Таъмирлаш қимматга тушадиган, қаровсиз ва эскирган бино бир неча марта бузиб ташланиши режалаштирилган, аммо тарихий мулк сақланиб қолган ҳамда Британия тарихидаги кўплаб давлат арбоблари ва воқеалари билан боғланган. 1985-йилда Маргарет Тетчер қароргоҳ „миллий мероснинг энг қимматбаҳо марваридларидан бирига“ айланганини таъкидлаган[4].
Буюк Британия ҳукуматининг штаб-квартираси давлат мулки ҳисобланади. Унинг рўйхатдан ўтган юридик номи Даражани ошириш бўйича давлат котиби, уй-жой ва жамиятлар бўйича Давлат котиби номига эга (Давлат котиби корпорациянинг ягона вакили)[5].
Буюк Британия ҳукуматининг штаб-квартираси дастлаб учта мулкдан иборат бўлган: Сент-Жеймс боғига қараган „Орқа тарафдаги уй“ деб номланган қаср, унинг ортидаги шаҳар уйи ва ёзги уй. Замонавий бино номини олган шаҳар уйи 1682-1684-йилларда сер Жорж Даунинг томонидан қурилган уйлардан бири ҳисобланган.
Оливер Кромвел ва кейинчалик Чарлз ИИ нинг машҳур жосуси Даунинг мулкка сармоя киритиб, катта бойлик орттирган[6][7][8].

Уйдаги биринчи сиёсатчи ва „ҳукумат раҳбари“
Иоганн Каспар фон Ботҳмер, Ганновер электоратининг Бош вазири, Германия канцриясининг бошлиғи ва Жорж И ва Жорж ИИ нинг маслаҳатчиси 1720-йилда резидентликни эгаллаган. Ботҳмер „бинонинг вайронагарчилик ҳолати“ ҳақида шикоят қилган бўлса-да, 1732-йилда вафотигача у ерда ҳаёт кечирган[9]. Граф фон Ботмер британиялик бўлмаса ҳам, у Жорж И ва Жорж ИИ нинг суб’экти ва Даунинг-стрит 10да яшовчи биринчи сиёсатчи ва ҳукумат бошлиғи бўлган[10].

„Кенг, ноқулай уй“: 1735-1902
Уолпол 1742-йилгача қароргоҳда яшаган. 1735-йилдан 1902-йилгача бўлган 31 та лордлардан фақат 16 таси (шу жумладан Уолпол) айнан шу қароргоҳда яшаган[11].
Тикланиш ва тан олиш: 1902-1960
1902-йилда лорд Солсбери нафақага чиққанида, унинг жияни Артур Жеймс Балфур Бош вазир бўлган.
1990 йилдан — ҳозирги кунгача
1991-йил феврал ойида ИРА миномёт ҳужуми зарарни (асосан боғ ва ташқи деворларга) тузатиш ва хавфсизликни яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилган. 1993-йил ёзида деразалар қайта таъмирланган ва 1995-йилда компютер кабеллари ўрнатилган. 1997-йилда бино Бош вазирнинг сезиларли даражада кўпайган ходимлари учун қўшимча жой ажратиш учун қайта таъмирланган[12].
Ҳозирги Доwнинг Стреэт 10
Даунинг-стритдаги 10-уйнинг ҳозирги ижарачиси молия канслери Риши Сунак эди — аммо 2022-йил 5-июлда истеъфога чиққанидан кейин расмий резидент ҳозирча аниқ эмас.
Олд эшик ва кириш зали

Энг каттаси 1796-йилда Тейлор томонидан яратилган деб тахмин қилинган устунли хона. Баландлиги 37 фут (11 м) узунлиги 28 фут (8.5 м) ҳисобланади.Бугунги кунда камин устида қиролича Елизавета И портрети мавжуд. Тетчер вазирлиги даврида (1979-1990) у ерда Ромни томонидан Уилям Питтнинг портрети осилиб турган.
Манбалар
- ↑ Ҳисториc Энгланд. „10 Доwнинг Стреэт (1210759)“. Натионал Ҳеритаге Лист фор Энгланд. Қаралди: 2017-йил 6-август.
- ↑ „Фирст Лорд оф тҳе Треасурй - ГОВ.УК“ (эн). www.гов.ук. Қаралди: 2021-йил 12-апрел.
- ↑ „10 Сурприсинг фаcц абоут Нумбер 10 Доwнинг Стреэт“. ББC (2020).
- ↑ Жонес, ин леттер фром Маргарет Тҳатчер усед ас а префаcе то тҳе боок.
- ↑ Сеэ Cабинет Оффиcе леттер датед 9 Оcтобер 2018 ин респонсе то Фреэдом оф Информатион реқуэст оф 11 Септембер 2018
- ↑ Болитҳо, пп. 16-21.
- ↑ Жонес, пп. 24-32.
- ↑ Феэлй, пп. 17-31.
- ↑ Минней, п. 33.
- ↑ „Но. 10, Доwнинг Стреэт | Бритиш Ҳисторй Онлине“. www.бритиш-ҳисторй.аc.ук. Қаралди: 2021-йил 17-июн.
- ↑ Жонес, п. 51.
- ↑ Селдон, п. 37.