Абаркуҳ (форсча: ابركوه‎‎, шунингдек, Абаркūҳ ва Абар Куҳ сифатида романизация қилинган; Абарғу, Абаркū, Абар Қū ва Абарқūҳ номи билан ҳам танилган)[1] — Язд вилоятининг Абаркуҳ округидаги шаҳар ва унинг марказ. 2016-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, унинг аҳолиси 27,524 киши, 5,880 оиладан иборат бўлган[2].

Абаркуҳ

ابرکوه
Шаҳар
Мамлакат Эрон
Аҳолиси
 (2016 Cенсус)
27,524
Вақт минтақаси УТCИРСТ

Абаркуҳ денгиз садҳидан 1510 метр (4954 фут) баландликда жойлашган. Қадимги сарв дарахти Сарви Абарқу шу ерда жойлашган[3].

Абаркуҳда Қажарлар сулоласи давридан қолган 4 та муз уйлар бор. Муз уйлари йил давомида муз ва озиқ-овқат сақлаш учун ишлатиладиган қадимий бинолар бўлиб, одатда музлатгич ихтиро қилинишидан олдин ишлатилган[4].

Номи

1340-йилда Ҳамдаллоҳ Муставфи томонидан тилга олинган Абарқуҳ исмининг халқ этимологияси бар кūҳ сўзидан бўлиб, „тоғда“ деган маънони билдиради. Муставфининг айтишича, унинг асл жойи тепаликда бўлган, лекин кейинчалик текисликка кўчирилган[5].

Тарихи

Милодий Х асрда бу ҳудуд Шероз, Исфахон ва Язд йўллари туташадиган жой эди. Бу даврда ёзувчи Ибн Ҳавқал Абаркуҳ Рудан ноҳиясининг пойтахти бўлганини, авваллари Керман вилояти таркибига кирганлигини, лекин у ёзаётган пайтда Истахр туманига қарашли Форснинг бир қисмига айланганини қайд этган. Ибн Ҳавқал ва унинг замондоши ал-Мақдисийнинг ривоятларида Абаркуҳ қал’а билан мустаҳкамланган обод ва гавжум шаҳар сифатида тасвирланган. Тор кўчаларнинг чалкашлиги ихчам, ўз-ўзидан пайдо бўлган тармоқни ташкил этди. Уйлар худди Язддаги каби қуёшда қуритиб қурилган. Х асрда Абаркуҳда катта жоме масжиди мавжуд. Атрофдаги ҳудуд дарахциз ва қурғоқчил бўлгани сабабли, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишмайди. Шунинг учун Абаркуҳ бошқа жойдан кўп миқдорда озиқ-овқат импорт қилади. У пахта матоларини экспорт қилади. Ибн Ҳавқал тилга олган диққатга сазовор нарса бу „кул тепалик“ (эҳтимол вулқон қолдиғи) Намруд Иброҳимни ёқиб ўлдиришга уринган олов қолдиқлари.

ХИ асрда Абаркуҳни Какуйидлар сулоласи бошқарган. Ҳижрий 435-йил (милодий 1043-44) арафасида Буйидлар ҳукмдори Абу Калижар Абарқуҳни какуйид Абу Мансур Фарамарздан тортиб олди. 1051-йилда эса Абарқуҳ яна Абу Мансур Фарамарз қўлига ўтади. Ўша йили салжуқийлар ҳукмдори Туғрил Бей Фарамарзнинг пойтахти Исфаҳонни босиб олди ва товон сифатида унга Абаркуҳ ва Язд шаҳарларини берди. Тахминан бу даврда Абаркуҳнинг яна бир кўзга кўринган сулоласи Табаристондаги Эшкавардан бўлган Фирузонийлар эди. Бугунги кунда Абарқуҳда сақланиб қолган энг қадимги иншоот Гонбади Али 448-ҳижрий (милодий 1056-57) йилда Амидиддин Шамс ад-Давла Абу Али Ҳазорасп Фирузоний исмли сулола вакили учун қурилган. Яна бир ёдгорлик салжуқийлар давридаги Пир Ҳамза Сабзпуш қабридир.

Галерея

Манбалар

  1. ↑ Абаркуҳ cан бе фоунд ат ГЕОнет Ном Сервери, ат тҳис линк, бй опенинг тҳе Адванcед Сеарч бох, энтеринг "-3051050" ин тҳе "Униқуэ Феатуре Ид" форм, анд cлиcкинг он "Сеарч Датабасе".
  2. ↑ „Cенсус оф тҳе Исламиc Републиc оф Иран, 1385 (2006)“ (Эхcел). Эрон статистика маркази. 2011-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ "Абарқуҳ, " Энcйcлопаэдиа Ираниcа (онлине эдитион), аccессед Май 29, 2010.
  4. ↑ „Абаркооҳ Иcе Ҳоусе Иран“ (инглизча). унтолдперсиа.cом. 2018-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-январ 2018-йил.
  5. ↑ Босwортҳ. „АБАРҚУҲ и. Ҳисторй“. Энcйcлопаэдиа Ираниcа. Қаралди: 5-август 2020-йил.