Аб’од (араб. бу’д оралиқ сўзининг кўплиги) – икки нағма, яъни тон оралиқлари, интерваллар. Қадимги Шарқ мусиқа назариясида Аъбоднинг жуда кўп турлари бўлган. Жумладан аб’оди авсат, аб’оди вусто – ўртача ҳажмдаги интерваллар – октава, септима, секста, ринта ва кварталар. Аб’оди изом ёки аб’оди кубро – катта интерваллар. Улар квинтдесима, дуодесима ва ундесима каби октавадан катта интервалларни ўз ичига олади; аб’оди лаҳний ёки аб’оди сиғар – кичик интерваллардир: катта секунда билан кичик секунда интервалларини ўз ичига олади, баъзан терсия ҳам кўзда тутилган. Булар куй ва пардалар ҳосил қилишда қўлланилгани учун „лаҳний“ („куйчан“) деб аталган. Лаҳнийларнинг турлари: изом (катта), авсат (ўртача) ва сигар (кичик); аб’оди мулойим ёки аб’-оди муттафиқ (иттифоқдош) – ёқимли, оҳангдош интерваллар. Консонанслар; аб’оди мунофир ёки аб’оди мутанофир икки нафратли оралиқ, ёхуд аб’оди ғайри мулойим – ёқимсиз интерваллар – диссонанспар; аб’оди мустаъмал – мусиқа амалиётида қўлланиладиган интерваллар: аб’оди ғайри мустаъмал – мусиқада қўлланилмайдиган интерваллар. Махсус мусиқа ўқув юртларидаги Шарқ мусиқасига оид дарсларда Аъбод тизими ўрганилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абъод“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.