25-y etaj
„25-й этаж“ (русча: 25-й этаж, яъни „25-қават“) — „Корни“ рус мусиқий гуруҳи ижро этган қўшиқ. 2005-йилнинг май ойида сингл ўлароқ чиқилган. Шунингдек, гуруҳнинг ўша йили 25-май куни эълон қилинган „Дневники“ номли иккинчи, тўрт қисмдан иборат студиявий албомига киритилган. „25-й этаж“ гуруҳ репертуаридаги энг таниқли қўшиқларнинг биридир. Тарона куйини Игор Матвиенко, сўзини эса Павел Жангун ёзган. Қўшиқ нафақат Россияда, балки бир неча МДҲ давлатида хитга айланган. 2005-йил гуруҳ қўшиқ учун „Золотой граммофон“ мукофоти билан тақдирланган[1].
| „25-й этаж“ | |
|---|---|
| „Корни“ қўшиғи | |
| Дневники албомидан | |
| Чиқарилган санаси | 2005 |
| Ёзиб олинган | 2005 |
| Жанр | поп-рок |
| Давомийлиги | 3:36 |
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Павел Жагун |
| Бастакор(лар) | Игор Матвиенко |
| Клипи | |
| „25-й этаж“ ЁуТубеда | |
„Дневники“ албоми гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ижро этган қўшиқлар киритилган тўрт қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир албомга „25-й этаж“ қўшиғининг асосий версияси киритилган[2]. Шунингдек, ҳар бир албомдан қўшиқнинг қўшимча, ўзгартирилган версияси бонус трек ўлароқ ўрин олган. „Дневники Александра Бердникова“ албоми учун Бердников қўшиқни Р&Б ва электрон мусиқа жанрида куйлаган. „Дневники Лёши Кабанова“ албоми учун Кабанов таронани клуб мусиқаси жанрида ижро этган. „Дневники Паши Артемева“ албоми учун эса Артемев қўшиқни секин темпда, фақат клавишли чолғу ёрдамида ижро этган бўлиб, мазкур версия „Менинг уйда ёзилган версиям“ деб номланади. Ниҳоят, „Дневники Саши Асташенка“ албоми учун Асташенка қўшиқни „Депече Моде“ гуруҳига хос услубда ремикс ўлароқ ижро этган. Асташенка ўз версиясида қўшиқ бандларини шеър ўлароқ ўқиб эшиттирган.
„25-й этаж“ қўшиғи учун Г. Орлов режиссёрлигида клип суратга олинган. Унда совет даврида қурилган кўп қаватли иморатнинг 25-қаватида яшайдиган қиз тасвирланган. Клип давомида гуруҳ аъзолари қизнинг квартирасида қўшиқни ижро этишади, аммо келганидан кейин ғойиб бўлишади. Клип якунида гуруҳ аъзолари айни уйнинг лифтида тушиб кетаётгани кўрсатилган.
Манбалар
- ↑ „О группе «Корни»“ (русча). Наша Маша. Қаралди: 4-ноябр 2022-йил.
- ↑ „Группа «Корни»“ (русча). 24СМИ. Қаралди: 4-ноябр 2022-йил.