2010-йил ОФК Чақирув кубоги 16-27 феврал кунлари Шри-Ланкада ўтказилган[1]. Учинчи бора ташкил қилинган кубок баҳсларига амалдаги чемпион Ҳиндистон 2010-йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида ўзининг 23 ёшгача бўлган терма жамоасини жўнатди[2][3]. Мусобоқа Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳрида ўтказилди. Финал ўйинида Туркманистон миллий футбол терма жамоаси Шимолий Корея миллий футбол терма жамоасига мағлуб бўлди. Чемпион бўлган Шимолий Корея 2011-йилги Осиё Кубогига йўлланма олди.

2010-йилги ОФК Чақирув кубоги
Умумий маълумотлар
Мезбон давлат Шри-Ланка
Шаҳар(лар) Коломбо
Сана 16–27 Феврал
Жамоалар 8
Беллашув жойлари 2 ((1 мезбон шаҳарда) та шаҳарда)
Якуний натижалар
Чемпионлар  Шимолий Корея
2-ўрин  Туркманистон
3-ўрин  Тожикистон
4-ўрин  Мянма
Статистика
Ўйинлар сони 16
Голлар сони 44 (ҳар ўйинда ўртача 2.75 та)
Мухлислар сони 12 550 (ҳар ўйинда ўртача 784 та)
Тўпурар(лар)  Шимолий Корея Рянг Ёнг-ги (4 гол)
Энг яхши ўйинчи  Шимолий Корея Рянг Ёнг-ги
Кейингиси 2012

Саралаш

Финал босқичига саралаш босқичидан ўтган бешта жамоа қўшилган, учта жамоа автоматик равишда саралаш босқичларисиз финалга йўлланма олган. Саралаш икки бўлимдан иборат эди.

  • 19 ва 20-ўриндаги иштирокчилар ўртасидаги плей-офф (Мўғулистон ва Макао)
  • Тўртта жамоа учун тўртта саралаш гуруҳи. Ҳар бир гуруҳ ғолиби энг яхши иккинчи ўрин соҳиби билан бирга финалга йўл олди. Афғонистон мусобоқани тарк этганлиги сабабли иккинчи ўриндаги жамоалар рейтингидан тўртинчи ўриндаги жамоаларга қарши ўйинлар натижалари чиқариб ташланди[4].

Финал босқичи иштирокчилари

Финал турнирига саралаш ўйинлари бўлди:

Финал турнирига қура ташлаш маросими 2009-йил 30-ноябр куни Шри-Ланканинг Коломбо шаҳридаги Галадари меҳмонхонасида бўлиб ўтди[5].

Ўтказилган жойлар

Коломбо
Сугатҳадаса стадиони CР & ФC стадиони
Сиғим: 25,000 Сиғим: 5,550

Учрашув расмийлари

2010 йилги ОФК Чақирув Кубоги учун қуйидаги ҳакамлар танланган[6].

Бош ҳакамлар

Ёрдамчи ҳакамлар


Гуруҳ баҳслари

Барча вақтлар Шри-Ланка вақти (СЛТ) — УТC+5:30

Гуруҳ жадвалларидаги ранглар калити
Энг яхши иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ярим финалга йўл олади

А гуруҳи

Жамоа Ўйн Ғ Дур М ГУ ГЎ ГФ О
 Тожикистон 3 2 0 1 7 3 +4 6
 Мянма 3 2 0 1 6 4 +2 6
 Шри Ланка 3 1 0 2 4 7 −3 3
 Бангладеш 3 1 0 2 3 6 −3 3
Манба: РСССФ

Б гуруҳи

Жамоа Ўйн Ғ Дур М ГУ ГЎ ГФ О
 Шимолий Корея 3 2 1 0 8 1 +7 7
 Туркманистон 3 2 1 0 3 1 +2 7
 Қирғизистон 3 1 0 2 2 6 −4 3
 Ҳиндистон 3 0 0 3 1 6 −5 0
Манба: РСССФ

Плей-офф баҳслари

Плей-офф баҳсларига А гуруҳидан Тожикистон ҳамда Мянма терма жамоалар йўлланма олишди. Бангладеш илк ўйинда Тожикистонни 1:2 ҳисобида мағлуб этганига қарамай кейинги турларда омад юз ўгирди. Б гуруҳидан Шимолий Корея ва Туркманистон мос равишда 7 очко жамлаган ҳолда плей-оффга йўл олишди. Тўплар нисбатига кўра Шимолий Кореяда устунлик бор эди ва шу сабабли Шимолий Корея терма жамоаси биринчи ўрин билан ярим финалга чиққан. Финал ўйинида Шимолий Корея ва Туркманистон қарама-қаршилиги яна дуч келишди. Асосий ва қўшиб берилган вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади. Пеналтилар сериясида Шимолий Корея 5:4 ҳисобида ғалабага эришди.

Ғолиб жамоа

 2010 йилги ОФК Чақирув кубоги чемпиони 

Шимолий Корея

Мукофотлар

Фаир Плай мукофоти Олтин буца Энг яхши футболчи
 Шимолий Корея Koreya Xalq Demokratik Respublikasi Рянг Ёнг-ги Koreya Xalq Demokratik Respublikasi Рянг Ёнг-ги

Гол муаллифлари

4 гол
3 гол
2 гол
1 гол

Манбалар

  1. ↑ „Сри Ланка то ҳост 2010 АФC Чалленге Cуп“. тҳе-афc.cом. 2019-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 2-октябр.
  2. ↑ „Индиа намес 22-мембер сқуад фор АФC Чалленге Cуп“. тҳе-аифф.cом. 2011-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-феврал.
  3. ↑ „АФC Чалленге Cуп тест фор Индиан ёунг гунс“. тҳе-афc.cом. 2019-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 20-феврал.
  4. ↑ „Регулатионс – 2010 АФC Чалленге Cуп (Қуалифиэрс)“. тҳе-афc.cом. 2011-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 25-март.
  5. ↑ „Драw – 2010 АФC Чалленге Cуп“. тҳе-афc.cом. Қаралди: 2009-йил 30-ноябр.[сайт ишламайди]
  6. ↑ „Рефереэс – 2010 АФC Чалленге Cуп“. тҳе-афc.cом. 2012-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 11-феврал.

Ҳаволалар