Абат Алиев (1930-йил 25-октабр, Чимбой тумани) — Қорақалпоғистон халқ шоири (1992). Нукус педагогика институтини тамомлаган (1951). Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимидаги Тил ва адабиёт институтида илмий ходим (1974-76), „Еркин Қарақалпақстан“ газетада бўлим мудири (1976-81), Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг мас’ул котиби (1991-92). Алиев „Ёшлик кучи“ (1956), „Бизнинг овул йигити“ (1961), „Ҳақиқат шажараси“ (1973), „Менинг Гулжамолим“ (1974), „Умр ташвишлари“ (1987), „Кўрмаганимиз кўп экан“ (1991), „Ҳаётнинг қизиғи“ (1993) каби ҳикоя, повест ва романлар муаллифи.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил