Ağrı
Олдинги номи Каракöсе (курдча: Қерекосе) Туркиянинг илк жумҳурияти давридан 1946-йилгача Каракöсе (усмонли туркча: قرهکلیسا , Қора черков; арманча: Ղարաքիլիսա) номи билан аталган туман, эндиликда Аğрı номи билан аталади, Аг'ри со'зи Арарат тог'ининг туркча номларидан бири ҳисобланади[1].
Аğрı тумани | |
|---|---|
| Аğрı | |
|
| |
|
Байроқ | |
| Мамлакат | Туркия |
| Майдон | 1,497.27 км2 (578.10 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | турк тили |
| Аҳолиси (2021) |
524 000 |
| Миллий таркиб | курдлар |
Тарихи
Усмонли империяси даврида бу ҳудуд Каракöсе ( قرهکلیسا ) деб аталган. Ҳозирги туман маркази тахминан 1860-йилда Битлислик бир гуруҳ арман савдогарлари томонидан Каракöсе деб номланган ва маҳаллий аҳолига ҳам Каракöсе номи билан маълум бо'лган ва бу версия республика даврининг бошида расман яна Каракöсега айлантирилган. Бу ном 1946-йилга келиб Аğрı деб ўзгартирилади[2].
1927-йилдан 1931-йилгача ушбу минтақа курд сепаратистик ҳаракати томонидан босиб олиниб бошқарилган, натижада улар қисқа муддатга тан олинмаган Арарат Республикаси деб номланган давлатни барпо этишга муваффақ бо'лганлар, бу давлатга бир қанча курд лидерлари бошчилик қилганлар, уларнинг ичида айниқса машҳурлари Иброҳим Хески ва Эҳсон Нури эди.
Ўрта асрларда туманнинг маъмурий маркази бир вақтлар муҳим шаҳар бўлган Элеşкиртда жойлашган эди. Шаҳарга о'з номини берган "Каракöсе" о'рта аср арман черкови эди.
Арман геноциди пайтида шаҳар ва унинг атрофидаги водийнинг арман аҳолиси қирг'ин қилинган: 1915-йил март ойида Ню-Ёрк Таймс хабарида Алашкерт водийсидан эркаклар, аёллар ва болаларнинг ко'плаб жасадлари топилган[3].
Иқтисодиёти ва инфратузилмаси
Аğрı тумани Аğрı вилоятидаги саноатнинг катта қисмини о'з ичига қамраб олади, бу ердаги асосий иқтисодий фаолият қишлоқ хо'жалиги ва чорвачиликдир. Аğрı туманидаги бир қатор го'шт-сут фабрикаси ва тери заводи минтақадаги энг йирикларидан бири саналади. Шунингдек, Шакар заводи, Пояфзал фабрикаси, Қишлоқ хўжалиги асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш майдончалари, ғишт заводи, оҳак заводи, мебел фабрикаси, сут заводи, тўқимачилик комбинати ҳам ушбу туманда бор[4].
Туман жанубда Аğрı Аҳмед-и Ҳани аэропорти жойлашган бо'либ, ташриф буюрувчилар асосан шу ердан келишади. Шунингдек миллий ва халқаро рейслар ҳам шу ердан келади ва кетади[5].
Аğрı шимолида 2250 метр баландликдаги узун то'лқинли радиоэшиттириш станцияси мавжуд бо'либ, у орқали 162 та телеканал каналлари эфирга узатилади.
Аҳолининг турмуш тарзи
Минтақа нисбатан шимолда жойлашганлиги боис, қиши жуда қаттиқ бо'лади. Аксарият одамлар тог' ёнбаг'ирларида чорвачилик билан шуг'улланадилар, бунга асосий сабаб ҳудудда о'тлоқларнинг ко'плиги ҳисобланади. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи ёшларнинг ко'пи шаҳарларда яшашни ҳоҳлашади ва шу сабабли аҳоли камайиб бормоқда. Шунга қарамасдан ҳудуддаги кам сонли ёшлар университетга о'қишга киришади. Одамлар одатда баҳор фаслида турмуш қуришади. Аҳолининг асосий турмуш тарзи деҳқончилик ва чорвачиликдан иборат бо'лганлиги сабабли, о'н ёки ундан ортиқ болали оилалар кенг тарқалган. Ҳудудда асосан эркакларнинг мавқейи баландлиги туфайли, маҳаллий депутат Фатма Салмон Котан минтақадаги жамиятнинг патриархал табиатини ё'қ қилиш зарурлиги ҳақида мақола ёзган[6].
Тумандаги таниқли шахслар
- Яşар Öрен (1942*), чанг'и спортчиси.
- Жалол Адан (1952*), сиёсатчи
- Низаметтин Арич (1956*), замонавий курд қўшиқчиси, бастакор ва режиссёр.
- Абдулла Йилмаз (1961 *), чанг'и спортчиси.
- Эрҳан Дурсун (1962*), чанг'и спортчиси.
- Чесим Гöкçэ (1968*), сиёсатчи
- Фатма Салмон Котан (1970*), Аğрı парламенти депутати
- Савcи Саян (1971*), сиёсатчи ва ҳозир Агри мери [7]
- Шаҳе бедо (1976*), курд қўшиқчиси [8]
- Меҳмет Эмин İлҳан (1979*), сиёсатчи
- Бердан Öзтüрк (1980*), сиёсатчи
- Дирает Таşдемир (1982*), сиёсатчи
- Туркан Эриşмиş (1984*), ўрта масофага югурувчи
- Адем Киличчи (1986 *), о'рта вазн тоифасида ҳаваскор боксчи.
- Несим Туран (1992*), стол теннисчиси
- Байрам Малкан (1994*), энгил вазнда боксчи
- Зейнеп Челик (1996*), Паралимпия дзюдочиси.
- Кадер Челик (2001*), паралимпиячи голболчи
Манбалар
- ↑ „Аğрı | Туркей“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 2019-йил 9-сентябр.
- ↑ „Индех Анатолиcус“. 2016-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-ноябр.
- ↑ Туркс анд Курдс Репортед то ҳаве Массаcред Мен, Wомен, анд Чилдрен, Неw Ёрк Тимес, 20 Марч 1915.
- ↑ Аğрı сосял яşам Wебархив андозасида хато:
|урл=қийматини текширинг. Бўш. - ↑ аэробилет. „Агри - Анкара Чеап Флигҳт Тиcкет Фарес“ (эн). аэробилет. Қаралди: 2019-йил 9-сентябр.[сайт ишламайди]
- ↑ „Радикал-çэвримиçи / Политика / Бир векилин öйкüсü доğу кадıнıнıн драмı“. 2007-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 7-сентябр.
- ↑ „Арşивленмиş копя“. 2020-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-феврал.
- ↑ „Şаҳе Бедо Кимдир? - Гüнcел Şаҳе Бедо Ҳаберлери“.