7SABER
7САБЕР (талаффузи: севен сейбер) – ўзбек спорт кийимлари бренди. 2021-йилнинг 29-июнида Тошкентда тақдим этилган. Ўша вақтда Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси бўлган Отабек Умаров ва жамоат арбоби Ораз Абдуразаков томонидан асос солинган[1].
|
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти 7САБЕР очилиш маросимида | |
| Тури | МЧЖ |
|---|---|
| Тармоғи | Экипировка ишлаб чиқариш |
| Эгаси | Ораз Абдуразаков |
| Қачон асос солинган | 29-июн, 2021-йил |
| Вебсайти | 7сабер.уз |
Дастлаб турли спорт турларини ифодаловчи график рамз сифатида яратилган, кейинчалик эса спорт, кундалик кийимлар ва энергетик ичимликлар ишлаб чиқарувчи ширкатга айланди[2].
2025-йил август ойида Ўзбекистон футбол ассоциацияси эркаклар миллий терма жамоаси 7Сабер томонидан тақдим этиладиган формаларга ўтишини эълон қилди. Ўзгариш Ўзбекистоннинг илк бор жаҳон чемпионатига йўлланма олганидан сўнг амалга оширилди. Жамоанинг 2019-йилдан бери ҳомийси ҳисобланган Жако ширкати билан ҳамкорлиги якунланди[3]. Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг „Бунёдкор“, „ОКМК“, „Қўқон 1912“ ва „Локомотив“ футбол клубларига ҳомийлик қилади[4].
Манбалар
- ↑ „Тошкентда янги 7САБЕР — спорт кийимлари ва жиҳозлари брендининг тақдимоти бўлиб ўтди“.
- ↑ 7САБЕР брендининг экипировкалари хорижий ҳамкасбларимизда илиқ таассурот қолдирмоқда
- ↑ „Узбекистан Натионал Фоотбалл Теам то Wеар 7Сабер Кит ат 2026 ФИФА Wорлд Cуп“. уздаилй. Қаралди: 2025-йил 23-август.
- ↑ „Яна икки клубимиз 7Сабер бренди остидаги либослардан фойдаланади“ (уз). CҲАМПИОНАТ.асиа. Қаралди: 2026-йил 3-март.