ABDA

Америка, Британия, Голландия ва Австралия кучлари қўмондонлиги (АБДА) (инглизча: Америcан-Бритиш-Дутч-Аустралиан (АБДА) Cомманд Америка-Британия-Голландия-Австралия (АБДА) қўмондонлиги) 1942-йил 15-январда Жануби-Шарқий Осиёдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун тузилган иттифоқчи қўмондонликдир. Қўмондонлик қуруқликда бўлгани каби, денгизда ҳам ҳарбий ҳаракатларни бошқариш керак эди. Қўмондонликка британиялик генерал сер Арчибалд Wавелл Олий қўмондон, америкалик адмирал Томас Харт „АБДА флоти“ қўмондони этиб тайинланди. Қуруқликдаги кучларни Голландия генерал-лейтенанти Хайн тер Портен, ҳаво кучларини эса Британия ҳаво маршали Ричард Пирс бошқарган. Қўмондонлик Голландия Шарқий Ҳиндистонининг пойтахти Батавиа шаҳрида жойлашган эди.
АБДАни тугатиш
АБДА қўмондонлиги 1942-йил 21-февралда[1] япон қўшинлари томонидан Ява оролини босиб олиш таҳдиди туфайли тугатилган. Генерал Wавелл Британия қўшинларининг Ҳиндистон ва Бирмадаги қўмондони этиб тайинланди.
Манбалар
- ↑ Черчилль, У.. Вторая мировая война, Москва, 2005. ИСБН 5-17-030806-Х.