Abbos Bahodur
Аббос Баҳодур (Аббос Баҳодур қипчоқ, Аббосбек (ХИВ асрнинг биринчи ярми – 1387) – Амир Темурнинг сафдоши, йирик лашкарбоши. Жета мўғулларига қарши курашда фаол қатнашган. Аббос Баҳодур Лой жангида Амир Темур черикининг қанбулила (марказида) туриб, катта жасорат кўрсатган. 1370-йил Амир Ҳусайн билан бўлган сўнгги жангда Амир Темур тарафида жанг қилиб, кўп баҳодирлик кўрсатган. 1370-йил 9-апрелда Амир Ҳусайн устидан тўла ғалабага эришилгач, Амир Темур Аббос Баҳодурга бошқа йирик лашкарбошилари қаторида амири лашкар (черик беги) ҳарбий унвонини берган. Аббос Баҳодурнинг ёши Соҳибқиронга нисбатан улуғроқ бўлган бўлса керак, чунки у 1385-йилгача бўлган ҳарбий юришларда фаол қатнашиб, шу йилдан эътиборан кўпроқ ўғруқда қолдирилган. Хусусан у 1386-йил бошланган „уч йиллик юриш“да иштирок этмай, Самарқандда „Мовароуннаҳр вилоятининг забти учун“ қолдирилган. 1387-йил охирида Тўхтамишхон Мовароуннаҳрга бостириб келганида у билан Ўтрордан 5 км шарқроқда жойлашган Чукалак мавзеида бўлган жангда ярадор бўлиб, вафот этган[1].
| Аббос Баҳодур | |
|---|---|
| Таваллуди |
ХИВ асрнинг биринчи ярми |
| Вафоти |
1387-йил Ўтрор, |
| Хизматдаги йиллари | 1365-1387 |
| Унвони | Амири лашкар |
| Жанг/уруш |
Лой жанги Балх жанги Амир Темурнинг Тўхтамиш билан жанглари † |
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |