Артист Жулиус Дубосе (1995-йил 6-декабрда туғилган), профессионал равишда А Боогиэ wит да Ҳоодиэ (ёки оддийгина А Боогиэ) номи билан танилган, америкалик репер, қўшиқчи ва қўшиқ муаллифи. У Атлантиc Реcордс билан шартнома имзоланган, шунингдек, ўзининг „Ҳигҳбридге тҳе Лабел“ лейблига эга. Унинг саҳна номи 2002-йилда суратга олинган „Паид ин Фулл“ филмидаги „Аcе Боогиэ“ қаҳрамонидан олинган ва унинг кийиниш услуби сабабли дўстлари унга „А Боогиэ wит да Ҳоодиэ“ лақабини беришган[1].

А Боогиэ wит да Ҳоодиэ
Таваллуди Артист Жулиус Дубосе
6-декабр, 1995-йил
Ню Ёрк, Қо'шма Штатлар.
Жанрлар Ҳип ҳоп
Касби репер • муаллиф • қо'шиқчи
Фаолият йиллари 2015–ҳозиргача
Лейбллар Ҳигҳбридге Тҳе Лабел • Атлантиc

Унинг энг юқори рейтингдаги сингллари: „Нумберс“ (у Биллбоард Ҳот 100 рўйхатида 23-ўринда дебют қилган), „Лоок Баcк ат Ит“ (27-ўрин) ва „Дроwнинг“ (38-ўрин)[2]. Унинг дебют студия албоми Тҳе Биггер Артист (2017) Биллбоард 200 чартида тўртинчи ўринда дебют қилган. У ўзининг иккинчи студиявий албоми Ҳоодиэ СЗНни чиқарди, бу унинг Биллбоард 200-даги биринчи рақамли албоми бўлди. Унинг учинчи студиявий албоми Артист 2.0 (2020) Биллбоард 200да иккинчи ўринда дебют қилди[3]. У ўзининг тўртинчи студиявий албоми А Боогиэ вс. Артистни 2022-йилда чиқармоқчи.

Ёшлик

А Боогиэ 1995-йил 6-декабрда Ню-Ёрк шаҳридаги Бронксда туғилган[4] . Таниқли реперлар Кане Wест ва 50 Cент каби реперлардан илҳомланиб 12 ёшида реп ижро қилишни бошлаган. У Cлинтон ўрта мактабида ўқиган ва у ерда биринчи курсда реп билан шуғулланган, тушлик вақтида ёзган қофияларини ижро этиб, ўзи билан олиб юрган катта дафтарида сақлаган. ХХЛда ўрта мактабида ўқиган вақти эслаб реп ижро қилган, у „Мен оддий эдим, ҳамма мени пайқаб қолди. Мен синфнинг орқа томонида эдим, жим“.

Ўсиб улғайган репер, асосан, наша ва гиёҳванд моддаларни сотиш учун тез-тез ҳуқуқий муаммоларга дуч келди. Унинг нима қилаётганини билиб, А Боогиэнинг ота-онаси уни жазо сифатида Флоридага юборишди. У Флорида штатидаги Форт Пииэрcе шаҳридаги ўрта мактабни тугатган. У Флоридада уй қамоғида сақланган. Бу даврда у ўзининг ижоди устида ишлаб, ўз-ўзидан тузилган қофияларни ўзгартиришни бошлади. У ҳатто ўзи яшаётган хонадон ичида ҳаваскор студиясини қурган. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг, у турли соҳаларда, жумладан, қурилиш ва пица етказиб беришда ишлаган ҳолда мусиқага эътиборини қаратишда давом этди.

Ҳигҳбридге лейбли

Ҳигҳбридге тҳе Лабел — А Боогиэ wит да Ҳоодиэ, Дон Қ ва бошқа реперлар томонидан 2016-йилда асос солинган Америка ёзув лейбли. Ҳигҳбридге тҳе Лабел Атлантиc Реcордс билан ҳамкорлик қилиб, санъаткорларни назорат қилиш учун шартнома имзолади.

Рўйхат

Ижодкор Қўшилган йили
А Боогиэ wит да Ҳоодиэ (фоундер) 2016
Дон Қ] 2016
Трап Маннй 2017
Эниса 2020
Лил Рекк 2020
Боуба Саваге 2021

Дискография

Студио албумс

Йил Албом деталлари
2017 А Боогиэ wит да Ҳоодиэ — Тҳе Биггер Артист
  • Чиқарилган: 29-сентабр, 2017
  • Лейбл: Ҳигҳбридге тҳе Лабел, Атлантиc Реcордс
2018 А Боогиэ wит да Ҳоодиэ — Ҳоодиэ СЗН
  • Чиқарилган: 21-декабр, 2018
  • Лейбл: Ҳигҳбридге тҳе Лабел, Атлантиc Реcордс
2020 А Боогиэ wит да Ҳоодиэ — Артист 2.0
  • Чиқарилган: 14-феврал, 2020
  • Лейбл: Ҳигҳбридге тҳе Лабел
2022 А Боогиэ wит да Ҳоодиэ — А Боогиэ вс Артист
  • Чиқарилган: 4-ноябр, 2022
  • Лейбл: Ҳигҳбридге тҳе Лабел, Атлантиc Реcордс

Филмография

Филм

Йил Номи Рол Эслатма
2018 Тҳе Афтер Партй А Боогиэ Шахсий образи

Телевизион

Йил Номи Рол Эслатма
2017-18 Ҳйпе Уп А Боогиэ 2 Эписодес
2018 Дроппинъ Cаш Лос Ангелес А Боогиэ Сеасон 1, Эписоде 17
2018 Wилд 'н Оут А Боогиэ Сеасон 10, Эписоде 15
2019 Лате Нигҳт wитҳ Сетҳ Меерс А Боогиэ Сеасон 6, Эписоде 58 (Меҳмон)
2020 Тҳе Тонигҳт Шоw Старринг Жиммй Фаллон А Боогиэ Сеасон 7, Эписоде 106 (Меҳмон)
2022-Ҳозиргача Тҳе Проуд Фамилй: Лоудер анд Проудер Франcис „КГ“ Леибоwитз-Женкинс (воиcе) Ёрдамчи рол

Мукофотлар ва номинациялар

БЕТ Аwардс

Йил Номзод / иш Мукофот Натижа
БЕТ Аwардс 2018 А Боогиэ wит да Ҳоодиэ Бест Неw Артист Номзодликка қўйилган

АСCАП

Йил Номзод / иш Мукофот Натижа
2020 "Лоок Баcк ат Ит" Номинатед фор Рҳйтҳм & Соул Мусиc Номзодликка қўйилган
Номинатед фор Поп Мусиc Номзодликка қўйилган

Манбалар

  1. ↑ „Wҳо ис А Боогиэ Wит Да Ҳоодиэ? Бронх раппер леадс тҳе ҳип-ҳоп анд Р&Б чарц“ (эн). Неwсwеэк. Қаралди: 2018-йил 4-март.
  2. ↑ „А Боогиэ Wит Да Ҳоодиэ – Чарт ҳисторй: Ҳот 100“. Биллбоард. Қаралди: Жануарй 2, 2019.
  3. ↑ „А Боогиэ Wит Да Ҳоодиэ“. ҲотНеwҲипҲоп.cом. Қаралди: 2020-йил 25-феврал.
  4. ↑ Жеффриэс, Давид „А Боогиэ wит да Ҳоодиэ – Биограпҳй“. АллМусиc. РҳйтҳмОне. 2018-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 8-феврал.