Абажур (франсузча: абат-жоур — ёруғлик қайтарувчи) — чироқнинг кўзни қамаштирмаслик ва нўрни тўплаб маълум томонга йўналтириш учун мўлжалланган ғилофи (қалпоғи). Абажур конус, диск, шар, парабола ва бошқа шаклларда металл, шиша, пластмасса, картон, қоғоз ёки шойидан шаффоф ва ярим шаффоф қилиб ясалади. Абажур бадиий безак, яъни хонага ҳусн бериш вазифасини ҳам ўтайди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил