AVO bank
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
| АВО банк | |
|---|---|
|
| |
| Асосий маълумотлар | |
| Тури | АТБ |
| Лицензияси | №83[1][2] (02.07.2017) |
| Фаолияти | Банк хизматлари, кредит карта |
| Асос солинган | 2017-йил |
| Аввалги номи | Ўзагроэкспортбанк |
| Устав капитали | 200 млрд. сўм |
| Раҳбарият | Попов Артём Анатолевич (Бошқарув Раиси) |
| Сайти | аво.уз |
„АВО банк“ АЖ — Ўзбекистонда фаолият юритувчи замонавий рақамли банк ҳисобланади. Банкнинг асосий маҳсулоти фоизсиз даврга эга АВО платинум кредит картаси, ҳар бир Ўзбекистонлик учун бутунлай янги имкониятларни тақдим этиш ва молиявий операцияларни соддалаштиришга йўналтирилган.
АВО номи — АВО банк номи „ҳаво“ сўзининг қисқартмаси бўлиб, молиявий хизматларнинг ҳаво каби енгил, тоза, ҳамма жойда мавжуд ва шаффоф эканлигини англатади.
Компания „Ўзбекистонда етакчи чакана банк“ ни яратишга киришди.
Тарихи
(Компания 2023-йилгача „Ўзагроэкспортбанк“ номи остида фаолият юритган)[3][4].
2023-йил „Ўзагроэкспортбанк“ аксиядорлари йиғилишида банк номини АВО банк („ҳаво“ сўзининг қисқартмаси) номига ўзгартириш учун овоз берилди.
„Ўзагроэкспортбанк“ аксиядорлари банк номини ўзгартириш ва ребрендинг ўтказиш қарорини маъқуллади. Бу ҳақда 10-август куни бўлиб ўтган аксиядорлар йиғилиши якунлари юзасидан қабул қилинган банк қарорида сўз олиб борилди. Эндиликда банк „АВО“ компаниялари гуруҳи таркибига киради.
Картомат ва банкоматлар
АВО банк Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўз банкомат ва картоматларига эга[5]. АВО банкоматларида карта ҳисобини тўлдириш, нақд пул ечиш ва бошқа операцияларни амалга ошириш мумкин.
АВО банк пластик карталарини икки турдаги қурилма — картомат ва почтомат ёрдамида мустақил олиш мумкин. Уларнинг манзили ва иш вақти, шунингдек, уларда карта бор ёки йўқлигини банк иловасида реал вақт режимида кўриш мумкин.
Банк кундалик банк операцияларидан қулай фойдаланишга ёрдам берадиган, тушунарли интерфейс ҳамда замонавий дизайнга эга қурилмаларни тақдим этади. Бу эса, ўз навбатида, мижозларга ўз маблағларини тез ва осон бошқариш имкониятини яратади. Ҳар бир ўзбекистонлик АВО банк хизматларидан уйдан чиқмасдан, тез ва қулай фойдаланиши мумкин.
Хизматлар
АВО платинум кредит картаси
АВО платинум кредит картаси мижозларга кундалик харажатлар учун фоизсиз даврга эга кредит лимитини гаровсиз, суғурта ва кафилларсиз олиш имкониятини яратади. Ушбу кредит лимити ёрдамида имтиёзли давр мобайнида йиллик 0% ставка билан харидлар амалга ошириш мумкин. Кредит картадан Ўзбекистонда ва бутун дунё бўйлаб исталган савдо нуқталарида: бозордан тортиб супермаркет ва интернет-дўконларгача фойдаланишингиз мумкин. Қарзга олинган маблағларни қайтариш шартлари ҳам мижозлар учун фойдали қилиб ўйланган.
Шунингдек, АВО платинум кредит картасидан нафақат кредит карта сифатида, балки шахсий пулларингизни сақлаш ва сарфлаш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, кредит лимити автоматик тарзда янгиланиб боради: қарздорлик сўндирилиши биланоқ лимит қайта тикланади, яъни кейинги лимитни олиш учун такрорий сўров юбориш шарт эмас.
АВО платинум кредит картаси Мастерcард халқаро тўлов тизими асосида ишлайди ва барча мижозларга бутун дунё бўйлаб „Мастерcард Приcелесс“ имтиёзларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Мастерcард Приcелесс — бу, Ўзбекистон ва бутун дунё бўйлаб мукофот баллари ва махсус таклифларнинг мослашувчан тизими. Кундалик харидлардан ташқари карта сизга саёҳатларда ҳам қўл келади. АВО платинум кредит картаси ёрдамида сиз бутун дунё бўйлаб харидлар амалга оширишингиз, автомобилларни ижарага олишингиз, меҳмонхоналар учун тўлов ва бошқа керакли харажатларни амалга оширишингиз мумкин. Муҳими, бутун дунё бўйлаб амалга ошириладиган харидларни энди қўшимча валюта айрибошлаш жараёнисиз, ўзимизнинг сўмда амалга ошириш мумкин.
АВО платинум кредит картаси жорий қонунчилик ва назорат қилувчи органлар томонидан тақдим этилган стандарт хавфсизлик кафолатларининг барча талабларга, жумладан, ҳисобга қўйилган маблағларни суғурталаш, шахсий маълумотлар хавфсизлиги ва банк сирларини сақлаш талабларига жавоб беради. Шунингдек, Мастерcард халқаро тўлов тизимидан фойдаланганлик сабабли маҳсулот юқори технологияли тўлов ва пул ўтказмалари хавфсизлиги стандартларини сақлайди.
АВО платинум кредит картаси қатор афзалликларга эга:
- карта орқали амалга оширилган харидлар учун имтиёзли давр мобайнида фоиз ҳисобланмайди;
- 50 000 000 сўмгача индивидуал кредит лимити ажратилади;
- виртуал карта бепул чиқарилади.
АВО платинум халқаро премиум кредит картаси:
- Халқаро карта. Ўзбекистонда сўмда, бутун дунё бўйлаб эса қўшимча валюта айирбошлаш операцияларисиз, автоматик тарзда конвертация қилинади.
- Маблағларнинг хавфсизлиги. АВО платинум кредит картаси Мастерcард СеcуреCоде хавфсизлик технологияси билан ҳимояланган.
- Картани бир зумда олиш. Пластик картани яқин-атрофдаги АВО картомат ва почтоматларидан 30 сониядан камроқ вақт ичида олиш мумкин. Қурилмалар жойлашувини АВО иловасида кўриш мумкин.
- Дунё бўйлаб севимли хизматларингиз учун тўловлар. Нетфлих, Спотифй, эБай, чипталар ва кўплаб бошқа хизматлар учун онлайн-тўловлар амалга ошириш.
- Бепул расмийлаштириш. АВО иловасида бепул рўйхатдан ўтган ҳолда автоматик тарзда АВО платинум виртуал кредит картасига эга бўлиш ва дарҳол карта имкониятларидан фойдаланиш мумкин.
- Мастерcард Приcелесс. Чет элда имтиёзлардан фойдаланиш, шу билан бирга, исталган мамлакатда автомобилни ижарага олиш имконияти.
АВО расмий мобил иловаси
Банкнинг расмий иловаси — АВО, Андроид[6] ва иОС[7] операцион тизимлари учун ишлаб чиқарилган[8]. Иловани Апп Сторе ёки Гоогле Плай’дан онлайн юклаб олиш имкони бор. АВО платинум кредит картасини очиш учун:
- АВО иловасини юклаб олинг ва ўрнатинг
- онлайн рўйхатдан ўтинг — паспорт маълумотларингизни киритинг ва расмга тушинг
- виртуал картани иловада бепул 2 дақиқада расмийлаштиринг
- карта тайёр бўлиши биланоқ ундан фойдаланишингиз мумкин
АВО — смартфонингиздаги онлайн-банк
- банк хизматларидан уйдан чиқмасдан фойдаланинг
- исталган Ҳумо ва Узcард карталарига пул ўтказинг
- коммунал, мобил алоқа ва бошқа хизматлар учун тўловни 24/7 онлайн амалга оширинг
- барча карталарни битта иловада хавфсиз сақланг
Банк муассислари
„АВО.уз“ Мас’улияти чекланган жамияти Қўшма корхонаси
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „“АВО БАНК” аксиядорлик жамияти“. cбу.уз. Қаралди: 06.08.24.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедлит - ↑ „Ривожланиш тарихи“. уаэб.уз. 2023-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9.11.23.
- ↑ „Узагроэхпортбанк то бе опенед ин Узбекистан“. УзДаилй.cом (2017-йил 30-январ). Қаралди: 9.11.23.
- ↑ „Банкоматлар ва картани чиқариш пунктлари“.
- ↑ „АВО — онлайн банк“.
- ↑ „АВО — онлайн банк“.
- ↑ „АВО платинум кредит картаси, АВО банк“.