30-fevral

30-феврал — календар санаси. Григориан тақвимида февралда 28 кун (кабиса йилида 29 кун) бор. Швецияда истисно тариқасида, 1712-йилда тақвимни тўғрилаш учун феврал ойида 29-дан ташқари, 30-феврал ҳам мавжуд бўлган.
1712-йил 30-феврал Швецияда
1699-йилда Швеция Қироллиги (ўша пайтда Финландияни ҳам ўз ичига олган) Юлиан тақвимидан Григорианга ўтишга қарор қилган. Бироқ, шведлар тақвими бўйича ўша вақтга келиб Григорина календари билан 11 кунлик фар мавжуд эди. Бу фарқни 40 йил давомида кабиса йилларини ўтказиб юборган ҳолда тенглаштиришни босқичма-босқич амалга оширишга қарор қилишган, яъни 28-февралдан кейинги бу йиллар давомида 1-мартга ўтилиши керак эди. 4 йил давомида улар бир кун Григориан календарига яқинлашдилар. Шундай қилиб, 1700-йил Швецияда оддий йил эди. Бироқ, қабул қилинган режага қарамай, 1704 ва 1708-йиллар кабиса йиллари бўлган. Шу сабабли, 11 йил давомида Швеция тақвими Юлиан тақвимидан бир кун олдинда, лекин Григориандан ўн кун орқада эди. 1711-йилда қирол Чарлз ХИИ тақвим ислоҳотидан воз кечиб, Юлиан календарига қайтишга қарор қилган. Бунинг учун 1712-йил феврал ойида икки кун қўшилган ва шунинг учун Швецияда 1712-йилда феврал ойи 30 кунлик бўлган. Швеция ниҳоят 1753-йилда барча мамлакатлар учун одатий тарзда Григориан тақвимига ўтган.
СССРда 1930 ва 1931-йиллар
1929-йилда СССРда Совет инқилобий календарини жорий этиш таклиф қилинган, унда ҳар ҳафта беш кун ва ҳар ой 30 кун ёки аниқ олти ҳафта давом этиши белгиланган эди. Ортиб қолган 5 ёки 6 кун байрамлар деб аталган.
Совет инқилобий тақвими ҳақиқатан ҳам 1930 ва 1931-йилларда ишлатилган, аммо бу тақвимда 30-феврал йўқ эди.
Ҳар ой ўттиз кундан иборат бўлиши кераклигига асосланиб, баъзи манбалар 30-феврал Совет Иттифоқида гўёки 1930 ва 1931-йилларда мавжуд бўлган деган хулосага келишган. Аслида эса, бу таклиф рад этилган[1].
Иқтибослар
- Николай Гогол : „30-феврал“ („Записки сумасшедшого“).
- Георге Буш : „Бу бюджет рақамлари нафақат ҳисоб-китоблар, балки улар 30-февралда якунланган молия йилининг ҳақиқий натижаларидир“[2] (инглизча: Тҳесе будгет нумберс аре нот жуст эстиматес, тҳесе аре тҳе аcтуал ресулц фор тҳе фисcал еар тҳат эндед Фебруарй тҳе 30тҳ)
- Игор Губерман : „Худонинг ҳисобига кўра, спиралимнинг қандай ёнишини билмайман, лекин мен ўлим куни сифатида ўттизинчи феврални танлаган бўлардим“[3].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Р. W. Давиэс, Тҳе Совиэт эcономй ин турмоил, 1929—1930 (Cамбридге, Массачусетц: Cамбридге Университй Пресс, 1989) 84—86, 143—144, 252—256, 469, 544.
- ↑ „Афоризмы Дж. Буша“. 23-август 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-сентабр 2009-йил.
- ↑ Закатниэ гарики. Част 4.
Ҳаволалар
- %20дайс 1712-йил феврал ойида 30 кун(ингл.) )
- Календарларни ўзгартириш — Швеция(ингл.) )
- персонал.эcу.эду/мccартйр/Руссиа.ҳтмл(ингл.) )