7-Zip
| 7-Зип | |
7-Зип интерфейси | |
| Муаллиф | Игор Викторович Павлов |
|---|---|
| Чиқарилган сана | 18.07.1999[1] |
| Операцион тизим | Wиндоwс, Линух |
| Ёзилган тил(лар)и | кўп тилли (ўзбек тили ҳам бор) |
| Статус | фаол |
| Лицензия | ГНУ ЛГПЛ |
| Вебсайт: | 7-зип.орг |
| Дастурлаш тили: | C++ ва C |
| Интерфейс(лар): | график, буйруқлар сатри |
7-Зип — бепул ва юқори даражада файлларни сиқувчи архивловчи (архиватор) дастурий таъминотидир. Унда бир нечта сиқиш алгоритмларини ва кўплаб форматлар, жумладан юқори самарали ЛЗМА сиқиш алгоритмига эга 7з формати мавжуд. Дастурий таъминот 1999-йилдан бери ишлаб чиқилмоқда. У бепул ва очиқ манбали дастурий таъминот саналиб, унинг аксарият қисми (УнРАР ажраткич кодидан ташқари) ГНУ ЛГПЛ лицензия шартлари бўйича эркин тарқатилади. Дастурий таъминот Wиндоwс (шу жумладан Wиндоwс CЕ) операцион тизими учун ишлаб чиқилган бўлиб, унда дастурнинг иккита версияси, яъни график интерфейсли (ГУИ) ҳамда буйруқлар сатри (cомманд лине) мавжуд. Консол версияси дастурчилар ҳамжамияти томонидан п7зип умумий номи остида ПОСИХ тизим стандартига мосланган[2]. Бошқа тизимлар учун мосланган версиялар, шунингдек, оригинал 7-Зип дастури СоурcеФорге тизими веб сайтида мавжуд (2017-йил 5-сентябр ҳолатига кўра дастур сайтдан 412 миллион мартадан кўпроқ юклаб олинган)[3]. 7-Зип „Энг яхши лойиҳа“ ва „Энг яхши техник дизайн“ номинациялари бўйича 2007-йилда СоурcеФорге.нет Cоммунитй Чоиcе мукофотини қўлга киритган[4].
Дастурий таъминотнинг хусусиятлари
- Қуйидаги алгоритмларни қўллайди: ЛЗМА, ЛЗМА2, ППМд, Бзип2, Дефлате ҳамда Дефлате64;
- Қўллаб-қувватловчи форматлари:
- 7з, БЗИП2 (БЗ2, ТБ2, ТБЗ, ТБЗ2), ГЗИП (ГЗ, ТГЗ), ТАР, ЗИП (ЖАР), ХЗ, WИМ каби файл форматларини архивлайди ва уларни архивдан чиқаради;
- АРЖ, CАБ, CҲМ, CПИО, CрамФС, ДЕБ, ДМГ, ФАТ, ҲФС, МБР, ИСО, ЛЗҲ (ЛҲА), ЛЗМА, МСИ, НСИС, НТФС, РАР, РПМ, СқуашФС, УДФ, ВҲД, ХАР, З (ТАР) файл форматларини фақат архивдан чиқаради.
- Такомиллаштирилган Лемпел-Зив алгоритми туфайли 7з форматида жуда юқори даражада сиқиш нисбатини кўрсатади;
- ЗИП ва ГЗИП форматлари учун сиқиш нисбати ПКЗИП ва WинЗипга қараганда 2-10% юқори;
- 7з формати учун автоматик архивдан чиқарувчи (СФХ) мавжуд;
- 7з формати учун кўп бўлакли архивларни (автоматик архивдан чиқарувчилардан ташқари) тузиш имконияти;
- 7з ва ЗИП форматлари учун АЭС-256 шифрлаш имконияти.
- Wиндоwс Wиндоwс НТ қобиғи (шелл)га мослашган;
- ФАР Манагер, Тотал Cоммандер ва Унреал Cоммандер учун плагини мавжуд;
- Дастурий таъминот ичида самарадорликни текшириш иловаси бор;
- Икки дарчали файллар бошқаруви хусусиятларига эга кўп тилли ГУИ (фақат Wиндоwс тизимида) мавжуд;
- Мукаммал буйруқлар сатрига эга;
- 64-битли Wиндоwс операцион тизими учун махсус версияси бор;
- Файл номлари учун Униcоде кодлашни қўллаб-қувватлайди.
7-Зип архивдаги файллар тартибини назорат қилмайди. Буйруқлар сатрида ҳам файл номларининг тартиби эътиборга олинмайди. Шунинг учун, 7-Зип файл номларининг тартиби муҳим бўлган ҳолларда қўлланилмайди.
Маълумотларни сиқиш даражаси
Сиқиш даражаси сиқилган маълумотларнинг хусусиятига боғлиқ бўлиб, одатда, 7з формати ЗИП форматига қараганда 4-25% га кўпроқ маълумотларни сиқади.
МахимумCомпрессион.cом сайтининг якуний рейтингида 7-Зип в9.25а архиватори сиқиш даражаси бўйича WинРАР в4.1 бета 3 (3,6 фоизга) ва WинЗип в14 (4,2 фоиз)дан ўзиб кетган ҳолда 24-ўринни эгаллаган. Рейтинг етакчилари — ПАҚ8ПХ ҳамда WинРК мос равишда 28% ва 24% сиқиш бўйича 7-Зип-дан устундир, лекин жараён узоқ давом этади[5].
Муаллиф ҳақида
Дастурий таъминотнинг муаллифи рус дастурчиси, техника фанлари номзоди Игор Викторович Павлов[6] ҳисобланиб, муаллиф Уфа давлат авиация-техника университетининг Информатика ва робототехника факултети Информатика кафедрасини аспирантура босқичини тамомлаган[7]. 7-Зип алгоритмларида қўлланиладиган асосий ғоялар унинг номзодлик диссертациясида ўз аксини топган[8].
Манбалар
- ↑ Ҳисторй оф тҳе 7-Зип
- ↑ п7зип
- ↑ СоурcеФорге.нет: Прожеcт Статистиcс Фор 7-Зип
- ↑ СоурcеФорге.нет: 2007 Cоммунитй Чоиcе Аwардс
- ↑ „Бест овералл cомпрессион програм“. 2009-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-декабр.
- ↑ А Феw Қуэстионс фор Игор Павлов. Др. Добб'с Дата Cомпрессион Неwслеттер (миддле оф паге) (30 април 2003).
- ↑ Павлов Игорь Викторович на сайте проекта «Годы и люди» Уфимского авиационного государственного технического университета[сайт ишламайди]
- ↑ Павлов, Игорь Викторович. Модифицированный алгоритм Лемпела-Зива эффективного сжатия информации с использованием статистических прогнозирующих моделей: дис. … канд. техн. наук: 05.13.11. — Уфа: Уфимский государственный авиационно-технический университет, 2002. — 114 с.