ARPANET

АРПАНЕТ (Инг: Адванcед Ресеарч Прожеcц Агенcй Нетwорк) – бу АҚШнинг Мудофаа департаменти таркибидаги Илмий-тадқиқот лойиҳалари агентлиги (АРПА) томонидан яратилган биринчи пакетли коммуникация (паcкет сwитчинг) тармоғи бўлиб, замонавий интернетнинг тамалтоши ҳисобланади. Совуқ уруш сабаб 1960-йилларда АҚШ Мудофаа департаменти янги ва инновацион технологияларни ривожлантиришга катта эътибор қаратишни бошлади. 1969-йилга келиб АРПАНЕТ тушди ва илмий-тадқиқот муассасалари ва ҳарбий лабораториялар ўртасида тезкор ва ишончли маълумот алмашишга хизмат қилди[1].
Тарихи
Дастлабки Тадқиқотлар ва Ғоя (1960-йиллар):
- 1960-йилларнинг бошларида тадқиқотчилар компютерларни ўзаро боғлайдиган тармоқ яратиш ғоясини ўрганишни бошладилар.
- Пол Баран ва Доналд Давиэс мустақил равишда маълумотларни бўлаклаб алмашиш консептини ишлаб чиқдилар. Унга кўра маълумотлар кичик бўлакларга бўлинади, бўлаклар тармоқ орқали бир компютердан бошқа компютерга юборилади ва манзилга етиб борган бўлаклар қайта йиғилиб маълумот шаклига келади.
Лойиҳа Бошланиши (1966-1968):
- АРПА (Адванcед Ресеарч Прожеcц Агенcй) жамоаси 1966-йилда Боб Тейлор ва Ларри Роберц бошчилигида АРПАНЕТ лойиҳасини бошлади[2].
- Асосий мақсад, ишончли ва марказлаштирилмаган алоқа тармоғини яратиш эди. Бу тармоқ қисман узилишларга дош бера оладиган ва самарали ишлай оладиган шаклда бўлиши керак эди.

Амалга Ошириш ва Биринчи Уланишлар (1969):
- АРПАНЕТнинг биринчи маркази 1969-йил 29-октабрда Лос-Анжелесда жойлашган Калифорния Университети (УCЛА)да ўрнатилди.
- АРПАНЕТ орқали юборилган биринчи хабар „ЛО“, Стенфорд Тадқиқот Институти (СРИ) да жойлашган компютерга юборилди. Гарчи алоқа биринчи уринишдаёқ ишдан чиққан бўлса-да, бу тармоқнинг илк маълумот алмашинуви сифатида тарихда қолди[3].
Кенгайиш ва Протокол Ривожи (1970-йиллар):
- 1970-йиллар давомида АРПАНЕТ кенг ривожланди, кўпроқ университетлар ва тадқиқот институтлари тармоққа қўшилди.
- 1972-йилда Рай Томлинсон илк бор АРПАНЕТда электрон почта хизматини ишга туширди[4] ва бу хизмат жуда машҳур бўлиб кетди.
- 1973-йилда Винт Cерф ва Боб Каан Транспорт Контрол Протоколи (ТCП) ни ишлаб чиқдилар[5]. Кейинчалик, бу протокол Транспорт Контрол Протоколи (ТCП) ва Интернет Протоколи (ИП) га бўлинди. Бу протоколлар АРПАНЕТ ва интернетда маълумотларни узатиш учун асосий протоколлар бўлиб қолди.
АРПАНЕТ замонавий интернетнинг ривожланишида муҳим ўрин тутди. Бу лойиҳа илмий-тадқиқот муассасалари ва ҳукумат идоралари ўртасида тезкор ва самарали алоқани таъминлади, ва охир-оқибатда, бутун дунё бўйлаб одамлар учун қулай ва тезкор алоқа воситасига айланди. АРПАНЕТдан бошланган технологик инновациялар ва ютуқлар бугунги интернетнинг асоси бўлиб хизмат қилди.
Муҳим Воқеалар
Манбалар
- ↑ „ФРОМ АРПАНЕТ ТО ТҲЕ ИНТЕРНЕТ“.
- ↑ „Интернет Пионеэрс“.
- ↑ „Броwсинг ҳисторй: А ҳеритаге сите ис беинг сет уп ин Боэлтер Ҳалл 3420, тҳе роом тҳе фирст Интернет мессаге оригинатед ин“.
- ↑ „Рай Томлинсон | Эмаил“.
- ↑ „Др. Винтон Cерф анд Др. Роберт Каҳн | Медал оф Фреэдом Реcипиэнц“.
- ↑ „Арпанет – тҳе нетwорк’с ҳисторй“.
- ↑ „Тҳе Wорлд’с Фирст Wеб Сите“.
- ↑ „Арпанет – тҳе нетwорк’с ҳисторй“. — „Ин 1983, тҳе ТCП/ИП нетwорк протоcол wас алсо усед фор Арпанет, макинг тҳе олдер нетwорк а парт оф тҳе интернет. Ин 1990, Арпанет wас финаллй дисcонтинуэд анд реплаcед бй тҳе НСФНет, wҳич ҳад беэн ин эхистенcе синcе 1985. НСФНет wас дисcонтинуэд ин 1995.“.