2011
2011-йил (ММХИ) шанба куни бошланган оддий (яъни кабиса эмас) йилдир. 3-минг йиллик ва ХХИ асрнинг 11-йилидир. Ўзбекистонда Кичик бизнес ва тадбиркорлик йили деб эълон қилинган.[1] Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2011-йилни Халқаро кимё йили, Халқаро африкаликлар йили, Халқаро ўрмонлар йили ва Халқаро ёшлар йили деб атаган.[2]
| Минг йилликлар: | 3-мингйиллик |
|---|---|
| Асрлар: | |
| Ўн йилликлар: | |
| Йиллар: |
Воқеалар
- январ - Бразилия ва Австралияда юз берган кучли сув тошқинлари бу мамлакатлар иқтисодиётига катта.
зарар этказди.
- 1-январ — Дилма Русеф Бразилия президенти (Давлат тарихида биринчи аёл президент) этиб тайинланди.
- 7-29 январ - Қатарда футбол бўйича бўлиб ўтган ХВ Осиё чемпионатида Япония терма жамоаси тўртинчи марта қитъа чемпиони бўлди. Япония ва Австралия ўртасида бўлиб ўтган финал ўйинини ўзбекистонлик ФИФА рефериси, 2010 йилда жаҳоннинг иккинчи ҳаками ва Осиёнинг биринчи ҳаками Равшан Эрматов бошқарди. Унга ўзбекистонлик қанот ҳакамлари Абдулҳамид Расулов ва Рафаэл Илясов ёрдам беришди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта ярим финалга чиқди ва кучли тўртликдан жой олди.
- 14-январ - Тунис президенти Зин ал-Обидин бин Али лавозимидан четлатилди ва у мамлакатдан қочиб кетишга мажбур бўлди.
- 19-январ — Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (ИФФҲС) сўрови бўйича жаҳоннинг энг яхши ҳакамлари орасида ўзбекистонлик Равшан Эрматов иккинчи ўринга лойиқ топди.
- 25-январ- 11-феврал - Мисрда 30 йил мобайнида президентлик лавозимида турган 83 ёшли Ҳусний Муборак режимига қарши норозилик бошланди. Намойишга чиққан 300 дан ортик киши ҳукумат кучлари томонидан ўлдирилди. Мамлакат пойтахти Қоҳира, Искандария ва бошқа шаҳарларда комендантлик соати жорий қилинди. Режимга карши норозилик Ҳусний Муборакнинг истеъфоси билан якунланди.
- 17-феврал — Ливия Араб Социалистик Халк Жамаҳириясида Ливия инқилоби раҳбари ва жамаҳирия бошлиги Муяммор Қаззофий ҳокимиятига
карши норозилик чиқишлари бошланди. Қаззофий 1969 йил 27 ёшида ҳокимиятни эгаллаган эди. Расмий маълумотларга қараганда, ҳукумат кучлари 300 дан ортиқ (айрим манбалар да 1000 дан ортик) кишини ўлдирди. Ливия Араб давлатлари лигасидан чиқарилди.
- 11-март — Шимолий шарқий Японияда 9,0, 9,1 магнитудадаги зилзила содир бўлди. Ер силкиниши кучли цунамини вужудга келтирди. Сув тўлқинининг бўйи 10 метрга етди. Бир неча ядер реакторларида носозликлар вужудга келиши оқибатида атмосферага радиация тарқади. 15 597 киши ўлди, 5694 киши жарохатланган, 4980 киши эса бедарак йўқолган (20-июл). Иқтисодий зарар тахминан 309 млрд. УСД’ни ташкил этди.
- 1-май — АҚШ президенти Бараcк Обама Ал-Қоида раҳбари Усома бин Лодин ўлдирилгани ҳақида эълон қилди.
- 10-май — Миcрософт Скйпе'ни сотиб олди.
- 30-июн — Дунёдаги энг узун кўприк — Жиажоу кўприги ишга туширилди.
- 4-июл — Мексикада ўтказилган футбол бўйича 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлари терма жамоаси биринчи марта чорак финалгача етиб келишди.
- 7-июл — „Генерал Моторс Поwертраин Узбекистан“ қўшма корхонасида биринчи марта двигател ишлаб чиқарилди.
- 9-июл — Референдумдан сўнг, Жанубий Судан мухторияти Судандан ажралиб чиқиб, суверен давлат деб эълон қилинди.
- 15-июл — Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев илк марта Олий Мажлис олдида ҳисобот берди.
- 17-июл — Ўзбекистон халқаро транспорт йўлаги бўйича битимни тасдиқлади.
- 20-июл — Қирг'изистон ва Тожикистон Республикалари чегарасида юз берган кучли зилзила оқибатида Фарғона вилоятида 13 киши ҳалок бўлди.
- 21-июл — Атлантис шаттли Канаверал (АҚШ)га қўнди. Бу эса „Спаcе шуттле“ программасининг охирги нуқтаси эди. Шундай қилиб, 30 йиллик „Спаcе шуттле“ программаси ўзи ниҳоясига етди.
- 22-июл — Норвегияда иккита террорчилик хуружи қилинди, 76 киши ҳалок бўлди.
- 2-август — Ўзбекистонда мустақилликга эришганидан бери биринчи марта Олий ўқув юртларига кириш имтихонлари 1-августдан 2-августга кўчирилди.
- 6-август — Стандарт & Поор’с (С&П) Халқаро агентлиги АҚШ кредит рейтингини бир поғона пастга туширди. Энди АҚШ кредит рейтинги ААА эмас, АА+ деб белгиланди.
- 28-декабр — Шимолий Корея президенти Ким Чен Ир дафн этилди.
Вафот этганлар
Яна қаранг: Туркум:2011-йилда вафот этганлар
- 15-март — Натаниэл Дуэйн Ҳейл (Нате Догг) (америкалик машҳур репер)
- 23-март — Элизабет Тейлор (америкалик актриса)
- 1-май — Усома бин Лодин (собиқ 1-нчи рақамли террорчи, Ал-Қоида раҳбари)
- 21-июн — Мария Гомес Валентим (дунёдаги энг узоқ кўрган инсон, 114 йилу 347 кун)
- 23-июн — Петер Фалк (америкалик актёр)
- 23-июл — Амй Wинеҳоусе (инглиз қўшиқчиси)
- 17-декабр — Ким Чен Ир (Шимолий Корея президенти)
Манбалар
- ↑ 2011-йил - Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили, 2011-04-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2011-06-13
- ↑ Унитед Натионс Обсерванcес, Интернатионал Еарс
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |