Abat Fayzullayev
Абат Файзуллаев – ўзбек дипломати. Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси[5][6]. Шунингдек 2024-йил декабрдан Кипр ҳамда 2025-йил 2-мартдан Ўзбекистоннинг Малтадаги биринчи элчиси[7]. Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси бўлиб ҳам ишлаган (2020—2023).
| Абат Файзуллаев | |
|---|---|
|
Абат Файзуллаэв 2020-йилда | |
|
Мансаб даври 2023-йил 26-октябрдан – ҳозиргача[1] | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Арипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Отабек Акбаров[2] |
|
Мансаб даври 2024-йил декабр – ҳозиргача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Арипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
|
Мансаб даври 2025-йил 2-март – ҳозиргача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Арипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | илк элчи |
|
Мансаб даври 2020-йил 3-август – 2023-йил 25-октябр | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Арипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Шерзод Асадов[3] |
| Вориси | Бахтиёр Ибрагимов[4] |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1982-йил 30-декабр Нукус |
Ҳаёти
1982-йил 30-декабрда Нукус шаҳрида туғилган.
Таълим
2005-йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро муносабатлар факултети бакалавр босқичини, 2007-йилда шу факултет магистратурасини тугатган. 2009-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети молия факултети бакалавриатини сиртқи бўлимини тугатган.
Меҳнат фаолияти
2007—2011 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи сиёсат таҳлили ва стратегияси бош бошқармасида референт, атташе, учинчи котиб, иккинчи котиб,
2011—2013 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи сиёсат таҳлили ва стратегияси бош бошқармаси бўлим бошлиғи.
2013—2017 – Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонасининг сиёсий таҳлил бўлими атташеси.
2017—2018 – Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси сиёсий таҳлил бўлимининг биринчи котиби.
2018—2019 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Америка департаменти биринчи котиби.
2019—2020 – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ташкилий-инспекторлик бошқармаси бошлиғи[8].
2020—2023-йилларда Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси, Халқаро атом энергияси агентлигидаги доимий вакили этиб тайинланади.
2022-йилдан 2023-йилгача Ўзбекистоннинг Венгриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси[9].
2023-йил 26-октябр куни Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди[1] ва Рим шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлар (ФАО, ҚХРХЖ, БООД) ҳузуридаги доимий вакил ҳамда 2024-йилнинг декабр ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг Кипрдаги элчиси сифатида ҳам фаолият юритмоқда[6]. 2025-йил 2-март Ўзбекистоннинг Малтадаги биринчи элчиси этиб тайинланади[6].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Ўзбекистоннинг янги элчиси Италияга етиб борди“. дунё.инфо. Қаралди: 26.10.23.
- ↑ [обжеcт%20Обжеcт/посол-узбекистана-в-италии-завершаэт-свою-миссию- „Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда“]. дунё.инфо (23.10.23). Қаралди: 26.10.23.
- ↑ „Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси этиб тайинланди“.
- ↑ „Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси иш бошлади“. кун.уз (2023-йил 27-октябр). Қаралди: 28.10.23.
- ↑ „Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Италия президентига ишонч ёрлиқларини топширди.“ (уз). кун.уз. Қаралди: 20.11.23.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 Комилов, Асадбек „Ўзбекистон Малтага илк элчисини юборди“. Қалампир.уз (2.3.25). Қаралди: 3.3.25.
- ↑ „О'збекистоннинг биринчи элчиси Малта Президентига ишонч ёрлиқларини топширди“. дунё.инфо. Қаралди: 3.3.25.
- ↑ „Элчихона ходимлари“. 2023-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-феврал.
- ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-март.




