Ашрабов Аббос Бобоевич (1913.2.10, Пискент) — қурилиш соҳасидаги олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964). Техника фанлари доктори (1961), профессор (1960). Ўрта Осиё политехника институтини тугатган (1940), шу институтда ишлаган (1935-91), Ўзбекистон Фанлар Академияси Иншоотлар институти дирек-тори (1958-63), Тошкент архитектура ва қурилиш институтида профессор (1992-96). Илмий ишлари қурилиш материаллари-га, бинокорлик назарияси ва амалиётига, зилзилабардош бинолар ва иншоотларга доир. А. зилзилабардош бинолар яратишга асос солганлардан бири. У Ўрта Осиёда биринчи бўлиб бетон ва темир-бетон буюмларга енгил тўлдиргич — керамзит ишлатишни, қурилишни индустрлашти-риш усулларини, тарихий ёдгорликлардан замонавий бинолар қурилишида фой-даланишни тавсия этди. А.нинг бетон ва темир-бетон соҳасида олиб борган илмий тадқиқот ишлари натижалари Давлат стандартлари меъёрлари (нормалари)га киритилган.

Аббос Ашрабов
Ашрабов Аббос Бобоевич
Таваллуди 2-октябр 1913-йил
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил