A kapella

А капелла (италянча: „а cаппелла“) — чолғулар жўрлигисиз хор томонидан ижро қилинадиган мусиқий асар[1][2].
Тарихи
Файл:Бригҳт Cоллеге Еарс.ога Профессионал хор санъати услуби сифатида ўрта асрларда католик черковидаги диний маросимларда юзага келган. Нидерланд мактаби намояндалари, Италия композиторлари (Ж. Палестршш ва бошқалар) ижодида ўз чўққисига кўтарилган. Уйғониш давридан бошлаб капелла услуби дунёвий хонандалик санъатида, хусусан, мадригал туридаги хонаки вокал жанрида ривожланди. Унда инсон овозининг бойлиги ва гўзаллиги тўла намоён бўлгани учун турли давр композиторларининг бу услубга қизиқиши кучайиб борган (Ф. Шуберт, И. Брамс, Б. Барток, С. Танеев, Г. Свиридов ва бошқалар). Мазкур услубда куйлаш болгар, грузин, рус, эстон ва бошқа халқлар ижодида ҳам кенг тарқалган.
Ўзбекистонда 1940-йиллардан ривожланишни бошлаган. А капелла жанри асосчиси Мутал Бурҳонов ҳисобланади. Унинг анъаналарини Ўрта Осиё композиторлари ва ўзбек композиторларидан Собир Бобоев, М. Насимов, Икром Акбаров, Ботир Умиджонов, Мустафо Бафоев ва бошқалар давом эттиришган[3].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „А капелла“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (К-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |