8-миля
8-миля – 2002-йилда Сcотт Силвер томонидан ёзилган ва Cуртис Ҳансон режиссёри бўлган америка драма филми. Ўзининг кино дебютида Эминем Мекҳи Пҳифер, Бриттанй Мурпҳй, Мичаэл Шаннон, Антҳонй Маcкиэ ва Ким Басингер билан бирга рол ўйнайди. Эминем ҳаётининг автобиографик элементларини ўз ичига олган филм оқ танли репер Б-Раббит таҳаллуси билан танилган қаҳрамон Жиммй Смитҳ Жр.(Жиммй Смитҳ кичкина)нинг Африкалик америкаликлар ҳукмронлик қилинган ҳип ҳоп (мусиқа жанри) кареерасини бошлашга уриниши ҳақида. Кино сарлавҳаси- 8-миля (Мичиган автомагистрали,М-102)номидан олинган бўлиб, асосан, қора танлилар Детройт шаҳри ва Эминем дастлаб яшаган шимолдаги оқ танли шаҳар жамоалари ўртасидаги автомагистралнинг номидан олинган.
| 8-миля | |
|---|---|
|
Файл:Эигҳт миле вер2.жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Cуртис Ҳансон |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Сcотт Силвер |
| Ролларда | |
| Бастакор(лар) | Эминем |
| Монтажёр(лар) |
Жай Рабиноwитз Cраиг Кицон |
| Студия |
|
| Дистрибютор | Универсал Пиcтурес |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 111 дақиқа[1] |
| Мамлакат |
|
| Тил | Инглиз тили |
| Бюджет | 41 миллион АҚСҲ доллари |
| Даромад | 242.9 миллион АҚСҲ доллари |
„8-миля“ филми танқидий фикрларга учраган ва кассада муваффақият қозонган. Кино АҚСҲда чиқарилган ҳафтасининг ўзидаёқ 51,3 миллион доллар ва бутун дунё бўйлаб жами 242.9 миллион доллар даромад қилган. Филм мусиқасининг асосий қисмига айланган Эминемнинг мусиқий албоми ҳам Реcординг Индустрй Ассоcиатион оф Америcа (Америка Овоз ёзиш саноати ассоциацияси) (РИАА) томонидан тўртта платина сертификатини қўлга киритган ҳолда тижорат муваффақиятига эришган[2]. Филм кўплаб мукофотлар номзоди ва ғолиби бўлган, жумладан, Аcадемй Аwард фор Бест Оригинал Сонг (Энг яхши оригинал қўшиқ учун Академия мукофоти) Эминем, Жефф Басс ва Луис Рестонинг „Лосе Ёурселф“ мусиқаси учун 75тҳ Аcадемй Аwардсда тақдим этилган. 8-миля бир нечта нашриёт томонидан 2002-йилнинг энг яхши филмларидан бири деб топилган.
Сюжети
1995-йилда Жиммй „Б-Раббит“ саҳна номи остида ижрочи реппер бўлиб шаклланди. Детройт шимолида яшовчи камбағал оиладан бўлган Жиммй унинг спиртли ичимликларга ружу қўйган онаси Степҳаниэ, синглиси Лилй ва Степҳаниэнинг йигити Грег траилер паркга кўзиб ўтишади. Гарчи унинг дўстлари рағбатлантирса-да, Жиммй ўзининг реппер сифатидаги салоҳиятидан қониқмайди. Бир куни кечаси Жиммй маҳаллий Шелтерда реп жанги пайтида бўғилиб қолади ва у масхара бўлиб, саҳнани тарк этади.
Кун давомида Жиммй автомобил заводида ишлайди. У моддий ёмон аҳволга тушиб қолади, заводдан қўшимча сменалар сўрайди, лекин раҳбари унинг одатдаги ишга кечикиши туфайли илтимосини очиқчасига рад этади. Кейинчалик у Алех исмли аёл билан дўстлашади ва ҳаётидаги қийналаётган муаммоларга мас’улият билан ёндашишни бошлайди.
Кун давомида Жиммй ишдалигида, Степҳаниэ уйдан кўчириш ҳақидаги хабарномани топиб олади. Кўчириш ҳақидаги хабарни сир сақлашга уринишларига қарамай, Грег буни билиб қолиб, Степҳаниэ билан жанжаллашади, Жиммй ойиси итариб юборган Грег билан муштлашишади ва бу Грег Стефаниэни бутунлай тарк этиши билан якунланади.
Жиммйнинг Wинк билан дўстлиги Wинк Жиммйнинг рақиблари „Леадерс оф тҳе Фреэ Wорлд“ (Эркин дунё етакчилари) номи билан танилган реппер гуруҳга танилади. Бир пайт Жиммй ва унинг дўстлари „Леадерс оф тҳе Фреэ Wорлд“ гуруҳи билан муштлашув келиб чиқади, Жиммйнинг дўсти Чеддар уларга қурол билан таҳдид қилиб, тасодифан ўз оёғига отиб қўяди. Касалхонага ётқизилиб, ҳаёти сақлаб қолинади.
Ишдаги тушлик танаффусида Жиммйнинг ҳамкасбларидан бири ўзининг ҳамкасби Полни ҳақорат қилиб, Полни гей эканлигини айтиб, эркин реп ижро этади. Жиммй Полни ҳимоя қилиш учун эркин услубда реп айтади, бу эса олқишларга сзовор бўлади, шундан кейин Жиммйнинг ўзига бўлган ишончи ошишни бошлайди. Шу пайт Алех ҳам репни эшитиб, Жиммйнинг истеъдодидан ҳайратда қолади. Wинк Жиммйга овоз ёзиш студиясида продюсерлар билан учрашишни ташкил қилади, аммо Жиммй Wинк ва Алехнинг жинсий алоқада бўлаётганини кўриб қолади. Ғазабланган Жиммй Wинкга ҳужум қилади, Алех уларни ажратишга ҳаракат қилади. Қасос олиш учун Wинк ва „Леадерс оф Фреэ Wорлд“ Жиммйга унинг уйи ташқарисида ҳужум қилишади. Гуруҳ раҳбари Папа Доc Жиммйни қурол остида ушлаб, уни ўлдириш билан таҳдид қилади, лекин Wинк уни бундай қилмасликка кўндиради. Гуруҳ Жиммйни ўз ҳолига қўйишгандан сўнг, унинг онаси бинго турнирида 3200 АҚСҲ доллар ютиб олиб, уйдан кўчиб кетмаслик учун тўлашга етарли пул топади.
Мусиқа
8-миля кинофилмидан олинган ва ундан илҳомланиб ёзилган 8-миля мусиқадир. Эминем албомдаги бешта қўшиқда иштирок этади. У Шадй/Интерсcопе номи остида Лосе Ёурселф қўшиғини чиқаради ва Эминемнинг АҚШ тарихида биринчи мусиқий „Эминем“ номини ўрнатди. Албом ўша йили АҚШда Биллбоард 200 Албомлар жадвалида биринчи ўринни эгаллади, 702 000 дан ортиқ нусха сотилган ва иккинчи ҳафтада яна 507 000 нусха сотилган. 2002 йилнинг энг кўп сотилган бешинчи албоми, бозорда бор-йўғи икки ой бўлганига қарамай, АҚШда 3,2 миллион сотилган.
Манбалар
- ↑ „8 Миле“. Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион. 2023-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-январ.
- ↑ „Соундтраcк, 8 Миле“ (эн-УС). 2022-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-сентябр.