21st Century Fox
21ст Cентурй Фох — Американинг трансмиллий медиа холдинги. У 2013-йилда Неwс Cорпоратион медиа-холдингини қайта ташкил этиш ва ажралиш натижасида пайдо бўлган. Корпорациянинг энг катта активи 20тҳ Cентурй Студиос кино студияси ҳисобланади.
|
| |
| Тури | Оммавий компания |
|---|---|
| Тармоғи | Оммавий ахборот воситалари |
| Биржа листинги |
ФОХА ФОХ |
| Қачон асос солинган | 28-июн 2013 |
| Қчон тугатилган | 20 март 2019 |
| Тугатилиш сабаби | холдинг аксияларини сотилиши Тҳе Wалт Дисней Cомпанй |
| Жойлашуви |
|
| Асосчи(лари) | Руперт Мурдоч |
| Буджети |
|
| Операцион фойдаси |
|
| Капиталлаштириш |
|
| Соф фойдаси |
|
| Ишчилар сони | 22,400 (2018) |
| Шўба корхоналари |
20тҳ Cентурй Фох Блуэ Скй Студиос 20тҳ Cентурй Фох Телевисион 20тҳ Телевисион ФХ |
| Вебсайти | [1] |
Тарихи
Медиа холдинг Неwс Cорпоратион 1979-йилда ташкил этилган. 2012-йилда унинг асосчиси ва эгаси Руперт Мурдоч медиа холдингни иккита мустақил компанияга бўлишга қарор қилди. Собиқ компаниянинг вориси 21ст Cентурй Фох бўлиб, унинг таркибига 20тҳ Cентурй Фох кинокомпанияси, Фох Нетwоркс Гроуп ва бошқа бир қатор телекомпаниялар кирди; газета ва нашриёт бизнеси эса Неwс Cорп деб номланган янги компанияга ўтди. Руперт Мурдоч иккала компаниянинг раиси ва бош ижрочи директори бўлди, унинг ўғиллари Жамес ва Лачлан янги тузилмалар директорлар кенгашларида ўринларни эгалладилар[3]. 2013-йил 1-июндан бошлаб, 21ст Cентурй Фох аксиялари НАСДАҚ биржасида котировкаланишни бошлади[4].
2017-йилнинг ноябрида компания раҳбарияти сунъий йўлдош орқали узатиладиган янгиликлар ва спорт каналларига эътибор қаратишга қарор қилгани, унчалик даромад келтирмайдиган кино ва телевизион бўлимлар эса сотувга қўйилгани маълум бўлди. Дисней, Cомcаст (бош компанияси НБCУниверсал, эгаси Универсал Пиcтурес), Веризон Cоммуниcатионс, Сонй томонидан харидга қизиқиш билдирилди.
2017-йил декабр ойида Дисней 21ст Cентурй Фох билан ушбу бўлинмаларни сотиб олишга келишиб олди. Буни 21ст Cентурй Фох акцияларини Дисней аксияларига жами 52,4 миллиард долларга алмаштириш орқали амалга ошириш режалаштирилган эди[5]. Дисней Фохнинг 13 миллиард долларлик қарзини ҳам ўз зиммасига олади.
2018-йилнинг май ойида Cомcаст битимга аралашиб, Фохга қимматли қоғозларни эмас, балки катта миқдорда нақд пул таклиф қилишни режалаштиргани ҳақида хабар берилган эди[6]. Дисней 2018-йил 20-июнида Cомcастдан ўзиб кетиб, Фохга 71,3 миллиард доллар таклиф қилди[7].
2019-йил 20-мартда Дисней 21ст Cентурй Фохни сотиб олиш бўйича келишувни расман ёпди[8].
Активлар
- 20тҳ Cентурй Фох
- 20тҳ Cентурй Фох Аниматион
- 20тҳ Cентурй Фох Телевисион
- 20тҳ Телевисион
- Фох Сеарчлигҳт Пиcтурес
- Фох 2000 Пиcтурес
- Фох Фамилй
- Фох Студиос Аустралиа
- Неw Регенcй Продуcтионс
- Зеро Дай Фох
- Блуэ Скй Студиос
- Фох Мусиc
- Фох Стаге Продуcтионс
- Фох ВФХ Лаб
- Фох Энтертаинмент Гроуп
- Фох Нетwоркс Гроуп
- Натионал Геограпҳиc Чаннел
- ФХ
Манбалар
- ↑ „ЭДГАР Сеарч Ресулц“ (эн). УС Сеcуритиэс анд Эхчанге Cоммиссион. 2018-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 20-август.
- ↑ „Кей Ратиос“ (деадлинк). 21ст Cентурй Фох. 2016-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 20-август.
- ↑ „Международный медиахолдинг Руперта Мердока "Ньюс корпорейшн" разделен на две компании“ (ру). ТАСС (2013-йил 29-июн). 2016-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-июн.
- ↑ „Неwс Cорпоратион Анноунcес Эхпеcтед Традинг Тиметабле фор Шарес оф Cоммон Стоcк оф 21ст Cентурй Фох анд тҳе неw Неwс Cорпоратион“. 2016-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 20-август.
- ↑ Cастилло, Мичелле. „Дисней то буй 21ст Cентурй Фох ассец фор $52.4 биллион ин стоcк; Боб Игер то стай он тҳроугҳ 2021“. CНБC (2017-йил 14-декабр). 2017-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-декабр.
- ↑ Роумелиотис, Грег. „Эхcлусиве: Cомcаст препарес алл-cаш бид то гате-cраш Дисней-Фох...“ (эн). 2018-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-май.
- ↑ „Дисней Сwеэтенс Бид фор Фох Wитҳ $71.3 Биллион ин Cаш анд Стоcк“ (эн). 2018-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-сентябр.
- ↑ „Дисней Cлосес $71.3 Биллион Фох Деал, Cреатинг Глобал Cонтент Поwерҳоусе“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (19-март 2019-йил). 2019-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-март 2019-йил.