Агриcултуре анд Cлимате Риск Энтерприсе Лтд (АCРЕ; инглиз. „қишлоқ хўжалиги ва иқлим хавф-хатарлари корхонаси“) — Шарқий ва Жанубий Африка фермерлари учун қишлоқ хўжалигида кузатиладиган хавф-хатарларни инновацион оммавий микро-суғурта қилиш бўйича ижтимоий тадбиркорлик компанияси[1].

Агриcултуре анд Cлимате Риск Энтерприсе Лтд (АCРЕ)
Тури Хусусий компания
Тармоғи Суг'урта
Қачон асос солинган 2014
Жойлашуви   Швейсария
Айланма даромади $20 млн (2004)
Операцион фойдаси ▼ $1,5 млн (2004)
Бойлиги $20 млн (2004)
Капиталлаштириш $550 млн (1 июл 2003)
Ишчилар сони 1500
Вебсайти ҳттп://аcреафриcа.cом

Компания ташкил этилишидан олдин микросуғурта дастури махсус лойиҳа/корхона кўринишида амалга оширилган, Килимо Салама ( суаҳилича. "фермани сақлаб қолиш")[2].

Инновациялар ва технологиялар

Шарқий ва Жанубий Африкадаги аксарият аҳоли учун қишлоқ хўжалиги асосий даромад манбаи ҳисобланади. Ушбу минтақадаги иқлим ўзгарувчанлиги сабабли, қурғоқчилик ёки тошқинлар бўлиб туради, бу эса ҳосилдорликни пасайтиради. Шунинг учун, фермерлар дуч келадиган хавфларни суғурта қилиш керак.

Бошқа томондан, бу ҳудуд сайёрадаги энг қашшоқ ҳудудлардан бири бўлиб, ривожланган инфратузилмага эга бўлмаган кенг ҳудудларни эгаллайди. Вилоятда фермер хўжаликларининг ўртача майдони 5 гектарга яқин. Бундай ҳолда, суғуртанинг анъанавий шакллари ёки имкон доирасидан ташқарида эканлиги сабабли ёки суғурталовчи учун самарасиз. Баъзи ҳудудларда мавжуд бўлган ечимлар, ўз навбатида, ишлаб чиқарувчилар учун жуда қиммат ва эффекциз бўлган. Уруғлик ва ўғитларнинг кўпинча кредитга сотиб олиниши вазиятни янада оғирлаштирди. Шу сабабли, фермерлар барча хавф-хатарларни ўзлари кўтаришга мажбур бўлиб, уларнинг аҳволини янада мураккаблаштиради.

Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун Сйнгента компанияси мавжуд технологиялардан фойдаланган ҳолда оммавий инновацион хавф-хатар микросуғуртаси бўйича Килимо Салама лойиҳасини ишлаб чиқди.


Фермерлар ва суғурталовчи ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик махсус мобил илова орқали амалга оширилади.

Уруг ' ёки ўғит сотиб олаётганда, фермер қоплардаги штрих-кодни сканерлаш орқали суғурта сотиб олиши мумкин. Битим автоматик равишда амалга оширилади ва унинг қиймати маҳсулот нархининг тахминан 5 % ини ташкил қилади. Жавобан сервер фермерга суғурта полисини юборади[3].

Шу билан бирга, экиш, пишиб етишиш ва йиғиш даврида мини-стансиялар минтақадаги метеорологик маълумотларни тўплаб сунъий йўлдошлар орқали маълумотлар марказига узатади[4].

Агар ушбу даврда ёғингарчилик тарихий ўртача кўрсаткичдан 15 % кўп ёки камроқ бўлса, фермерлар автоматик равишда мобил қурилмага юбориладиган суғурта тўловларини олади.

Вақт ўтиши билан асосий йўналишдан ташқари, тўпланган маълумотларга асосланиб, лойиҳа яратувчилари фермерларга экинлар, ўғитлар ва технологияни янада самарали танлаш бўйича тренинглар ва тавсиялар бериш имкониятига эга бўлдилар.

Тарихи

2008-йилда лойиҳа ишга тушишидан олдин Кения бозори анализ қилинган[5].

Килимо Салама лойиҳасининг синов босқичи 2009-йилда Кенияда бошланган. Глобал Индех Инсуранcе Фаcилитй (ГИИФ, молия), УАП Инсуранcе (суғурта), Кеня Метеорологиcал Департмент (об-ҳаво ҳисоботлари) ва Сафариcом (телекоммуникация) кўмагида Сйнгента Фоундатион фор Сустаинабле Агриcалтуре (СФСА) лойиҳага ташаббус кўрсатди[6]. Дастлабки босқичда унда 185 та фермер иштирок этган ва 2 та метеорологик стансия ўрнатилган.

2010-йилда метеорологик стансиялар сони 30 тага етган.

2011-йилда иккинчи микро-суғуртали маҳсулот таклиф этилган.

Лойиҳа жобий бошлангани туфайли тез орада Руандага, кейинчалик Танзанияга ёйилди.

2012-йилда сони 52 тага етган метеорологик стансияларга сунъий йўлдош билан уланиш йўлга қўйилди. Бу эса ўн минглаб мижозларга бутунлай автомат режимида хизмат кўрсатишга олиб келди. 2012-йилда компанияда 25 та ходим ишлаган.

2014-йилнинг июнида Килимо Салама лойиҳаси базасида АCРЕ (Агриcултуре анд Cлимате Риск Энтерприсе Лтд) компанияси яратилган.

2014-йилга келиб компания микросуғурта маҳсулотлари қаторини сут чорвачилигини ҳам қамраб олган ҳолда кенгайтирди.

Ташкилот

АCРЕнинг 2013-йилдаги эгалари Тҳе Сйнгента Фоундатион фор Сустаинабле Агриcултуре (Швейсария), Лундин Фоундатион (Канада хайрия ташкилоти), ЛГТ Вентуре Пҳилантҳропй (Африка, Осиё ва Лотин Америкасидаги янги юқори ўсувчи компанияларга сармоя киритувчи Швейсария жамғармаси).

Компания бошқа фондлар ва корхоналардан, хусусан Грамеэн қишлоқ хўжалиги жамғармасидан ёрдам олади (қаранг: Грамеэн Банк).

Фаолият кўрсаткичлари

2013-йилда Кения, Руанда ва Танзаниядан 200 000 га яқин фермерлар АCРЕ хизматларидан фойдаланган. Суғурта тўловлари 18,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги суғурта таваккалчилиги билан 264 000 АҚШ долларини ташкил этди. Ўшанда компания 2018-йилга келиб мамлакатлар сонини 10 тага етказишни ва 10 миллионга яқин фермерни қамраб олишни, хавфларни 800 миллион АҚШ долларига суғурталашни режалаштирган эди.

2014-йилда АCРЕ 233 000 га яқин фермерни суғурта қилди, улардан 89 000 дан ортиғи Кениядан ва 130 000 дан ортиғи Руандадан бўлган.

Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар

Микросуғурта дастурида иштирок этаётган фермерлар нафақат жорий бизнес жараёнларидаги хатарларни камайтиришга, балки форс-мажор харажатларини қоплашни назарда тутган сифатлироқ ва қимматроқ экинлар, уруғлик ва ўғитлар сотиб олишга муваффақ бўлдилар. Бундан ташқари, улар суғурта маҳсулоти билан таъминланган арзонроқ кредит базасига эга бўлишди.

2012-йилда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, дастурда иштирок этаётган фермерлар ўз фаолиятидага инвестицияларни 20 фоизга оширган.

Манбалар

  1. ↑ „ИННОВАТИВЕ Соcиал Инвестор 26 АГРИCУЛТУРЕ АНД РИСК ЭНТЕРПРИСЕ ЛТД (АCРЕ)“ (эн) (деадлинк). Грамеэн. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 4-май.
  2. ↑ „Килимо Салама инсурес 100,000 фармерс агаинст адверсе wеатҳер ин Кеня анд Рwанда (Глобал Индех Инсуранcе Фаcилитй)“ (эн). Международная финансовая корпорация (Всемирный банк) (2013-йил 1-апрел). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 4-май.
  3. ↑ „Килимо Салама – индех-басед агриcултуре инсуранcе“ (эн). Международная финансовая корпорация (Всемирный банк). Қаралди: 2015-йил 4-май.
  4. ↑ „АCРЕ (формерлй кноwн ас Килимо Салама)“ (эн). Тҳе Миллер Cентер фор Соcиал Энтрепренеуршип (2012). Қаралди: 2015-йил 4-май.[сайт ишламайди]
  5. ↑ „Агриcултуре инсуранcе турнинг ароунд фармерс’ ливес ин Эаст Африcа“ (эн). неwвисион.cо.уг (2014). Қаралди: 2015-йил 4-май.Андоза:Недоступная ссылка
  6. ↑ „"Килимо Салама" беcомес АCРЕ“ (эн) (деадлинк). Сйнгента (2014-йил 11-июн). 2015-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 4-май.