Бакиров Аббос (1910.16.5 – Андижон – 1974.29.1) – актёр ва театр режиссёри. Ўзбекистон ССР халқ артисти (1939).

Аббос Бакиров
Файл:Аббос Бакиров.жпг
Таваллуди 16-май 1910-йил
Вафоти 29-январ 1974-йил(1974-01-29)
(63 ёшда)
Андижон
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия империяси
СССР
Касби Актёр, режиссёр
Фаолият йиллари 1931-1972-йиллар
Турмуш ўртоғи Қамара Бурнашева
Болалари Ойбарчин Бакирова
Мукофотлари

SSSR xalq artisti O‘zbekiston SSR xalq artisti Hamza nomidagi Oʻzbekiston SSR Davlat mukofoti

Ҳаёти

Аббос Бакиров 16-май 1910-йилда Андижонда туғилган. Отаси Саид Бакир Убайдулло ўқимишли одам бўлиб, табиблик илмидан хабардор бўлган яна муқовасозлик билан шуғулланган. Онаси Садойихон Сайид Ваққос қизи ҳам ўз даврининг ўқимишли аёлларидан бири бўлган. Актёр оилада тўрт фарзанднинг кенжаси бўлган[1].

Фаолияти

Фаолиятини 1931-йил Йўлдош Охунбобоев номидаги Андижон вилоят мусиқали драма ва комедия театрида актёр сифатида бошлаган. Бу даврда театр директори Муҳитдин Қориёқубов, бадиий раҳбар Тўхтасин Жалилов эди. Аббос Бакиров деярли 50 йил давомида Андижон театрида ишлади. Аввалида саҳна ишчиси бўлган кейинчалик актёр, режиссёр, бош режиссёр ва бадиий раҳбар лавозимига кўтарилган. Режиссёрлик фаолиятида актёрга асосан Ишоқхон қори Каримов устозлик қилган. Театрда актёр сифатида ишлаганда саҳнада Маҳкам полвон („Боғбон қиз“), Қосим деҳқон („Онтариш“), Муслимбой („Ҳалима“) ва бошқа унинг илк образларидир. Рустам („Рустам“), Фердинанд („Макр ва муҳаббат“), Ғофир („Бой ила хизматчи“), Ромео („Ромео ва Жулетта“) каби образлари билан томошабинлар қалбидан жой олган. Бакиров табиатан қатъиятли, интилувчан киши бўлгани ҳолда образларга ҳам шу ҳислатларни сингдиришга ҳаракат қилган.

Театрда кўплаб ролларни ижро этгандан сўнг катта тажриба билан кино оламига кириб келган. 1939-йил биринчи ўзбек овозли филми – „Азамат“даги Азамат роли унинг кинодаги фаолиятини бошлаб берди. Шундан сўнг унга янгидан-янги роллар ишониб топширила бошланди. 1943-йили „Насриддин Бухорода“ 1955-йили „Амирликнинг парчаланиши“ филмларига таклиф этилган. Режиссёрлар Латиф Файзиев ва Владимир Басов томонидан суратга олинган „Амирликнинг парчаланиши“ филмидаги Амир Олимхон образи актёрга катта шуҳрат келтирган. Амир Олимхон образини яратгандан кейин „Абу Али ибн Сино“ филмида Султон Маҳмуд, „Ҳамза“ (1961-йили) филмида Шайх Исмоил, „Осиё устидаги бўрон“ филмида Қоплонбек, „Ўтган кунлар“ филмида Юсуфбек ҳожи ролларини ижро этган.

Энг яхши роллари: Амир Олимхон (Амирлик парчаланиши), Султон Маҳмуд („Абу Али ибн Сино“), Аббос („Улуғбек юлдузи“), Аъзамхон („Икки дил достони“), Юсуфбек ҳожи („Ўтган кунлар“) ва бошқа Инсоннинг шахсий кечинмаси билан эътиқоди, дунёқарашини муштарак тарзда кўрсатишда, айниқса, Юсуфбек ҳожи роли Бакировни реалистик санъатнинг мохир устаси эканини кўрсатди. Б. ижобий ва салбий ролларни бир хил маҳорат билан ўйнаган. У саҳнада тана, қўл ҳаракатларидан, айниқса, юз, кўз ва оҳангдан усталик билан фойдаланган. Режиссёр сифатида1940-йилдан бошлаб фаолият юрита бошлаган ва 40 дан ортиқ спектаклларни саҳналаштирган. Халқ тарихи, урф-одатларини яхши билганлиги туфайли Бакиров миллий асарларни алоҳида муваффақият билан омма олдига олиб чиқган: „Алишер Навоий“, „Шоҳи сўзана“, „Оғриқ тишлар“, „Муқимий“, „Холисхон“, „Нурхон“, „Нодира“, „Лайли ва Мажнун“ ва бошқалар шулар жумласидандир[2].

Шахсий ҳаёти

Аббос Бакиров 1940-йилда актриса Қамара Бурнашева билан турмуш қурган[1]. Уларнинг қизи Ойбарчин Бакирова 1957-йил 27-июнда туғилган. У ҳам актриса ва унга 2000-йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган[3].

Ўлими

Актёр 1974-йил 29-январда вафот этган ва Андижонга дафн қилинган.

Хотира

Андижон шаҳар ёшлар теарига, шунингдек, шаҳардаги кинотеатрлардан бирига Аббос Бакиров номи берилган.

Ижоди

Театрдаги роллар

Филмдаги роллар

Унвонлар ва мукофотлар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Маҳмудов, Авазбек. Андижон сан'ати фидоийлари, То'лдирилган 2-нашр, Академнашр, 2018 — 5-бет. ИСБН 978-9943-5226-4-0. Қаралди: 7-июн 2023-йил. 
  2. ↑ *ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ „Айбарчин Бакирова“. 2011-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 1-октябр.
  4. ↑ „Аббас Бакиров“. 2015-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-апрел.
  5. ↑ УП от 22 август 2001 года № 2916 «Ўлимидан сўнг катта ҳисса қўшган адабиёт ва сан’ат усталарини мукофотлаш тўғрисида о'збек миллий маданиятини ривожлантиришга»