"Спарта" (чех тили: Атҳлетиc Cлуб Спарта Праҳа Фотбал) — Прагада жойлашган Чехия профессионал футбол клуби бўлиб, Биринчи лигада чиқиш қилган[1]. 1893-йилда ташкил этилган. Бу барча Чехия футбол клублари орасида энг муваффақиятли футбол клуби ҳисобланади. „Спарта“ 21-марта Чехословакия чемпиони, 12-марта Чехия чемпиони бўлган[2].

Спарта Прагуэ
Тўлиқ номи Атҳлетиc Cлуб Спарта Праҳа Фотбал а.с.
Лақаби Žэлезнá Спарта (Ирон Спарта)
Рудí (Тҳе Редс/Тҳе Мароонс)[ноте 1]
Летенšтí
Асос солинган 16-ноябр, 1893-йил (132 йил аввал) (1893-11-16)
эпет АРЕНА
Сиғими 18,349
Эгаси Ж&Т Cредит Инвестменц (60%)
Даниэл Кřэтíнскý (40%)
Пресидент Даниэл Кřэтíнскý
Ҳеад cоач Ларс Фриис
Лига Cзеч Фирст Леагуэ
Ўрни 1ст оф 16 (чампионс)
Вебсайти Клуб сайти
Амалдаги мавсум

Тарих

1990-йиллардан бери

1991/92-йилги мавсумда Европа кубогида „Спарт“ "Рангерс" ва „Олимпик“ни ўз навбатида нокаутга учратган. Гуруҳда у "Динамо", "Барселона" ва „Бенфика“ билан ўйнаган ва 2-ўринни эгаллаган[3].

„Спарта“ бутун ўн йил давомида Чемпионлар лигасининг доимий иштирокчиси бўлган, 1998/99-йилги мавсумдан ташқари, клуб гуруҳ босқичига чиқа олмаган ва пеналтилар сериясида Киевнинг „Динамо“ клубига мағлуб бўлган. 2000-йилда жамоа Иван Гашек бошчилигидаги биринчи гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллади, кейин эса чорак финал гуруҳида 3-ўринни эгаллади[4]. 2001/02-йилги мавсумда „Спарта“ УЭФА кубоги ва Чемпионлар лигасининг бўлажак ғолиблари билан ўйнади. Дастлаб „Фееноорд“ гуруҳ босқичида икки марта мағлуб бўлган. 2002/03-йилги мавсумда „Спарта“ Белгиянинг „Генк“ жамоасига ютқазиб, Лиганинг гуруҳ босқичига чиқа олмади. 2003/04-йилги мавсумда эса „Спарта“ Италиянинг икки грандлари билан ўйнади. Аввалига клуб гуруҳ босқичида "Лазио" устидан ғалаба қозонган бўлса, 1/8 финалда "Милан" билан дуранг ўйнаб, умумий ҳисобда мағлуб бўлди. 2004/05-йилги мавсумда жамоа Прагада "Манчестер Унитед" билан дуранг ўйнаган, кейин қолган бешта ўйинда мағлуб бўлган[5][6].

Символизм

Байроқ

Европа рамзи Прага рамзи Прага рамзи

Байроқдаги кўк ранг Европани, қизил ва сариқни — Прагани англатади.

Клуб номи

Спарта номи қадимги Спарта шаҳридан келиб чиққан бўлиб, унинг аҳолиси жанговар руҳи ва ирода кучи билан ажралиб турарди. Клубнинг яна бир рамзи С ҳарфи[7].

Клуб формаси

„Спарта“ футболчилари дастлаб ўнг тарафга „С“ ҳарфи туширилган қора футболка кийишган. Кейин қора ва оқ чизиқли футболкалар 2 йил давомида ишлатилган. 1906-йилда клуб президенти Петржик Англияга сафар қилди ва у ерда қизил либосда ўйнаган "Арсенал" ўйинини кўрди. Петржик ўзи билан Прагага битта тўплам формасини олиб кетишга қарор қилди. Кейин у қизил рангни клуб рамзига айлантирди. Бугунги кунда „Спарта“ қизил футболкалар, оқ шортилар ва қора леггингсларда ўйнайди.

Ютуқлар

Миллий унвонлар

  • Чехословакия кубоги / Чехия кубоги (рекорд)
  • Ғолиб (15): 1963/64, 1971/72, 1975/76, 1979/80, 1983/84, 1987/88, 1988/89, 1991/92, 1995/96, 2006/020/ /07, 2007/08, 2013/14, 2019/20
  • Чехия Суперкубоги (рекорд)
  • Ғолиб (2): 2010, 2014

Халқаро

Мавсум Лига / дивизион Ўрин Кубок
1993/94 Биринчи лига 1 Финал
1994/95 Биринчи лига 1 1/4 финал
1995/96 Биринчи лига 4 Ғолиб
1996/97 Биринчи лига 1 1/4 финал
1997/98 Гамбринус лигаси 1 Иккинчи раунд
1998/99 Гамбринус лигаси 1 1/2 финал
1999/00 Гамбринус лигаси 1 1/8 финал
2000/01 Гамбринус лигаси 1 Финал
2001/02 Гамбринус лигаси 2 Финал
2002/03 Гамбринус лигаси 1 1/8 финал
2003/04 Гамбринус лигаси 2 Ғолиб
2005/06 Гамбринус лигаси 5 Ғолиб
2006/07 Гамбринус лигаси 1 Ғолиб
2007/08 Гамбринус лигаси 2 Ғолиб
2011/12 Гамбринус лигаси 2 Финал
2013/14 Гамбринус лигаси 1 Ғолиб
2014/15 Сйнот лигаси 2 1/4 финал
2015/16 Сйнот лигаси 2 1/2 финал
2018/19 Фортуна лигаси 3 1/2 финал
2019/20 Фортуна лигаси 3 Ғолиб
2020/21 Фортуна лигаси 2 1/2 финал
2021/22 Фортуна лигаси 3 Финал

Изоҳлар

  1. ↑ Спарта Прагуэ ривалс, Славиа Прагуэ, рефер то тҳемселвес ас "Čэрвенобíлí" (инглизча: Тҳе Ред-Wҳитес) бут рефер то Спартанс ас "Рудí" (инглизча: Тҳе Дарк Редс/Тҳе Мароонс).

Манбалар

Ҳаволалар