Аббос (арабча: عباس‎‎ ‎ аббас) — арабча эркак исми, араб тилидан таржима қилинганда „шер“, „қошларини чимирган“ деган маънони англатади. Бу ислом динига эътиқод қилувчи кўплаб халқлар орасида кенг тарқалган исм. Аббос асосан Ўрта Осиё, Марказий Осиё (Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон) Араб давлатлари, Шимолий Кавказ халқлари (кабардлар, дарғинлар, қўмиқлар, осетинлар, чеченлар, ингушлар ва бошқалар) шунингдек, бошқирдлар ва татарлар орасида тарқалган.

Аббос
Жинс эркак
Боғлиқ мақолалар:
Vikilugʻat logotipi
Викилуғатда ушбу сўзга оид батафсил маълумот берувчи саҳифа мавжуд:
    аббос

Ўхшаш шакллари

Аббосхон,  Аббосбек, Мираббос, Саидаббос, Аббосали, Аббосжон, Аббосбой.
  • Аббос ибн Абд ал-Мутталиб — Абдулмутталибнинг кенжа ўғли, Муҳаммад (сав)пайғамбарнинг амакиларинг исми.
  • Аббос ибн ал-Ахнаф — араб лирик шоири.
  • Аббос Марвазий (Абу-л-Аббос Марвазий) — форс шоири.
  • Аббос Сикҳҳат — озарбайжон шоири ва таржимони.
  • Абас — Багратидлар оиласидан бўлган арман шоҳи.
  • Аббос Ферҳат жазоирлик сиёсат ва давлат арбоби.
  • Аббос Хўжа ҳиндистонлик продусер, режиссор, ссенарийнавис ва ёзувчи.
  • Аббос-Мирзо — Эрон давлат арбоби, Озарбайжон ҳокими ва Фатҳ-Али Шоҳ Қожарнинг вориси.
  • Аббос Пошо (1813-1854) — Миср ҳукмдори.
  • Аббос-бий — 15-асрнинг иккинчи ярмидаги Нўғай Ўрдасининг беги.
  • Аббос ИИ Ҳилмий (1874-1944), Мисрнинг сўнгги Хидиви.
  • Абу Аббос — Фаластин озодлик фронти раҳбари
  • Маҳмуд Аббос — фаластинлик сиёсатчи, 2003-йилда — Фаластин маъмурияти бош вазири.

Фамилиялар

  • Аббосов
  • Абасов