АТР — биринчи қиримтатар тилидаги телеканал. 2006-йилнинг 1-сентябридан Украина ва унинг Қирим Мухтор Республикаси ҳудуди, шунингдек кабел телевиденияси орқали дунёнинг бошқа давлатлари ҳудудида транслацияси бошланган. Телеканалнинг асосий томошабинлари қиримтатарлар ҳисобланади. Телеканалнинг 60% рус тилида, 35% қиримтатар тилида ва 5% украин тилида фаолият юритади.

2014-йил бошида Россия томонидан Қирим ҳудудини аннексия қилиши оқибатида 2015-йилнинг 1-апрел кунидан АТР телеканали ўз фаолиятини тўхтатди. Телеканал фаолияти тўхталиши сабаблари сифатида Қирим ҳудудида канал янги регистрацияси берилмагани бўлди деб ҳисобланади.[1][2][3][4][5] Телеканал ёпилиши Қиримдаги ва бошқа давлатлардаги қиримтатарлар орасида катта шов-шув ва эътирозларга сабаб бўлди.[6] 2015-йилнинг 17-июнидан АТР телеканали Украина пойтахти Киевдан яна узатила бошлади ва канал фаолиятини бошлади.[7][8]

Манбалар

Ҳаволалар