Азамат Баиболатули Зенкаев, А.З. (1993-йил 28-сентабрда туғилган , Қозоғистон Республикаси, Атирау) — қозоқ репери, Нинетй Оне гуруҳининг собиқ аъзоси сифатида танилган.

А.З.
Азамат Баиболатули Зенкаев
Жанрлар Қ-поп
Касби Репер, овоз режиссиёри
Фаолият йиллари 2014-ҳозиргача
Гуруҳлари Нинетй Оне (2015-2020)
Фуқаролиги Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
Веб-сайт www.жузент.cом

Биографияси

Азамат 1993-йилнинг 28-сентабрда Қозоғистон Республикасининг Атирау шаҳрида туғилган. Опаси ва укаси бор. Оила ҳозир кунда Атирау шаҳрида истиқомат қилади. 11 йил умумий ўрта таълимда билим олган. 7 йил бокс била шуғулланган. Атирауда кема капитани бўйича ўқиган. Денгизчи сифатида тажрибага эга. 2004-йилдан бошлаб репга қизиқади, фристайл баттлларга қатнашган. 2006-йилдан бери у профессионал тарзда ундергроунд репни аралаштириб к

элади. Гуруҳга қўшилишдан олдин у „ҲалФани“ номи билан чиқиш қилган. У ва ЗаҚ Нинетй Оне репертуарига қўшиқ сўзларини ёзган.

Болалиги

Лидер номини олган Нинетй Оне гуруҳининг аъзоси АЗ 1993-йил 28-сентябрда Қозоғистоннинг ғарбий вилоятининг Балиқши шаҳрида туғилган. Азаматнинг эслашича, балиқчилар ҳудуди Атираудаги энг хавфли ҳудудлардан бири ҳисобланади. Қоронғи кўчаларда тенгдошлари билан муштлашиш, наушниклар, катта шимлар, реп ўқиш — ҳаммаси агрессияга тўла боланинг кундалик ҳаётига айланган.

„Реп — бу кўча“

Мактаб пайтда бўлажак юлдуз ярамаслиги туфайли қаттиқ ўқишга унчалик аҳамият бермаган. Азаматнинг бузуқ хатти-ҳаракати ота-онасининг директор билан тез-тез жанжаллашишининг сабаб бўларди. Унинг айтишича, мактабининг машҳур номи болалигиданоқ кўп ўйланган. Шунга қарамай, „Мен қилган ишимдан афсусланмайман“, дейди АЗ.

„Ўтмишдаги воқеалар юрагимда севимли эски лентам бўлиб қолади“

Отаси ҳам, бобоси ҳам денгизчилик касбини пухта эгаллаган ўз соҳасининг мутахассислари. Азамат ҳам балиқ билан қора икра еб кемада ўсганлигидан, отасининг йўлидан боришни тўғри деб ҳисоблайди. Мактабни тугатгач, Атираудаги Тенгиз балиқчилик саноат коллежида қайиқчи бўйича ўқиди.

Ўқишни тугатиб, „Матрос Первого Класса“ сертификатини олиш мақсатинда Астрахан шаҳрига боради. Ёш Азаматни отасидай „флотни бошқариш“ ғояга эмас, „менда ҳам дипломим бор, ўқиганман“ деб ортда қолмаслик ғояси.

„Менимча, ўқиш керак эмас. Ўзимга инглиз тили керак, мен буни биламан“

АЗ бошқа гуруҳ аъзолари каби мусиқий таълимни давом эттирмади. Тажриба билан тўплаган ўзининг мусиқа ёзиш усулларига амал қилади. Олдига кенг кўламли ишларни мақсад қилган у доимо ўзи билан курашади, ўсишга ҳаракат қилади. Бу ўрганишнинг энг яхши шакли деб ҳисобланади[1].

Услуби

Азаматни халқ Нинетй Оне гуруҳининг энг замонавий аъзоси деб танийди. Онаси кичкиналигида чиройли кийинтиради. Одамларга бошқача кўринадиган кийимлар, аксинча, унинг кўзини тортади. Унинг яхши, сифатли ва чиройли кийимларга қизиқиши ўзига хос услубнинг пайдо бўлишига олиб келди. У бошқа одамларнинг кийим услуби ҳақидаги фикрига унчалик аҳамият бермайди. Услуб кайфиятга қараб кескин ўзгариши мумкин.

„Ўзимнинг услубимни замонавий деб ҳисобламайман, кийимга жуда қизиқаман десам тўғри бўлса керак“

Бироқ, фашион саноатига бориш Азаматнинг режасида бор. У ҳатто ўз брендини очишни ҳам режалаштирмоқда[1]

Ижодкорлик йўли

Азамат 2004-йилдан бери реп жанрина қизиқа бошлайди. У Эминем ва 50 cент каби санъаткорларнинг мусиқасин тинглаб ўсади. Энди у Кендрик Ламар, Тҳе Wеэкенд ва Кане Wест каби хорижий юлдузларни тинглайди.

Маҳаллий қўшиқчи-репперларнинг қўшиқларини АЗ тингламайди, лекин ҳаммасини танийди. Чунки, унинг фикрича, ҳар қандай ижодкор ўз фикрини айтишга ҳуқуқи бор. Унинг мусиқасин қабул қилинадими, қабул қилмайдими Азаматга барибир. Асосийси, у ўзига ёққан мусиқаларни ёзади ва тингловчиларни топишига ишонади. 2014-йилда у бўлажак жамоадоши ЗаҚ билан К-ТОП ИДОЛС реалити-шоусида ғалаба қозонганидан сўнг Нинетй Оне гуруҳининг биринчи аъзоларидан бири бўлди.

"Бошқача бўлиши мумкин эмас эди. Мен ғалаба қозонишимга ишониб келдим. Ўйлагандек бўлди.

АЗ-ни гуруҳдаги энг совуқ ва қайсар аъзоси деб атайди. У бўлса ёпиқлигини унчалик сезмайди. Биринчи марта учрашганда дарҳол очилади, одамни ёнига яқин қабул қила олмайди. Аралашиб кетиши учун бироз вақт керак. Иш вақти тиғиз бўлгани учун, Азамат ота-онаси билан кам учрашиб туради. 2 йил уйига бормаган пайтлари ҳам бўлган. Бироқ, масофадан қатъи назар, у уни соғинади ва тез-тез у билан боғланишга ҳаракат қилади.

Келажакдаги мақсади Олмаота шаҳридан ер олиб, уй қуриш ва ота-онасини жанубий пойтахтга олиб келиш[1]

К-ТОП ИДОЛС

2014-йили ОРДА Бротҳерс қурган „К-ТОП Идолс“ номли Қозоғистондаги айдолдар билан айдол-гуруҳларни ташкил қиладиган биринчи, ҳали лойиҳанинг ғолиби. 2014-йил март ойидан буён профессионал ҳакамлар Қозоғистоннинг барча ҳудудларидан 24 нафар иқтидорли йигит-қизларни саралаб, ушбу лойиҳани амалга оширди. Лойиҳа ғолибларидан бири АЗ ва ЗаҚ .

Нинетй Оне

Ҳозирда пайтда 2014-йили ташкил этилган, Қозоғистонда биринчи марта Қ-поп мусиқа жанрининг асосчиси Нинетй Оне гуруҳининг лидери, ҳам репери. „К-ТОП Идолс“ лойиҳаси ғолиби сифатида гуруҳнинг биринчи аъзоларидан бири. Гуруҳ дастлаб КТИ-бойс деб номланган, бироқ 2015-йил 1-сентабрда ўзининг биринчи „Айиптама“ синглини чиқаргач, номини Нинетй Онега ўзгартирди.

Қизиқарли тафсилотлар

  • Клан: Кичи жуз , Баюли, Қизилкурт[2]..
  • Хобби: пейнтбол ўйнаш, сузиш ва рақсга тушиш
  • Баландлиги: 182 см
  • Оғирлиги: 65 кг
  • Идол: Эминем

Филмография

Йил Исм Персонаж
2017 Қағаз кеме Алихон
2017 Нинетй оне Азамат
2018 91 ТВ Азамат
2018 Қара бери Азамат

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „архив нусхаси“. 2022-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-сентябр.
  2. ↑ Сұхбаттаринда Орта жүз, Қызылқұрт деп айтип жүр.