Аccион Интернатионал — даромад кўрсаткичлари паст бўлган мижозларга молиявий хизматлар кўрсатувчи микромолия ташкилотларини қўллаб-қувватловчи халқаро нотижорий компания[1]. 50-йиллик фаолияти давомида „Аccион“ тўрт қитъадаги 32 мамлакатда 63 та микромолия институтини ишга туширишга ёрдам берган. „Аccион“, шунингдек, ночор инсонлар учун молиявий хизматлар самарадорлигини ошириш моделларини таклиф қилувчи стартапларни қўллаб-қувватлаш орқали ижтимоий таъсир инвестицияларида иштирок этади[2]. „Аccион“ Шимолий Америка, Лотин Америкаси, Кариб денгизи, Африка ва Осиёда жойлашган 21 та давлат ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилади.

Ташкилот бош қаророгоҳи Бостонда жойлашган ва ташкилотнинг Вашингтон, Богота, Аккра, Бангалор ва Пекинда ҳам ваколатхоналари мавжуд.

Тарихи

Эрта тарих

"Аccион" 1961-йилда Калифорния университети битирувчиси" америкалик Жозеф Блетчфорд томонидан ташкил этилган. У Лотин Америкасининг кўплаб шаҳарларига ташриф буюриб, бу ерлик аҳоли вакиллари ёмон шароитда яшаши ва уларнинг турмуш даражасини ошириш имкониятига эга эмаслигини тушунди. 1961-йилнинг ёзида 30 нафар америкаликдан иборат биринчи гуруҳ Венесуэла шаҳарларидаги қашшоқлик билан кун кечирувчи ҳудудларга йўл олди. Шундан кейин кўнгилли гуруҳлар Бразилияда ишлай бошладилар ва одамларга ёрдам бериш учун турли лойиҳаларни амалга оширдилар[3]. Дастлабки лойиҳалар мактаблар, маҳалла марказлари ва йўлларни қуришга қаратилган эди[4].

1973-йилда „Аccион“ Бразилиянинг Ресифи шаҳридаги тадбиркорларга молиявий ёрдам бериш учун кичик, паст фоизли кредитлар тақдим этиб, микрокредитлар билан тажриба ўтказа бошлади. Ушбу муваффақиятли лойиҳадан сўнг „Аccион“ ўз саъй-ҳаракатларини микромолия институтларини очиш ва микромолия саноатини ривожлантиришга қаратди. 1983-йилда „Ред Аccион“ ташкил этилди — у Лотин Америкасида микромолиялаштириш жараёнини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун яратилган биринчи халқаро микромолия ташкилоти тармоғи эди[4].

АҚСҲда

"Аccион" 1991-йилгача фақат Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидаги микромолия институтлари билан ишлади. Аммо, 1991-йилдан бошлабНю-Ёркнинг Бруклинида ҳам микромолиявий дастур ишга туширилди. Бруклин дастури Ню-Ёрк шаҳридаги кичик тадбиркорларнинг имкониятларини кенгайтиришга қаратилган бўлиб, кейинчалик „Аccион УС Нетwорк“ микромолия тармоғига айланди. АҚШ тармоғи 1994-йилда Сан-Антонио, Албукерке, Чикаго ва Сан-Диэгода бўлинмалар ташкил этилиши ҳисобига кенгайтирилди.

Дунёнинг бошқа ҳудудларига кенгайиши

2000-йил октабр ойида „Аccион“Африкадаги микромолия институтлари, жумладан Канаданинг „Cалмеадоw“, кейинчалик бошқа компаниялари билан ҳамкор сифатидабилан ишлай бошлади. 2008-йилда „Аccион“ Гана пойтахти Аккрада марказий Африка офисини очди. 2010-йил апрел ойида „ЭБ-Аccион Миcрофинанcе“ Камерунда ўз ишини бошлади.

2005-йилда „Аccион“ Ҳиндистонга етиб борди ва у ерда иккита микромолия институти билан ҳамкорликни йўлга қўйди: буларМумбайдаги „Сwадҳаар ФинСерве“ ва Патнадаги "Саижа Финанcе"лар эди[5]. Бундан ташқари, Бангалорда минтақавий ўқув маркази очилди.

2010-йил бошида „Аccион“ Хитойда микрокредит компаниясини очди, Ички Мўғулистоннинг Чифен туманида „Аccион Миcрофинанcе Чина“ компанияси ташкил этилди. Ўшан вақтлардан бери у „Грассланд Финанcе“[6] билан ҳамкорлик орқали Хитой бўйлаб кенгайишда давом этмоқда.

2013-йилда „Аccион“ Филиппиндага кириб келди ва маҳаллий компаниялар ҳамда вилоят банкларига 24 миллион доллар сармоя киритиб, ўз фаолиятини мамлакатнинг кам таъминланган аҳоли яшайдиган ҳудудларига йўналтирди[7].

Манбалар

  1. ↑ „Соcиал Cапиталисц: АCCИОН Интернатионал“ (эн). Фаст Cомпанй. 2015-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-май.
  2. ↑ „Wҳат Wе До“ (эн). АCCИОН Интернатионал. 2015-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-май.
  3. ↑ Марго Алдертон. „Миcрофинанcе Гоэс Маcро“ (эн). Cорпорате Респонсибилитй Магазине. 2014-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-май.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Оур Ҳисторй“ (эн). АCCИОН Интернатионал. 2015-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-май.
  5. ↑ „ИФC, АCCИОН Суппорт Сwадҳаар то Эхпанд Миcрофинанcе ин Индиа’с Урбан Слумс“ (эн). Интернатионал Финанcе Cорпоратион. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-май.
  6. ↑ „ИФC то буй 18.9% стаке ин АCCИОН Миcрофинанcе Чина“ (эн). Чина Ассоcиатион оф Миcрофинанcе (2011-йил 7-декабр). 2014-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-май.
  7. ↑ „Бридге Лаунчес wитҳ $24м фром Аccион, Бамбоо Финанcе, ДЕГ, ФМО, Паул Коcоурек то Суппорт Рурал, Тҳрифт Банкс ин тҳе Пҳилиппинес“ (эн). МиcроCапитал Бриэф (2013-йил 12-март). 2014-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 19-май.