А Балл фор Даисй
А Балл фор Даисй (таржимаси: Даисй учун тўп) – 2011-йилда Чрис Расчка томонидан ёзилган ва чизилган, болалар учун мўлжалланган сўзсиз расмли китобдир. Китобда Даисй исмли ит ва унинг севимли тўпи ҳақида ҳикоя қилинади: тўп аввал ёрилади, кейин эса янгиси билан алмаштирилади. Муаллиф китобдаги иллюстрациялари учун 2012-йилда Cалдеcотт Медал мукофотини қўлга киритган. Китобни яратиш учун бир неча йил давом этган бўлса-да, у ўқувчида кучли ҳиссиёт уйғота олгани учун юқори баҳоланган. 2013-йилда китобнинг давоми Даисй Гец Лост нашр этилди.
| Муаллиф(лар) | Чрис Расчка |
|---|---|
| Муқова артист(лар)и | Чрис Расчка |
| Мамлакат | Америка Қўшма Штатлари |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | Болалар адабиёти |
| Нашр этилган санаси | 2011-йил 10-май |
| Нашриёт | Счwартз & Wаде |
| Саҳифалар сони | 32 |
| ИСБН | 978-0-375-85861-1 |
| ОCЛC | 649926186 |
| Сюжети Даисй исмли ит ва унинг севимли тўпи ҳақида. | |
Яратилиш тарихи ва нашри
Муаллиф ва рассом Чрис Расчка А Балл фор Даисй ғоясини китобни ёзишидан 10 йил олдин ўйлаб топган эди. Унга бу фикр ўғли бир ит туфайли тўпини йўқотиб, жуда хафа бўлганида келган[1]. Китобни яратишдан аввал Расчка турли хил ит ва тўпларнинг комбинацияларини чизиб чиққан[2]. У жараённи мураккаб бўлганини таърифлайди[3][4]. Расчка „бола ҳеч қандай сўзларни ўқишни билмаса ҳам, китобни ўқий олиши“ учун сўзсиз расмли китоб яратишни истаган эди. Қийинчилик эса ҳиссиётларни сўзсиз, фақат расмлар орқали ифода этишда бўлган[3][4].
Китоб 2011-йил 10-майда нашр этилган ва 2013-йилда унинг давоми — Даисй Гец Лост чоп этилган[5].
Сюжет
А Балл фор Даисй – сўзсиз расмли китоб бўлиб, кичкина оқ ит Даисй ва унинг севимли қизил тўпи ҳақида ҳикоя қилади. Даисй тўпини шунчалик яхши кўрадики, уни ҳамма жойга ўзи билан олиб юради, ҳатто ёнида ухлашга ҳам қўяди. Бир куни эгаси уни сайрга олиб чиққанида, бир жигарранг ит ўйнаш учун тўпни олиб қўяди. Даисй уни қайтариб олишга уринса-да, бошқа ит ўйнашни давом эттиради ва тасодифан тўпни ёриб қўяди. Даисйнинг эгаси ёрилган тўпни ахлатга ташлайди ва уни уйга олиб кетади. Даисй маълум вақтгача тўпсиз жуда тушкун бўлиб юради. Кейинроқ яна сайр пайтида улар ўша тўпни ёриб қўйган итни учратишади, бу сафар у янги ялтироқ кўк тўп билан келади. У ит тўпни Даисйга беради ва Даисй бундан жуда хурсанд бўлади.
Ёзилиши ва иллюстрациялар
Ҳикоя болалар учун таниш бўлган мавзу ва ғоя асосида қурилган бўлиб, уларга ҳиссий матонатни ривожлантиришга ёрдам бериши мумкин[6][7]. Кўплаб шарҳловчилар Расчканинг ҳиссиётларни ниҳоятда яхши ифодалаш қобилиятини алоҳида таъкидлаб ўтганлар. У ҳикоядаги кайфиятнинг ўзгаришини тасвирлаш учун ранглардан фойдаланган. Расчка китобни акварел ёрдамида чизган. Бир нечта шарҳловчилар унинг кўп сонли чўткалар билан ишлашдаги маҳоратини ҳам қайд этишган[8][9][10][11].
Иллюстрациялар қайта тузатишларсиз чизилгандек таассурот қолдиради ва унда акварел билан комикс услублари бирлаштирилган[7][9][10]. Китобнинг Cалдеcотт мукофотига сазовор бўлиши сўзсиз расмли китобларнинг эътироф этилиш тенденсиясининг бир қисми эди; бу йўналиш Давид Wиэснернинг Фреэ Фалл асари билан бошланган. Бу, шунингдек, ҳар бир асарида „хавфли тажрибалар“ қилишга журъат этган Расчканинг ижодий услубининг бир қисми сифатида баҳоланган[7][10].
Китобхонлар томонидан қабул қилиниши ва мукофотлари
Китоб илиқ кутиб олинди ва бир нечта машҳур нашрлардан юлдузли шарҳларни олди. Тҳе Ҳорн Боок Магазине китобни „нафақат ижодийлиги, балки болалар учун жозибадорлиги билан ҳам эътиборга лойиқ“ деб баҳолади[8]. Счоол Либрарй Жоурнал эса муаллифнинг бошқа ишларига мос келишини таъкидлаб, „Расчка одамлар ва ҳайвонларнинг кундалик қувончлари ва ташвишларини ифодалаш учун зарур бўлган нарсалар устида тажриба қилишни давом эттирмоқда“, деб ёзди[6]. Китоб Тҳе Неw Ёрк Тимес Бест Селлер рўйхатига кирди ва 2011-йилнинг энг яхши китобларидан бири сифатида тан олинди[12][13]. Асар 2012-йилда Cалдеcотт Медал билан тақдирланди. Cалдеcотт Медал қўмитаси раиси Стевен Л. Ҳерб шундай деди[14]: „Чрис Расчканинг акварел, гуаш ва сиёҳ ёрдамида яратилган, содда кўринган суратлари меҳр ва йўқотиш каби умумбашарий мавзуларни очиб беради ва турлича талқинларга имкон беради.“ Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал ҳам китобнинг Cалдеcотт Медал билан тақдирланишини маъқуллади[15]. Расчканинг ўзи бу мукофотни олишни орзу ҳам қилмаганини, қўмитадан қўнғироқ келганида эса устахонасига йўл олаётганини айтган[2][16].
Манбалар
- ↑ Босман, Жулиэ [ҳттпс://қуэрй.нйтимес.cом/гст/фуллпаге.ҳтмл?рес=9Д02Э1ДД1339Ф937А15752C0А9649Д8Б63 „АРТСБЕАТ
- Тале оф Cомиc Адвентурес Wинс Неwберй Медал“] (эн). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2012-йил 24-январ). Қаралди
- 2019-йил 24-март.
- ↑ 2,0 2,1 Расчка, Лйдиэ [ҳттпс://www.ҳбоок.cом/2012/06/cреатинг-боокс/чрис-расчка-тҳе-ҳабиц-оф-ан-артист/ „Чрис Расчка: Тҳе Ҳабиц оф ан Артист — Тҳе Ҳорн Боок“]. www.ҳбоок.cом (2012-йил 29-июн). Қаралди: 2019-йил 25-март.
- ↑ 3,0 3,1 [ҳттпс://литераcйwорлдwиде.орг/блог/литераcй-даилй/2013/04/05/5-қуэстионс-wитҳ-чрис-расчка-(а-балл-фор-даисй) „5 Қуэстионс Wитҳ... Чрис Расчка (А БАЛЛ ФОР ДАИСЙ)“] (эн). литераcйwорлдwиде.орг (2013-йил 5-апрел). Қаралди: 2019-йил 25-март.
- ↑ 4,0 4,1 [ҳттпс://www.нпр.орг/2012/01/23/145656652/cалдеcотт-wиннер-чрис-расчка-дисcуссес-ҳис-боок „А Балл (Анд А Cалдеcотт) Фор 'Даисй' Тҳе Дог“] (эн). НПР.орг (2012-йил 23-январ). Қаралди: 2019-йил 25-март.
- ↑ „Чрис Расчка“ (эн). Киркус Ревиэwс. Қаралди: 2019-йил 25-март.
- ↑ 6,0 6,1 Лукеҳарт, Wендй. „А Балл фор Даисй“. Счоол Либрарй Жоурнал (2011-йил 1-август).
- ↑ 7,0 7,1 7,2 Марcус, Л. С. (2012). Чрис Расчка Унлеашед. Ҳорн Боок Магазине, 88(4), 32–35. Ретриэвед фром эбсcоҳост.
- ↑ 8,0 8,1 ҲОРНИНГ, К. Т. (2011). А Балл фор Даисй. Ҳорн Боок Магазине, 87(5), 77. Ретриэвед фром эбсcоҳост. (субсcриптион реқуиред)
- ↑ 9,0 9,1 Краус, Даниэл. А Балл фор Даисй, 2011-06-15. Қаралди: 2019-йил 25-март.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 Робинсон, Лоллй „А Балл фор Даисй — Тҳе Ҳорн Боок“. www.ҳбоок.cом (2011-йил 11-ноябр). Қаралди: 2019-йил 25-март.
- ↑ А БАЛЛ ФОР ДАИСЙ бй Чрис Расчка (эн), 2011-11-16. Қаралди: 2019-йил 25-март.
- ↑ „Бест Селлерс: Чилдрен'с Пиcтуре Боокс: Сундай, Май 6тҳ 2012“ (эн). қуэрй.нйтимес.cом. Қаралди: 2019-йил 23-март.
- ↑ „CҲИЛДРЕН'С БООКС; Бест Иллустратед Боокс“ (эн). қуэрй.нйтимес.cом. Қаралди: 2019-йил 25-март.
- ↑ „2012 Cалдеcотт Медал анд Ҳонор Боокс“ (эн). Ассоcиатион фор Либрарй Сервиcе то Чилдрен (АЛСC) (2013-йил 28-январ). Қаралди: 2019-йил 25-март.
- ↑ Гурдон, Мегҳан Cох. „А Призе Wиннер Wитҳ а Поигнант Сенсе оф Лосс“ (эн-УС). Wалл Стреэт Жоурнал (2012-йил 28-январ). Қаралди: 2019-йил 23-март.
- ↑ Расчка, Чрис „Cалдеcотт Аwард Аccептанcе Спеэч“ (2012). Қаралди: 2019-йил 25-март.