Абаша ( грузинча: აბაშა ) — Ғарбий Жоржияда жойлашган шаҳарча, 4941 нафар аҳоли истиқомат қилади. У Абаша ва Ногела дарёлари орасида, денгиз сатҳидан 23 м баландликда ва Тбилисидан тахминан 283 км (176 ми) г'арбда жойлашган. Абаша аҳоли пункти 1964-йилда шаҳар мақомини олди ва ҳозир Самегрело-Земо Сванети минтақасидаги Абаша муниципалитетининг ма'мурий маркази сифатида ишлайди. Грузия православ Чкондиди епархиясининг штаб-квартираси ҳам Абаша шаҳрида жойлашган.

Абаша
Мамлакат Грузия

Абашанинг замонавий тарихи, биринчи навбатда, 1970-йилларда Грузия Коммунистик партияси раҳбари Эдуард Шеварднадзе томонидан киритилган совет давридаги резонансли иқтисодий тажриба билан бог'лиқ. 1971-йилда Шеварднадзе барча вилоят қишлоқ хо'жалиги муассасаларини, шу жумладан жамоа хо'жаликларини ягона бошқарув бирлашмасига бирлаштирди. Шу билан бирга, шу ерда ишлайдиганлар моддий ва молиявий имтиёзларга эга бо'лдилар. Бу ҳаракат маҳаллий ташаббус ва мувофиқлаштиришни осонлаштирди ва илгари жуда камбаг'ал бўлган Абаша туманида қишлоқ хо'жалиги ишлаб чиқаришининг тез о'сишига олиб келди. Бу эса Ленин давридан кейинги Совет Иттифоқидаги биринчи хусусий корхона эди. 1980-йилларнинг бошларида "Абаша тажрибаси" турли даражадаги муваффақиятлар билан Грузиянинг бошқа минтақаларида ҳам кенгайтирилди.[1]

Шаҳар номининг келиб чиқиши

"Абаша" со'зи араб тилидан олинган. Ривоятларга ко'ра, араблар дарёдан о'тмоқчи бо'лишган, лекин сув тошиб кетган ва улар бир-бирларига "Аба-ша", я'ни "чекиниш" деб бақиришган. Жуаншернинг мемуарига кўра, ВИИИ асрда Марвон ИИ армиясида Ҳабаш миллатига мансуб 23 000 та пиёда аскар бир дарёга чўкиб кетган, иккинчи дарё эса 35 000 та отни тортиб олган. Шу сабабли бир дарё Абаша, иккинчиси эса Цхенистқали деб номланган.

Ҳудуднинг машҳур кишилари

  • Константин Гамсахурдия (1893-1975), грузиялик ёзувчиси;
  • Акаки Хоштария (1873-1932), грузиялик тадбиркор, социалист ва филантроп;
  • Радиш Тордиа (1936-йилда туг'илган), грузин рассоми;
  • Гиорги Квилитаиа (1993-йилда туг'илган), грузиялик профессионал футболчи, ҳозир КАА Гент жамоаси а'зоси;
  • Реваз Надареишвили (1991-йил 21-июнда туг'илган ,28 ёш): грузиялик юнон-рум курашчиси. 2017-йилги кураш бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. 2016-йилги Ёзги Олимпия о'йинларида У эркаклар ўртасидаги юнон-рум беллашувларида иштирок этди у 98 кг вазн тоифасида Элис Гури билан бўлган баҳсда 1/8 финалда маг'луб бўлган.

Манбалар

  1. ↑ Сунй, Роналд Григор (1994), Тҳе Макинг оф тҳе Георгиан Натион: 2нд эдитион, паге 312.

Ҳаволалар