AEGEE Yerevan
![]() | |
| Тури | Талабалар ташкилоти |
|---|---|
| Мақсади |
Маданий дипломатия Интернационализм Умумевропачилик Европапарастлик |
| Жойлашуви | Ереван |
| Айланма даромад | Нотижорат ташкилот |
| Вебсайти | www.аэгеэ.орг/ |
АЭГЕЭ Ереван (арманча: АЭГЕЭ Երևան) Европа талабалар форумининг (АЭГЕЭ-Европа) Арманистон бўлими. АЭГЕЭ Ереван 2010-йилда талабалар нотижорат ташкилоти сифатида тузилган ва бош қароргоҳи Ереванда жойлашган[1].
Тарихи
АЭГЕЭ Ереван 2010-йилда Арманистондаги Европа талабалар форумининг расмий бўлими сифатида ташкил этилган[2]. АЭГЕЭ Европадаги талабаларнинг энг йирик фанлараро ташкилотларидан биридир. АЭГЕЭ нодавлат ва сиёсий мустақил ташкилот бўлиб, Европанинг 42 мамлакатидаги талабалар ва ёшлар учун очиқдир[3].
Мақсади
АЭГЕЭ Ереван Арманистон-Европа Иттифоқи муносабатларини янада яқинлаштиришни, Арманистоннинг Европа интеграциясини давом эттиришни ҳамда сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан интеграциялашган демократик ҳамда хилма-хил жамиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди[4]. АЭГЕЭ Ереван, шунингдек, бирлашган Европани илгари суриш, муросасизлик ва дискриминацияга қарши курашиш, инсон ҳуқуқлари ва тенглигини ҳимоя қилиш, шунингдек, ёш европаликлар ва талабалар учун трансчегаравий ҳамкорлик ҳамда ҳаракатчанликни ҳимоя қилишни илгари суради[5]. АЭГЕЭ Ереван Арманистон бўйлаб бир нечта ёшлар дастурлари, семинарлар ва кўнгилли лойиҳаларни ташкил қилади. АЭГЕЭ-Ереван, шунингдек, арман ёшларини Европа ёшлар ташаббусларида иштирок этиш ва жалб қилишни кучайтиришга ва арман ёшларини Европанинг расмий ва норасмий таълим дастурлари ҳақида хабардор қилишга интилади[6][7][8].
Фаолияти
2012-йил 24-февралда АЭГЕЭ Ереван, Эрасмус Мундус дастури ва Ереван давлат университети Европа Иттифоқининг Шарқий ҳамкорлиги билан ҳамкорликда „Мобиллик ҳаракати куни“ни ташкил қилган. Тадбирнинг мақсади Эрасмус Мундус дастури ҳақида маълумот тарқатиш бўлган[9]. Унда Британия консуллиги мутахассислари иштирок этган.
2014-йил 1-декабрда АЭГЕЭ Ереван кетма-кет тўртинчи йил „Арменистон Модели Европа Иттифоқи“ (АМЕУ) деб номланувчи Европа Иттифоқининг намунавий конференсиясини ташкил қилган. Сиёсий симуляцияга 16 мамлакатдан 140 нафар иштирокчи аъзо бўлади. Тадбирга Европа Иттифоқининг Арманистондаги делегацияси ҳомийлик қилган ва Европа Комиссияси томонидан молиялаштирилган. Мавзулар Европа қитъасидаги демократик жамиятларнинг ривожланиши ва барқарорлигига қаратилган[10]. Унда Арманистон фуқаролик жамияти вакиллари, Европа Кенгаши ва Европа Иттифоқининг Арманистондаги собиқ элчиси Траян Христеа иштирок этган. АМЕУ ҳар йили кузда ўтказиб келинади.
2017-йилда АЭГЕЭ 250 талаба учун катта конференция ўтказган. Конференцияда Европа Иттифоқи расмийлари, жумладан қўшничилик ва кенгайиш бўйича музокаралар бўйича Бош директорат Кристиан Даниэлссон иштирок этган[11].
2018 йил 8-12-март кунлари АЭГЕЭ Ереван шаҳрида „Европа режавий учрашуви“ (ЭПМ) бўлиб ўтган. ЭПМ Ереван 2018 Арманистон ва АЭГЕЭда ташкил этилган энг йирик Европа ёшлар тадбири бўлган[12]. Шунингдек , Жанубий Кавказда ўтказилган илк АЭГЕЭ йиғилиши[13]. Арманистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик, Европа Иттифоқининг Шарқий шериклик аъзолари билан муносабатлари, Шенген ҳудудида визасиз саёҳатлар ва Эрасмус дастурида ёшлар иштироки каби мавзулар бўлиб ўтган[14]. ЭПМ Ереван 2018 шиори Чегарасиз Европа бўлган.
2020-йил июн ойида АЭГЕЭ Ереванда биринчи онлайн Агора (Бош Ассамблея) бўлиб ўтган. Тадбир CОВИД-19 пандемияси туфайли ўтказилган[15]. Европанинг 40 га яқин давлатидан 500 дан ортиқ ёш лидерлар иштирок этган[16].
Манбалар
- ↑ „САЛТО-ЙОУТҲ - Отлас - АЭГЕЭ-Ереван“. www.салто-ёутҳ.нет. 2023-йил 16-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-апрел.
- ↑ „АЭГЕЭ-ն մասնաճյուղ կունենա Երեւանում“. А1Плус.
- ↑ „Wҳат ис АЭГЕЭ?“. Қаралди: 2023-йил 14-апрел.
- ↑ „АЭГЕЭ-Ереван’с АМЕУ – Брингинг тҳе Эуропеан Унион анд Армениа cлосер“ (2014-йил 1-декабр).
- ↑ Тҳинк Танкс. АЭГЕЭ Ереван (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-12-15 санасида архивланган) онтҳинктанкс.орг
- ↑ „АЭГЕЭ-ն արդեն մասնաճյուղ ունի Երևանում“. ПанАРМЕНИАН.Нет.
- ↑ „ЭУ Cентре анд АЭГЕЭ Ереван лаунч а сериэс оф Эрасмус+ Инфо Аcтион Дай“. Қаралди: 2023-йил 14-апрел.
- ↑ „Երեւանում անցկացվեց "Երիտասարդների գործազրկության օր"“. «Ազատ Եվրոպա/Ազատություն» ռադիոկայան.
- ↑ Диреcтеур. „Промотинг Студй ин Эуропе“ (2012-йил 18-март).
- ↑ „АЭГЕЭ-Ереван’с АМЕУ – Брингинг тҳе Эуропеан Унион анд Армениа cлосер“ (2014-йил 1-декабр).
- ↑ Соро. „ЭПМ 2018 гоэс то… АЭГЕЭ-Ереван!“ (2017-йил 27-май).
- ↑ Соро. „ЭПМ 2018 гоэс то… АЭГЕЭ-Ереван!“ (2017-йил 27-май).
- ↑ „АЭГЕЭ-Эуропе: ЭПМ Ереван 2018 – Бридгинг Эуропе“. ЭМИ. 2022-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-апрел.
- ↑ Эртҳ. „АЭГЕЭ-Ереван Абоут тҳе ЭПМ: "Wе Дреам Биг"“ (2017-йил 30-ноябр).
- ↑ „Тҳе фирст онлине Спринг Агора: а ревиэw“. АЭГЕЭ-Гронинген (2020-йил 3-июл). 2023-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-апрел.
- ↑ „Հայաստանում առաջին անգամ կանցկացվի АЭГЕЭ Եվրոպական Ուսանողների Ֆորումի երիտասարդ առաջնորդների խորհրդաժողով“. арцакҳпресс.ам. 2023-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-апрел.
